Ўрта синфлар учун Ўтказилиш санаси


Кириш сўзи. Ўқитувчи ИҲУД тўғрисида қисқача ахборот беради



Download 94 Kb.
bet2/6
Sana22.02.2022
Hajmi94 Kb.
#101497
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Национальный урок средн (узб) (2)

1. Кириш сўзи. Ўқитувчи ИҲУД тўғрисида қисқача ахборот беради.
Ўқитувчи кириш сўзида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинган куни, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган куннинг аҳамияти тўғрисидаги гапириб ўтади ва инсон ҳуқуқларининг улар ва уларнинг оиласи учун, шунингдек мамлакатимиз учун қанчалик аҳамиятга эгалиги тўғрисида, мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан кечаги Конституция кунига бағишланган тантанали йиғилишда ушбу ҳужжатлар бўйича айтиб ўтган фикрларини, яқинда, яъни, 2018 йил 21-22 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида нима учун Инсон ҳуқуқлар бўйича Осиё форуми ўтказилганлиги, унга қанча давлатлар вакиллари иштирок этганлиги, Президентнинг табриги ва қабул қилинган «Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси»нинг аҳамияти тўғрисида қисқача гапириб ўтади. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигини барча мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам нишонланишининг аҳамиятига ҳам тўҳталиб ўтади.
1948 йил 10 декабр куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинди ва бугунги кунда унинг 70 йиллиги кенг нишонланмоқда. Декларация (француз тилидан олинган бўлиб, declaration-эълон қилмоқ маъносини англатади) – халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури ҳисобланади.
Ушбу ҳужжатга Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунларида, яъни 1991 йил 30 сентябрь куни қўшилган. Бу Ўзбекистоннинг мустақиллигини дастлабки кунариданоқ инсон ҳуқуқларига содиқ эканлигини кўрсатмоқда.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси – инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи универсал халқаро-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланиб, унда халқаро ҳамжамият ҳар бир инсон учун тааллуқли бўлган асосий ҳуқуқ ва эркинликларини келиб олишиб, тизимлаштиришди ва эълон қилишди. Декларацияда эълон қилинган кўп ҳуқуқлар инсоният учун аввалдан таниш бўлган бўлса ҳам, унда улар билан бирга эндигина кўтарилаётган ҳуқуқлар, мисол учун меҳнат қилиш ва дам олишга бўлган ҳуқуқ, яхши хаёт даражасига ва ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқ, каби ҳуқуқлар мустаҳкамлаб қўйилди. Декларацияда нафақат, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар, балки ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар ҳам ўз аксини топган.
Инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларациясининг ўзига хос хусусиятларидан шундан иборатки, унинг нормалари универсал характер касб этади ва халқаро ҳуқуқнинг одат нормалари сифатида мажбурий юридик кучга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг 2018 йил 5 май куни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясин қабулқ илинганлигининг 70 йилилига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисидаги фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонда давлат, жамият ва фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ва қадриятларига эътиборини кучайтириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қатор тадбирлар белгилаб берилган бўлиб, улар орасида инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган эди. Фармонда шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасида БМТ каби халқаро ташкилотлар билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиш белгилаб қўйилган.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йилилига бағишланиб, 2018 йил 21-22 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари бўйича осиё форуми” бўлиб ўтди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Осий форуми Марказий Осиё ва бошқа Осиё давлатларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг аҳамиятини кўрсатиб беришга, мазкур мамлакатларда Декларация қоидаларидан келиб чиқиб, инсон ҳуқуқлар ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалиётлар ва тажрибаларни ўртоқлашишга ёрдам берди ва ушбу Форумда иштирокчилар келажакда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олишди ва “Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси”ни қабул қилишди. Мазкур Форумни ўтказиш бўйича ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Преизденти Ш.Мирзиёев 2017 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 72 сессиясида қилган нутқида таклиф этган эди.
2020 йилнинг 22 июнь куни “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармон қабул қилинди. Инсон ҳуқуқлари соҳасида узоқ муддатли стратегиянинг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Бу ҳужжатда ИҲУДнинг ғоялари ва принциплари ўз ифодасини топган.



Download 94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish