1-жадвал
Ўзбекистонда паррандачиликни ривожлантиришнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (2005-2014 йй.)*
|
Йиллар
|
2005
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
2010
|
2011
|
2012
|
2013
|
2014
|
1.Барча турдаги паррандалар, минг бош
|
20540,4
|
24188,4
|
26118,9
|
29505,4
|
33053,0
|
37733,3
|
42818,4
|
47485,8
|
52363,2
|
56276,3
|
Барча тоифадаги хўжаликлар
|
2.Тухум, млн.дона
|
1966,7
|
2128,1
|
2220,4
|
2431,5
|
2760,8
|
3061,2
|
3441,7
|
3873,7
|
4388,1
|
4950,0
|
3.Парранда гўшти, минг тонна
|
27,2
|
30,0
|
34,5
|
35,4
|
38,3
|
42,9
|
51,5
|
60,5
|
66,9
|
79,4
|
Фермер хўжаликлари
|
2.Тухум, млн.дона
|
71,6
|
76,7
|
88,8
|
157,3
|
228,1
|
288,1
|
374,5
|
464,6
|
501,3
|
543,0
|
3.Парранда гўшти, минг тонна
|
0,5
|
0,5
|
0,6
|
0,7
|
1,1
|
1,3
|
1,5
|
1,8
|
2,4
|
5,7
|
Деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари
|
2.Тухум, млн.дона
|
1165,8
|
1278,1
|
1383,3
|
1500,8
|
1657,0
|
1775,5
|
1875,5
|
2113,7
|
2399,9
|
2726,9
|
3.Парранда гўшти, минг тонна
|
19,2
|
23,4
|
26,4
|
26,9
|
29,1
|
31,7
|
35
|
42,6
|
44,8
|
50
|
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар
|
2.Тухум, млн.дона
|
729,3
|
773,4
|
748,3
|
773,4
|
875,7
|
997,6
|
1191,7
|
1295,4
|
1486,9
|
1680,1
|
3.Парранда гўшти, минг тонна
|
7,5
|
6,1
|
7,5
|
7,8
|
8,1
|
9,9
|
15
|
16,1
|
19,7
|
23,7
|
* Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
5.Паррандачиликнинг иктисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари
Кўпчилик хўжаликларда, айниқса, паррандачилик фабрикаларида тухум ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг рентабеллиги бозор иқтисодиёти қонунлари талабларига жавоб беради. Аммо парранда гўштларини етиштиришда ва сотишда бу кўрсаткични оптимал ташкил топиш имкониятларидан оқилона фойдаланишга эришилган эмас.
Кўпроқ, сифатлироқ ва арзонроқ паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш учун қуйидаги омиллардан ва имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш зарур:
1.Таркибида 15-20 та моддалар мавжуд бўлган омухта емлардан фойдаланиш;
2.Хўжаликларнинг ихтисослашишини ҳисобга олиб элита ҳамда гибрид парранда зотларини кўпайтириш зарур. Охирги йилларда Ўзбекистон паррандачилик фабрикаларида ва бошқа хўжаликларда “Леггорн”, “Корниш”, кросслардан «Кўнғур-хайсекс», «Ломони-браун» каби товуқ зотларидан фойдаланиш юқори самара бермоқда;
3.Инкубация жараёнида соғлом жўжа ва бошқаларни олиш учун илғор (прогрессив) усуллардан кенг фойдаланиш керак. Инкубацияланадиган тухумлар махсус картон қоғозларда ва флейгаларда жойлаштирилади, 8-120С иссикликда, нисбий намлиги 75-80% омборхоналарда, узоғи билан 5-6 кунгача сақланади. Инкубациялашдан олдин тухумларни формалдегид йод, азон, марганцовка ва бошқалар каби махсус моддалар билан зарарсизлантирилиши улардан фойдаланиш коэффициентини оширади;
4.Ёш жўжа ва бошқаларни махсус клеткаларда ҳамда тўшамаларда сақлашнинг ҳам прогрессив усулларидан фойдаланиш лозим. Айниқса уларни озиқлантириш белгиланган меъёрларда ва муддатларда амалга оширилиши, микроклиматни сақлаш алохида ахамиятга эга;
5.Зооветеринария хизматининг прогрессив усулларидан фойдаланишни ташкил этиш лозим;
6.Тухум, гўшт, жўжа ва паррандачилик маҳсулотларини эркин, шартнома баҳоларида сотиш, паррандачиликда банд бўлган ишчи ва хизматчиларга кафолатланган меҳнат ҳақи тўлашнинг амалга оширилиши ҳам муҳим тадбир бўлиб ҳисобланади.
Назорат саволллари.
1. Паррандаларниниг маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омилларк
2. Паррандачилик иқтисодиёти. ва бошқаруви қандайк
3. Паррандаларниниг маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омиллар.
4. Парандачиликнинг иктисодиётда тутган урни.
15-мавзу. Асаларичиликни ташкил этиш
Режа:
1. Асаларичиликни ташкил этишнинг ташкилий-хукукий асослари.
2. Асаларичиликнинг халқ хўжалигидаги ахамияти.
3. Асаларичиликни ташкил этишда илғор миллий ва хорижий тажрибаларни қўллаш.
4. Асаларичиликда меҳнатни ташкил этиш ва ҳақ тўлаш.
1. Асаларичиликни ташкил этишнинг ташкилий-хукукий асослари.
Асаларичилик тармоғидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2017 йилда. ПҚ-3327 сонли “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш.
Ушбу қарорга мувофиқ “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси ташкил этилди.“Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасининг асосий вазифалари этиб асал маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, асалари пакетлари етиштириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, асал етиштириш жараёнига илмий асосланган усуллар ва замонавий технологияларни жорий этиш белгилаб қўйилди.
Уюшма тизимига жойларда асаларичилик тармоғи ташкилотлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича 13 та доимий вакил киритилди.
Уюшмани ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ барча харажатлар ҳамда Уюшманинг “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерациясига аъзо бўлиб кириш, аъзолик бадали тўлови дастлабки уч йил давомида АТ “Алоқабанк” маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
-асаларичилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган норматив-хуқуқий базани ишлаб чиқишда иштирок этиш;
-асаларичилик тармоғини ривожлантириш дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш, ягона илмий-техника, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш;
-маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда асаларичилик хўжаликларини ўрмон фонди ерларига, тоғ ва тоғолди ҳудудларига, табиий пичанзор ва яйловларга ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига жойлаштиришни амалга ошириш;
-асаларилар учун сунъий озуқалар ишлаб чиқаришни марказлашган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш ва ушбу тажрибани кенг қўллаш ҳисобига асаларичилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
-асалари касалликларининг олдини олиш, даволаш ва ташхис қўйиш бўйича замонавий ва илғор усулларни жорий этиш ишларига кўмаклашиш;
-олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, шу жумладан, хорижий муассасаларда асаларичилик тармоғига кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда иштирок этиш.
“Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасининг ташкилий тузилмаси ва унинг ижро этувчи аппарати бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 27 нафар бўлган тузилмаси маъқулланди.
Уюшма раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади;
Уюшманинг ижро этувчи аппарати фаолиятини молиялаштириш Уюшмага аъзо бўлган ташкилотларнинг аъзолик бадаллари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;Уюшмани ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти билан боғлиқ барча харажатлар, Уюшманинг “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерациясига аъзо бўлиб кириш ва аъзолик бадали тўловлари дастлабки уч йил давомида АТ “Алоқабанк” маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Уюшманинг буюртманомасига асосан асаларичилик хўжаликларига – Уюшма аъзоларига асалари оилаларини асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (давлат қўриқхоналари, биосфера резерватининг қўриқланадиган зонасидан ташқари), тоғ ва тоғолди ҳудудлари, табиий пичанзор ва яйловлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланишга бепул берилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб асаларичилик тармоғи учун олий малакали кадрлар тайёрлаш бўйича Фарғона давлат университетида зоотехника факультетини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
АТ “Алоқабанк”нинг масъулияти чекланган жамият шаклидаги лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
-тижорат банклари кредити ва лизинг компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига асалари уялари, зарур жиҳозлар ва ускуналар етказиб беришни ташкил этиш ва таъминлаш;
-асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар, ускуналар, махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, шунингдек, асални қадоқлаш бўйича замонавий технологик линияларни лизинг асосида етказиб бериш.
2023 йилнинг 1 январигача белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан олиб келинадиган наслли материаллар (маҳсулот), асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари, мумпарда ва мум маҳсулотлари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасини жойлаштириш учун ижара ҳақини “ноль” ставкада белгилаган ҳолда зарур бино ажратилишини таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасининг буюртманомаларига биноан асаларичилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасининг виза талабномаларига биноан асаларичилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштиришни таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасининг буюртманомаларига биноан белгиланган тартибда асаларичилик тармоғида ишлаш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминланади.
Кейинги йилларда республикамизда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, сифатли асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар қабул қилинди. Уларнинг ижроси самарали таъминланмоқда.
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2016 йилга келиб республикамизда асаларичилик соҳасида 12 мингдан ортиқ тадбиркор фаолият кўрсатмоқда. Асаларичилик хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Акциядорлик-тижорат “Алоқабанк” (кейинги ўринларда АТ “Алоқабанк” деб аталади) томонидан 30 миллиард сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди. Аҳолининг асал маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2016 йилда 12 минг тонна асал етиштирилди. Бу 2015 йилга нисбатан 1,2 марта кўпдир.
Шу билан бирга, таҳлиллар шуни кўрсатадики, асал ишлаб чиқариш бўйича мавжуд имкониятлардан самарасиз фойдаланиш асаларичилик тармоғининг энг заиф бўғини ҳисобланади. Натижада асалари оилаларининг маҳсулдорлиги 20 килограммдан ошмайди, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан ҳам пастдир. Асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, асал етиштиришнинг замонавий технологияларини кенг жорий этиш ва юқори технологик усулларидан фойдаланиш масалаларига етарли даражада эътибор қаратилмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида асаларичиликни янада ривожлантириш ва аҳолини арзон асал маҳсулотлари билан таъминлашдаги камчиликлар, муаммолар ва мавжуд имкониятлар кенг муҳокама қилинган эди.
Шунингдек, қарор билан асаларичилик соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш мақсадида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Фарғона давлат университетида зоотехника факультетини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш топширилган.
АТ “Алоқабанк” ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида лизинг компанияси ташкил этилади, унга тижорат банклари кредитлари ва лизинг компаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан асалари уялари, улар учун зарур жиҳозлар, анжомларни ва асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар, махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асални қадоқлаш технологик линиялари ва бошқа лизинг объектларини лизинг асосида етказиб бериш вазифаси юклатилган.
Асаларичилик хўжаликлари томонидан асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерларидан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан (давлат қўриқхоналари, биосфера резерватининг қўриқланадиган зонасидан ташқари), тоғ ва тоғолди ҳудудларидан, табиий пичанзор ва яйловлардан ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш бепул амалга оширилади.
Белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан олиб келинадиган наслли материаллар (маҳсулот), асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташувчи махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, мумпарда ва мум маҳсулотларини 2023 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этиш бўйича имтиёз берилди.
Мазкур қарор билан асал етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга, асалари пакетлари билан хўжаликларни таъминлашга, асал етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган 2017-2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ушбу қарорга мувофиқ асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2017 йилдаги 15,4 минг тоннадан 2021 йилга бориб 23,7 минг тоннагача етказиш назарда тутилган.
Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши асаларичиликнинг барча соҳасини қамраб олган ҳолда, унинг жадал ривожланишини таъминловчи ягона бошқарув тизимини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, асал етиштириш ҳажмларини кескин кўпайтириш, республика аҳолисининг асал маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |