Ўрта Осиё археологияси фанидан ўқув материаллари Антик даври умумий тавсифи
Жанубий Туркманистон
Шимолий Бақтрия
Хоразм
Чоч (Тошкент воҳаси)
Фарғона водийси
Ўрта Осиёнинг антик даври (мил. ав. IV-милодий IV асрлар) тарихи турли ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан белгиланиб, у ҳар бир ўлкада ўзгача кечганлиги билан белгиланади. Мил. ав. IV асрнинг иккинчи ярмидан Ўрта Осиёнинг жанубий ерлари, хусусан Сирдарёнинг Ўрта оқимигача бўлган ҳудудлар Александр Македонский томонидан босиб олиниб, унинг вафотидан сўнг (мил. ав. IV асрлар охирида) салавкийлар давлати таркибига киради. Мил. ав.. III аср Ўрталарида Жанубий Туркманистонда Парфия, Ўзбекистон жанубида Юнон-Бақтрия давлатлари қарор топади. Юнон-Бақтрия ўрнида мил. ав. II аср Ўрталарида шимолдан силжиган юечжи қабилалари асосида мил. ав. I-I асрларда Кушон давлати давлати вужудга келиб, IV асргача ҳукм суради. Парфия давлати III аср биринчи чорагида Эронда вужудга келган сасонийлар томонидан босиб олинади. Кушонлар давлати эса мил. ав. III асрдан кушон-сосоний ҳукмдорлари томонидан бошқарила бошланади IV асрга келиб шимолдан келган кўчманчилар Жанубий Ўзбекистонда кушонлар давлатига барҳам беради.
Шимолий ҳудудлар, хусусан Хоразм, Тошкент воҳаси ва Фарғона водийси ерлари юнонлар таъсиридан четда қолиб, уларнинг тарихи ўзгача сиёсий жараёнлар билан белгиланади. Тошкент воҳаси ҳамда Сирдарёнинг қуйи оқимигача бўлган ерлар мил. ав. III асрда ташкил топган Қанғ давлати-таркибига кирган бўлса, Амударёнинг қуйи оқими ва Фарғона водийси ерлари эса алоҳида маъмурий ҳудудни ташкил этиб, м. ав. II аср бошларидан Хоразм ва мил. ав. II асрлардан Даван мустақил давлатлари вужудга келиб ривожланади.
Бу эса антик даврида бир-биридан фарқланувчи жанубий ва шимол маданияти анъаналарининг ривожланганлиги билан изоҳланиб, уларнинг ҳар бирида ўзига ҳос ҳусусиятлари билан биргаликда Ўрта Осиё учун умумий бўлган ҳусусиятларини ҳам ўзларида мужассам этган. Жанубдаги эллин маданияти, Гандхара маданияти (Бақтрияда кўпроқ сезилади) ва кўчманчилар маданияти анъаналари таъсири кучлироқ бўлган бўлса, шимолда, ҳусусан Тошкент воҳасида аксинча кўчманчиларнинг таъсири кучли бўлган. Ўрта Осиёнинг антик даврида йирик тарихий-маданий марказларидан бири Қадимги Бақтрия бўлиб, Амударёнинг икки томонидаги ерларни эгаллайди. Ҳозирги Ўзбекистон ва Туркманистон республикаларининг жанубий ҳудудларини жанубий Бақтрия ерлари ташкил этган. Мил. ав. IV асрда Бақтрия юнон-македониялик қўшинлар томонидан босиб олинади, Александр вафотидан сўнг Селевнийлар давлати таркибига киритилади. Мил. ав. III асрнинг Ўрталарида бу ерда мустақил грек-Бақтрия давлати ташкил топиб, мил. ав. II асрнинг иккинчи ярмида шимолдан келган кўчманчи юечжийлар Кушон давлатига асос солганлар ва уларнинг ҳудуди Покистон ҳамда Ҳиндистоннинг шимолий ерларигача етган. Мил. ав. III асрда Эрон сосонийлари томонидан Бақтрия ерлари босиб олингандан сўнг IV асргача кушон-сосоний ҳукмдорлари томонидан бошқарилган.
Антик даври юнон-рим муаллифларининг асарларида Ўрта Осиё ҳудудида Александр Македонский ва салавкий подшолари барпо этган шаҳарлар тўғрисида маълумотлар келтириб ўтилган. Масалан, Яксарт (Сирдарё) бўйидаги Александрия, Марғиёна Александрияси (салавкийлар даврида бу шаҳар Антиохия, деб номланган), Марғиёна Антиохияси, Окс (Амударё) бўйидаги Александрия. Селавк подшолик қилган даврда саркарда Демодам (мил. ав. IV аср охири ёки -III асрнинг бошларида) томонидан Яксарт (Сирдарё) ортида қалъа қурганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд.
Умуман, келтириб ўтилган шаҳарларнинг жойлашган ўрни ва уларнинг шакли ва курилиш усуллари тўғрисида археологик маълумотлар асосида айрим хулосаларга келиш мумкин. Ёзма манбаларда келтириб ўтилган шаҳарлар асосан илгаридан мавжуд бўлган шаҳарлар ўрнида эллинлар қурилиш усуллари ва меъморчилик анъаналари асосида барпо этилганлиги археологик тадқиқот ишларида аниқланган. Эллин шаҳарсозлиги учун квадрат ёки тўғри тўртбурчак шаклидаги аниқ режа асосида квадрат хом ғиштлардан барпо этилган мудофаа деворлари билан ўраб олинган шаҳарлар қуриш хос. Мудофаа деворлари одатда тўғри тўртбурчак миноралар ва уларда жойлашган шинаклар билан кучайтирилган. Деворлар икки қатор бўлиб, ички томондан каридор қурилган. Ички галарея (узун хона)да камончилар учун мўлжалланган шинаклар жойлашган. Камончилан учун мўлжалланган шинаклар икки қаватда ташкил этилган. Бу манзара Афросиёбнинг эллинлар даврига оид мудофаа деворида тўлиқ намоён бўлади. Бу даврга оид бошқа шаҳарлар курилишида ҳам эллин меъморчилик усуллари кенг тарқалади. Шунингдек, Ўрта Осиёнинг жанубий ўлкаларининг эллинлар даврига оид меъморчилигида иморатларни палметта (дарахт барги ўхшаш меъморчилик безаги) ва антификс (шаклан палметтага ўхшаш) ва кунгаралар билан безатиш анъанаси мавжуд бўлган.
Юқорида ёзма манбаларда номлари келтириб ўтилган шаҳарларнинг замонавий тадқиқотчи олимлар тамонидан ҳозирги пайтда харобалари сақланиб қолинган айрим археологик ёдгорликлар билан қиёслаб, уларнинг ўрнини аниқлашга ҳаракат қилишган. Масалан, кўпчилик олимлар Яксарт (Сирдарё) бўйидаги Александрия ҳозирги Хўжанд ўрнида бўлган, деган фикр билдиради. Квинт Курций Руфнинг ёзиб қолдирган маълумотларда “Александр Ох ва Окс дарёсига яқинлашиб, Марғиёна шаҳрини заб этади ва уни ўзининг номи билан номлайди”. (Қаршиликсиз олинганлиги туфайли бу шаҳар вайрон бўлмаган). Кейинчилик бу шаҳар вайрон этилиб, салавкийлар ҳукмдори Антиох томонидан қайта тикланганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар мавжуд. Ушбу шаҳар Мурғоб воҳасидаги Гяурқалъа ва Эркқалъа ёдгорлари ўрнида бўлганлиги тўғрисидаги илмий фикрлар мавжуд. (Гяурқалъа-шаҳарнинг шаҳристон, Эркқалъа эса арки қисмини ташкил этган). Археологик тадқиқот ишлари натижасига кўра бу ёдгорликлар милоддан аввалги I минг йилликнинг Ўрталарида шаклланиб, мил. ав. III асрнинг бошларида шаҳарнинг мудофаа деворда эллинлар ўлчамидаги ғиштлардан қайта қурилиш ишлари амалга оширилганлиги археологик жиҳатдан тасдиқланган.
Бошқа бир манбада селевкийлар саркардаси Демодам томонидан Сирдарё ортида қалъа барпо қилинганлиги тўғрисида ҳам ёзма маълумотлар мавжуд. Бу шаҳар академик Ю.Ф.Буряковнинг фикрига кўра ҳозирги Қанқа ёдгорлигининг дастлабки ўрнида (майдони 6,5 гектар) бўлган. Бу ёдгорликнинг энг қадимги ўрни аниқ режа асосида, яъни тўғри тўртбурчак шаклда эллинлар ўлчамидаги квадрат ғиштлардан барпо қилинган. Шаҳарнинг бир қисмида арк жойлашган. Шаҳар уч томондан мудофаа деворлари билан ўралган. Мудофаа деворларида тўғри тўртбурчак миноралар, галарея ва уларда жойлашган шинаклар ўрганилган. Девор ташқарисида сув тўлдирилган чуқур ва кенг хандак жойлашган. Девор билан хандак Ўртасида “берма” ёки “протейхизм” жойлашган (“берма” ёки “протейхизм”-душманнинг қаршилигини синдириш мақсадида мудофаа девордан хандакга томон бироз бўртиб чиқган жой). Арк билан шаҳар Ўртасида ҳам хандак қазилган. Шаҳар аркига шимоли-шарқий томондан пандус орқали кирилган. Шаҳар дарвоза жанубий-ғарбда жойлашган. Дарвозанинг икки томонида соқчилар турадиган буржлар (минора)ўрин олган. Хандакдан кўтарма кўприк орқали ўтилган.
Бақтрия Юнонлар босқини натижасидаги Шимолий Бақтриянинг асосий кўпчилик шаҳар ва қишлоқлари вайрон этилади.
Қисман селевкийлар ҳамда Юнон-Юақтрия даврида бир нечта шаҳарларга асос солинади. Айниқса кушонлар даврига кели, турли режа асосида қурилган турли ҳажмдаги шаҳарлар сони кескин кўпаяди.
Шимолий Бақтриянинг бу даврга оид маъмурий, иқтисодий марказларини Далварзинтепа, Кўҳна Термиз, Зартепа, Жондавлаттепа, Кампиртепа (Сурхандарё вилояти), Кейкободшох, Саксанохур, Куҳна қалъа (Жанубий Тоджикистон) харобаларида кўриш мумкин.
Далварзинтепа-Кушонларининг йирик маданий-маъмурий марказларидан бири бўлиб, Шўрчи туманида жойлашган. Шаҳар уч қисм: айлана шаклидаги арк, тўғри тўртбурчак шаклдаги шаҳристон ва шаҳар атрофи қисмларидан иборат. Арк ва шаҳаристон алоҳида мудофаа деворларига эга. Шаҳар ичкарисида ҳунарманд усталар уй-жойлари, устахоналарга ҳамда шаҳарликлар маҳалласи ўрганилган. Иморатлар унинг соҳиблари ижтимоий мавқеига кўра бир-биридан кескин фарқ қилади. шаҳар зодагонларининг иморатлари маҳобатли қилиб қурилган бўлиб, деворлари турли рангдаги тасвирлар ва ўйма ганчлар билан безатилган. Оддий шаҳарликларнинг уйлари содда қилиб қурлиган. Шаҳаристон кўчаларининг чорраҳасида буддавийлик дини ибодатхонаси аниқланган. Ибодатхона хайкалчалар ва махобийли ҳайкаллар, ҳусусан Будда ва Бодихатва ҳайкаллари деворий суратлари безаб турган. Шаҳар деворларининг ташқарисида ҳам буддавийлик ибодатхонаси ўрганилган.
Денов тумани ҳудудида шахзода саройи ҳаробаси очиб ўрганилган. Олди айвон иборат сарой кун чиқар томонга қараб қурилган. Саройнинг хоналари ва асосий зали тули рангдаги бўёқлар билан турли мазмундаги суратлар чизилган. Айрим хоналари ганч сувоқ қилинган. Айниқса деворларнинг бирида шоҳ ва унинг оила аъзолари ҳамда сарой аҳилларининг суратлари кишини ўзига жалб қилади. булардан ташқари комонли бир неча отлиқлар ҳамда юнон худоларининг Афина, Геракл ва Никаларнинг кўчманчиларга хос шаклларининг тасвири ҳам мавжуд.
Сурхандарё вилоятидаги йирик марказлардан яна бири Зартепадир. Зартепа олдиндан режалаштирилган ягона лойиҳа асосида қурилган бўлиб, атрофи мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Деворлари ярим айлана миноралар билан кучайтирилган. Шаҳар кўчалари бўйлаб уй-жой иморатлари қурилганлиги археологик жиҳатан ўрганилган. Шунингдек Зартепанинг шарқий томонидан буддавийлик ибодатхонаси ўрганилган.
Кампиртепа қалъа қўрғони ҳаробалари ҳам жиққатга сазовардир. Мураккаб мудофаа тизимига эга бўлган ушбу қалъа-қўғонга Эллин даврида асос солинган бўлиб, Кушон даври бой маданияти ва санъати намуналари ўрганилган.
Бақтриянинг антик даврига оид шаҳар марказларидан Кейободшоҳ ҳам археологик жиҳатдан ўрганлиган. Шаҳар мудофаа деворлари билан мустаҳкамланган, девор бўйлаб, ҳамда ҳар бир бурчагида тўғри тўртбурчак шаклидаги миноралар мавжуд. Шаҳарга Юнон-Бақтрия даврида асос солинган.
Шимолий Бақтрия ҳудудига мил. бошларидан Буддавийлик дини кириб келади. Ушбу ҳудуд орқали Ўрта Осиёнинг баъзи ҳудудларига кейинчалик шарқий Туркистон орқали Хитойга ёйилади.
Шимолий Бақтриянинг кўпгина жойларидан буддавийлик дини иншоатлари очиб ўрганилган. Булар Қоратепа ибодатхонаси, Фаёзтепа моностири, Зурмала ва Айритом ступалариҳамда бошқа ибодатхоналардир. Қоратепа ибодатхонаси ерости ва ер усти қисимларидан иборат бўлиб, Тўғри тўртбурчакли ҳовлидан иборат. Ибодатхона хоналарининг бирида будда ҳайкали иккинчисида Ступа жойлашган. Ступаларнинг асосий тўғри тўртбурчак бўлиб, бир неча метр баландга кўтарилган. Унинг устига цилиндр симон иншоат солинган унинг усти гумбаз симон туғ ўрнатилган. Туғ тошдан тошдан ясалган соябонлар ўрнатилган. Соябон буддаларда гадра деб аталади.
Ибодатхона бой деворий суратлар ҳамда ҳайкалчалар билан безатилган улар ичида будда суратлари ва ҳайкаллари алоҳида моҳият касб этади.
Қоратепадан шимолий шарқида буддаларнинг яна бир ибодатхонаи топилиб, ҳозирги пайтда Файёзтепа номи билан машҳур. Увихара туридаги ибодатхона бўлиб уч қисмдан яъни диний маросимлар ўтказадиган жой, моностир ва хўжалик иморатларидан. Буддавийлик иншоотларидан шунингдек кулолчилик буюмлар, метал буюмлар, брахма, кхарошти, ҳамда юнон алфавитида битилган Кушон ёзувлари ўрганилган.
Кушон даври қишлоқлари ўша давр иқтисодий ҳаётини ўрганишда муҳим ўрин тутади. Бу даврга оид Термизда Мирзақултепа, Шерободда, Оққўғон, Ангренда Шўртепа каби қишлоқ ҳаробалари очиб ўрганилган. Улар ҳам аниқ режага асосланган. қишлоқлар қишлоқ хўжалигидаги маҳсулотларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш ишлари яхшми йўлга қўйилган.
Бақтрия маданиятини чуқурроқ англашда топиб ўрганилган ҳайкаллар, ҳайкалчалар, заргарлик буюмлари, деворий тасвирлар муҳим аҳамият касб этадит. Қиман юқорида келтирилган ҳамда Тахти-Сангин ва «Амударё ҳазинаси» орқали бизга маълум бўлган санъат намуналари турли даврларга оид бўлиб, уларда маҳаллий аҳамонийлар, Эллин, Ҳинд (Гандхара) ва кўчманчилар маданияти анъаналари ўз аксини топган.
Сўғд Сўғднинг антик даври тарихи ҳам мураккаб сиёсий жараёнлар билан боғлиқ унинг антик даври археологияси Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари археология ёдгорликлари асосида ўрганилиб кейинги йилларда талай кашфиётлар амалга оширилди. Ўлкада йирик шаҳар марказлари ҳам, қишлоқ туридаги ёдгорликларида ҳам археологик қазиш ишлари амалга оширилган.
Самарқанд Сўғднинг энг йирик шаҳар марказларидан бири ҳозирги Афросиёб ўрнида бўлиб, юнон манбаларида бўлиб Мароканда номи билан тилга олинади. Антик даври маданий қатламлари Афрасиёб, II ва III лар билан белгиланади. Бу даврда шаҳарнинг ўша манбаларда келтирилган барча ҳудудлари (220 га) тўлиқ шаклланади. Шаҳар икки қатор мудофаа девори (7 метр) билан ўралган тўғри тўртбурчак шаклидаги мудофаа буржлари ва шинакларига эга. Шаҳар арки (цитадель) (май. 0,5 га) ҳам алоҳида мудофаа девори билан ўралган. Унга киришдаги чўзиқ шаклда буржлар аниқланган.
Самарқанддаги Қўрғонтепа шаҳар ҳаробаси Цитадель Шаҳристон ва шаҳар атрофи қисмларидан иборат. Цитадели антик даври пахса деворлари аниқланган. Манзилгоҳда олов ибодатхонаси аниқланган.
Самарқанд Сўғд антик даври санъати намуналари ҳайкалчаларида ўз аксини топган. Улар қўлида мева, гул, ўсимлик ёки идиш ушлаб турган ҳосилдорлик аёл мабудаларининг ҳайкалчаларидан иборат. Бош кийими ва кийим кечаги турли вариантларида берилган. Мусиқачи аёл ва эркак ҳайкалчалари ҳам учрайди.
Бухорода антик даври йирик шаҳар марказлар яхши ўрганилмаган. қишлоқ типидаги манзилгоҳларнинг икки тури ажралиб туради. Қизилқир I Сеталоқ II, Ромиш ёдгорликлари яхши ўрганилган. Ҳозирги Бухоро шаҳри антик даврда шаклланиб, ўша давр ўрни сақланмаган.
Сўғднинг антик даври тарихи ҳам мураккаб сиёсий жараёнлар билан боғлиқ унинг антик даври археологияси Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари археология ёдгорликлари асосида ўрганилиб кейинги йилларда талай кашфиётлар амалга оширилди. Ўлкада йирик шаҳар марказлари ҳам, қишлоқ туридаги ёдгорликларида ҳам археологик қазиш ишлари амалга оширилган. Самарқанд Сўғднинг энг йирик шаҳар марказларидан бири ҳозирги Афросиёб ўрнида бўлиб, юнон манбаларида бўлиб Мароканда номи билан тилга олинади. Антик даври маданий қатламлари Афрасиёб, II ва III лар билан белгиланади. Бу даврда шаҳарнинг ўша манбаларда келтирилган барча ҳудудлари (219 га) тўлиқ шаклланади. Шаҳар икки қатор мудофаа девори (7 метр) билан ўралган тўғри тўртбурчак шаклидаги мудофаа буржлари ва шинакларига эга. Шаҳар арки (цитадель) (май. 0,5 га) ҳам алоҳида мудофаа девори билан ўралган. Унга киришдаги чўзиқ шаклда буржлар аниқланган. Самарқанддаги Қўрғонтепа шаҳар ҳаробаси Цитадель Шаҳристон ва шаҳар атрофи қисмларидан иборат. Цитадели антик даври пахса деворлари аниқланган. Манзилгоҳда олов ибодатхонаси аниқланган. Самарқанд Сўғд антик даври санъати намуналари ҳайкалчаларида ўз аксини топган. Улар қўлида мева, гул, ўсимлик ёки идиш ушлаб турган ҳосилдорлик аёл мабудаларининг ҳайкалчаларидан иборат. Бош кийими ва кийим кечаги турли вариантларида берилган. Мусиқачи аёл ва эркак ҳайкалчалари ҳам учрайди. Бухорода антик даври йирик шаҳар марказлар яхши ўрганилмаган. қишлоқ типидаги манзилгоҳларнинг икки тури ажралиб туради. Қизилқир I Сеталоқ II, Ромиш ёдгорликлари яхши ўрганилган. Ҳозирги Бухоро шаҳри антик даврда шаклланиб, ўша давр ўрни сақланмаган.
Жанубий Суғдда антик даври йирик марказларидан Еркургон археологик жихатдан яхши урганилган. У кудратли мудофаа тизими ва аник режага асосланиб икки катор мудофаа девори билан ўралган. Ички мудофаа девори 40 га, ташқари мудофаа девори 150 га майдонни ўраб олган. Цитадель шаҳаристоннинг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, 90Х60 м ҳажмда Цитадель мудофаа девори мудофаа буржлари ва шинаклар билан кучайтирилган. Бу ердан мил. ав. III-IV асрларга оид маъмурий бино ўрни ҳамда III-IV асрларга оид ибдатхона ўрганилган. Ибодатхонанинг марказий тоат-ибодат қилинадиган хонаси йирик хажмда бўлиб, устунлари остида ёпилган ва унинг деворлари ҳайкалчалар ва ранг тасвирлар билан безатилган. У ердан тутатқи идишлар, ойна, илон ва қурбақа тасвирлари топилган. Ибодатхона кўринишидан олов ва сувга сиғинувчилар учун ҳизмат қилган. Шунингдек, Ерқўрғондан кулолчилик маҳаллаласининг ўрни аниқланган бўлиб, у илк темир даври девори ташқарисида жойлашган. Қарши воҳасидаги мил. ав. II-I асрларда ўзига йирик шаҳар маркази шаклланадики, у Қалаи Захоки Марон ёдгорлигида ўз аксини топган. Бу ёдгорлик доира шаклдаги учта қисмлардан иборат бўлиб уларнинг ҳар бири алоҳида мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Унинг умумий майдони 225 гектарни ташкил этиб, ички қалъа қисми 1 га, иккинчи халқаси 43 га.дан ортиқ майдонни эгаллаган. Мудофаа деворларида буржлар учрамайди. Манзилгоҳнинг иккинчи деворида IV-V асрларда таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Манзилгоҳнинг марказий қалъасида VII асрларга оид кичик мулкдорлар қасри барпо этилади. Кўринишдан манзилгоҳ илк Ўрта асрлар даврида шаҳар сифатида ривожланган. Р.Ҳ. Сулеймановнинг фикрига кўра йирик ва ўзига хос меъморий-мудофаа анъанасига эга шаҳарнинг Қарши воҳасида пайдо бўлиши Сирдарёнинг қуйи оқимида Чирикрабод маданиятининг инқирозга учраши натижасида Оролбўйи сакларининг Сўғдиёнада сиёсий доирани эгаллаши билан боғлиқ бўлган. Маълумки, мил.ав. II аср Сирдарёнинг.......дельтасида экологик инқироз туфайли........... туридаги маданият инқирозга учраб, у ердаги аҳоли турли жойларга кўчишга мажбур бўлади. Уларнинг бир қисми Парфияга, бошқа бир гуруҳи эса Сирдарёнинг Ўрта оқими, яъни Тошкент воҳасига келиб жойлашганлигини Жетеосар қурилиш-режавий асосида барпо қилинган Шоштепа манзилгоҳи орқали кузатиш мумкин.
Қашқадарё воҳасининг шарқида Китоб шаҳрининг қадимги ўрни 40 га ортиқ бўлган. Шаҳарларнинг цитадели (май. 1 дан ортиқ) кулолчилар маҳалласи аниқланган. Баъзи бир тадқиқотчиларнинг фикрига кўра қадимги Кеш Қанғларнинг жанубий вилояти бўлиб, ёзма манбаларда келтирилган Қанғ-Сусега тўғри келади. Лекин Қашқадарё воҳасининг Кушонлар давлати таркибида бўлган, деган фикрлар ҳам мавжуд.
Қашқадарё воҳасининг шарқида Китоб шаҳрининг қадимги ўрни 40 га ортиқ бўлган. Шаҳарларнинг цитадели (май. 1 гектардан ортиқ) кулолчилар маҳалласи аниқланган.
Баъзи бир тадқиқотчиларнинг фикрига кўра қадимги Кеш Кангюй давлатининг жанубий вилояти бўлиб, ёзма манбаларда унинг таркибида келтирилган бешта вилоятлардан бири - Си-сега қиёсланади. Р.Ҳ. Сулейманов мазкур қиёсни бошқа томондан маъқуллайдиган фикрни билдиради. Унинг фикрига кўра Шарқий Оролбўйи ҳудудида яшаган аҳолининг
Лекин, бошқа бир гуруҳ олимлар Қашқадарё воҳаси Кушонлар давлати таркибига кирган, деган фикрларни илгари суришга ҳаракат қилишади.