Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Гўшт ва тухум йўналишидаги паррандачиликда такрор ишлаб чиқаришни ташкил этиш



Download 2,32 Mb.
bet65/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

2.Гўшт ва тухум йўналишидаги паррандачиликда такрор ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Паррандачиликни тўғри ташкил этиш ва унда етиштириладиган махсулот микдорини кўпайтириш, фан ютукларидан кенг фойдаланишни ва зооветеринария коидаларига тўлиқ амал қилишни тақозо этади. Зооветеринария талабларига жавоб бермайдиган ҳар бир тадбир пода таркибидаги паррандалар нисбатини ўзгартиришга олиб келади. Бу борада паррандачиликда такрор ишлаб чикаришни тўгри ташкил этиш мухим ахамиятга эга.
Галани такрор ишлаб чикаришни тўғри ташкил этиш, корхонада ишлаб чиқилган тадбирлар тизимига боғлиқ бўлади. Наслдор товуқлардан йил давомида бир хил микдорда тухум олиб, инкубаторларни таъминлаб туриш шу тадбирлардан биридир. Инкубаторлар ёзин-қишин ишлаб турса, тухум берадиган товуқлар етиштириб беришни тўла таъминлаш мумкин бўлади. Бу холда инкубаторлар учун тухум берадиган товуқлар галасини таркиб топтириш учун, хар хил муддатда чиккан жўжалар 140-145 кунлик бўлганда, товуқ галасига аста секин қўшиб борилади. Натижада гала таркибидаги товуқлардан ёки бир-биридан 10-15 кун фарқ этиб табақаланган галалар ёрдамида йил давомида тухум олишни узлуксиз таъминлаш учун тўла шарт-шароитлар яратилади. Акс ҳолда галадаги товуқларниг ёши орасидаги фарқ катга бўлганда товуқлар тухум бермай қўяди, инкубаторларга зарур микдорда жўжа чикариш учун тухум етишмай колади. Наслчилик фермаларида товуқларни яроксизликка чикаргандан кейин колган жўжалар 55% ни, ундан каттароқлари 25% ни икки ва уч ёшлилари 20% ни ташкил килиши максадга мувофиқдир.
Корхоналарда ишлаб чикариш ривожланган сари, паррандачилик саноат асосига ўтказилиб, парранда асраш ва бокиш такомиллашиб бормоқда.
Хўжаликларнинг иктисодий ва табиий шароитларига караб паррандалар қуйидагича бокилади:
• паррандаларни катакларда бокиш - бунда товуқлар хўрозларсиз, бир ярусли катакли батарея КБН-1 (тухум берувчи товуқлар учун бир қанотлик катаклар), ЕТК каби юкори даражада механизациялашган ва автомалаштирилган хоналарда бокилади. Катаклар КБН-1 (бир қанотлик батареяли катаклар), УКБ-4, Р-21, КБМП типидаги батареяларда 4-5 қават қилиб жойлаштирилади, кўп мехнат талаб килинадиган ишлар механизациялаштирилади, бу эса йил давомида бир меъёрда тухум етиштириб туриш имконини беради.
• паррандаларни тўшамалар солинадиган товуқхоналарда (ташқарига чикармай) бокиш, бунда ҳаво ҳарорати 0° дан паст бўлмаслиги талаб этилади. Паррандахона ичида хаво тоза ва қуруқ бўлиши зарур. Паррандахоналарга куруқ тўшама солиниб, ифлосланишига караб, янгилаб турилади. Сувдон ва донхўраклар доимо тозатутилиши лозим. Одатда паррандахоналардаги 1 м2 жойга 5-6 серпушт товуқ, 3-5 ўрдак, 2 курка ва гоз жойлаштирилади. Улар паррандахона ёнидаги майдончада яйратиб турилади.
• паррандаларни атрофи сим билан уралган, усти очиқ майдонда бокишда об-ҳаво ноқулайлиги ва ёзги иссиқдан саклаш учун курилиш материалларидан бостирмалар курилади. Улар тагида то улар тагида товуқлар тухум килиши учун уячалар килинади. Полга сетка ётқизилади, у йилда 2-3 марта тозаланади, Бир ёшдан ошган товуқлар ана шу тартибда бокилади. Бостирма тагида 1 м2 ерга 10-12 бош парранда жойлашади. Бу тадбир кўпроқ мамлакатимиз хўжаликларида қўлланиб келинмоқда.
• паррандаларни комбинациялаштирилган тартибда бокиш – бу усул паррандачилик фабрикалари ва катга товар фермаларида қўлланилади. Бунда товуқ жўжалари 60 кунлик, курка жўжалари 45 кунлик, гоз ва ўрдакчалар 20 кунлик бўлгунча катакчаларда, сўнгра эса яйратиб бокилади.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish