Ўрта Осиё археологияси фанидан таянч конспект Антик даври умумий тавсифи



Download 33,7 Kb.
bet4/8
Sana19.05.2022
Hajmi33,7 Kb.
#604924
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5359679926217737449

Шимолий Парфия
Жанубий Туркманистон ҳудудидаги антик даври йирик давлатларидан бири. Саловкийлар давлатидан мустақил бўлиб, (мил. ав. 250) олгандан сўнг, кўчманчи парн ёки дал қабилалари томонидан босиб олинади ва Аршакийлар сулоласига асос солади. Мил. ав. II асрларда Парфия чегараларини ниҳоятда кенгайтиради ва йирик империялардан бирига айланади. III асрнинг биринчи чорагида Эронда вужудга келган Сосонийлар томонидан босиб олинади.Парфия давлати таркибига жуда катта ҳудуд кирсада, Жанубий Туркманистон ҳудуди доирасида антик даври тарихий- маданий жараёнларини ўрганамиз. Бу ердаги манзилгоҳларнинг бир неча алоҳида шакллари ажралиб туради. Улардан энг йириклари Янги Нисо, Эски Нисо, Кўйне қалъа Мансуртепа ва бошқалар. Янги нисо (май. 22 га) уч қисмдан иборат қадимги шаҳар харобаси. Манзилгоҳ цитаделидан маъмурий-бошқарув аппаратига тегишли иморатлар ва вино сақланадиган омборхона аниқланган. Жамиятнинг турли қатламларига оид уй-жой иморатлари аниқланган. Шаҳар тарофи қисми ҳам алоҳида мудофаа деворларига эга. Янги Нисо (Митридатокерт) Парфия подшоларининг Қўриқхона қўрғони вазифасини бажарган. Манзилгоҳда ибодатхона ва сарой комплекси, хўжалик ва яшаш хоналари аниқланган. Хона деворлари бой мазмундаги суръатлар билан безатилган. Унга яқин бўлган Мансуртепа ёдгорлиги ҳам ибодатхона шаклида бўлган.
Бу ерда ўрганилган моддий топилмалар Парфиянинг ўзига хос меъморчилик анъанасига эга эканлигини кўрсатади. Бу ердан шунингдек архив ҳужжатлари, турли тасвирлар билан фил суягидан ишланган ритонлар, мармар ва лойдан ясалган ҳайкаллар, бронза ва кумушдан ясалган буюмлар топиб ўрганилганки, улар турли маданиятлар намуналарини ўзида намоён қилади. Бу Эллин маданиятининг маҳаллий маданиятга таъсири ва натижада ўзига хос маданият шаклланиши билан боғлиқ. Шунингдек кўчманчилар маданияти анъаналари ҳам Парфия маданиятида ўз таъсирини ўтказган. Парфиянинг қишлоқ типидаги муҳофазаланган ва муҳофазаланмаган манзилгоҳлари ҳам археологик жиҳатдан ўрганилган. Бу турдаги ёдгорликлар ва улардаги моддий топилмалар қишлоқ-хўжалиги тўғрисидаги чуқурроқ тасаввурга эга бўлиш имкониятини яратади.
Марғиёна Жанубий Туркманистон ҳудудида Мурғоб воҳаси муҳим ўрин тутади. Қадимги ёзма манбаларда Маргуш номи билан тилга олинган ушбу воҳа кишилар томонидан бронза давридаёқ ўзлаштирилиб, антик даврда йирик тарихий вилоят шаклланади. Воҳанинг атрофи мудофаа девори билан ўралган, воҳанинг маъмурий маркази Гяурқалъа шаҳар ҳаробаси бўлган. шаҳар тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, майдони тахминан 90 га ташкил этган. Цитадели Эркқалъа ўрнида бўлган. Шаҳарда тўртта дарбоза бўлиб бир-бири билан кесишган иккита асосий кўча бўлган. бу ердан уй-жой иморатлари, кулоллар-темирчилар уй-жойлари ва устахоналари аниқланган. Шаҳар мил. ав. IV асрнинг иккинчи ярмида шаклланиб, ривожланган Ўрта асрларгача яшашни давом эттирган. Йирик шаҳар марказларидан Кўхна Кишмана ҳам яхши ўрганилган. У аҳамиятига кўра воҳада Марвдан кейинги йирик шаҳар ҳаробаси ҳисобланади. Шунингдек воҳада Жинтепа, Такиржатепа, Дурлали ва Девқалъа каби турли шаклдаги манзилгоҳлар ҳам археологик жиҳатдан яхши ўрганилган. Умуман Марғиёна антик даври ёдгорликларидан бой моддий топилмалар: сопол буюмлар, ҳайкалчалар, ҳусусан асл маъбуда ҳайкалчалари ўрганилган.

Download 33,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish