2. Ем-хашакка бўлган талабни аниқлаш. Ем-хашак ва балансини тузиш.
Озика режаси – бучорва молларини турлари бўйича ем-хашакка бўлган талаблари хисоб-китобидир. Бу режалар хар йили, хар бир хўжаликда, ферма ва бўлимларда тузилади.
Режалар бажарилиш муддатларига кўра икки хил килиб тузилади. Биринчи хил режалар ўтган йил хосилидан янги йил ҳосилигача бўлган даврни ўз ичига олади. Иккинчи хил режалар тузилганда эса йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган даврни ёки календарь йилни ўз ичига олади. Иккинчи хил озика режалари йиллик ишлаб чикариш бизнес режасининг ажралмас кисми бўлиб, моддий-пул харажатлари хажмини аниклаш учун зарурдир.
Хўжаликлар учун ем-хашак режаси ва мувозанатини тузишда чорва молларининг тирик вазни, маҳсулдорлиги, илмий жихатдан асосланган йиллик озика меъёри, озика бирлиги, ҳазмланувчи протеинга айлантирилган бошка озика моддалар хисобга олинган холда киш ёки ёз мавсумлари учун алохида хисобланади.
Режалаштиришда ем-хашакка булган талаб икки йўл билан аникланади. Озиқага бўлган талабни аниқлашнинг биринчи йўли чорва моллари жинси ва ёш гурухларига, бош сонига, чорва моллари ва паррандалар учун белгиланган йиллик озика бирлиги меъёрига караб; иккинчи йўли махсулот етиштириш учун белгиланган ёки сарфланадиган озика бирлиги меъёрий кўрсаткичларига, озиқлантириш таркибига караб аникланади.
Биринчи йўл билан озиқага бўлган талабни аниклаш учун чорва молларининг ўртача йиллик бош сони йиллик озиқлантириш меъёрларига кўпайтирилади. Бу йўл билан чорва молларининг муайян гурухи учун бир хил озиқадан канча зарурлиги аникланади.
Ем-хашак мувозанати хўжаликларнинг ем-хашакка бўлган талабини хўжаликда мавжуд бўлган озиқага солиштириш, озика билан таъминланганлик даражасини аниклаш имконини беради. Буни аниклаш учун хар бир озика тури бўйича озиқага бўлган талаб белгиланиб, уни аниклаш жадвали тузилади. Бу жадвалда тартиб номери, озика тури, ўлчов бирлиги, режалаштирилган йил учун талаб килинадиган озикалар, озика бирлиги хисобида хўжаликда мавжуд ёки кутилаётган озика хажми, унинг таъминланиш даражаси (% да) кўрсатилади. Озиқа мувозанати кўзда тутилган озиқаларнинг барча турлари бўйича натурал озика бирлиги, сингувчи протеин хисобларида тузилади. Шунингдек режа бўйича ва хакикий мувозанат тузилади.
Озика мувозанатини тузиш вақтида кишлок хўжалик корхоналари, фермерлар жойлашган худудлар, уларнинг ихтисослашганлиги ва экин майдонлари таркиби хисобга олинган ҳолда иш кўрилади. Хар бир хўжаликнинг чорвачилиги, ишлаб чикариш йўналиши, ихтисослашганлигига кўра шу озика мувозанати билан бирга йиллик рационлар таркиби, бир озикани иккинчиси билан алмаштириш мумкинлиги хам хисобга олиниши керак. Бундай турли хил вариантларда тузилган озика рационлари озика экинлари, экин майдонлари таркиби, жойлаштириш вариантлари хамда тузилган ем-хашак режаси ва мувозанатининг хўжаликлар учун кулайлиги улар ичидан ташкилий-иктисодий жихатдан энг афзал вариантни танлаб олишимконини беради.
Хўжаликда тузилган озика мувозанатида ем-хашак турлари бўйича ёки умуман таъминланиш даражасида етишмовчилик бўлса, улар ўрнини тўлдириш манбалари изланади. Ем-хашак мувозанатида барча озика турлари бўйича таъминлаш даражаси яхши бўлса, чорва молларининг бош сонини келгусида кўпайтириш борасида фикр юритиш мумкин бўлади. Бу холда ем-хашак таъминоти ойлар ва даҳалар бўйича хисобга олиниши керак бўлади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида алмашлаб экиш схемаси ва даҳалар бўйича ем-хашак тайёрлаш режаларини тузишда шу режалар асосида хар бир озиқабоп экиннинг асосий хосили ва қўшимча махсулот сифатида олинадиган озикалар агротехника тадбирларини ўтказиш ва йигим-терим даврини аник белгилаб, уни ўтказишга графиклар тузиш максадга мувофиқдир. Бу борада режа бўйича қўшиладиган хосилни, ҳар бир озика экинлари бўйича таъсир этувчи омилларни алоҳида-алоҳида хисоблаш мумкин. Бунинг учун махсус илмий-тадқиқот институтлари ишлаб чиккан меъёрлардан фойдаланилади. Пичан ўриш ва уни маълум даражада қўритилгандан кейин йигиб олиш, ғарамлаш, ташиш, юклаш, тушириш ишлари ҳозир тўла механизациялаштирилган ва бу максад учун машиналар системаси мавжуд.
Пичан жамгаришда Т-2,1 маркали трактор, гарамлашда ГБУ-6 маркали, пресслашда ПСБ-1,6 маркали прессподборшик каби механизация воситаларидан фойдаланилганда ем-хашак от ва қўл кучи билан жамгарилгандагига караганда нобудгарчилиги 2-3 баробаркамаяди. Урим-йигим технологияси хўжаликдаги техника воситаларига караб белгиланади. ППВ -1,6 типдаги прессподборшик билан пресслаш куйидагича ташкил этилади: ўт трактор ўрогида ўрилади, қуритиб пичан килинади, трактор хаскашида йигилади, пресслаб тайёрланади ва тойлаб тўплаш техникаси ёрдамида юкланади. Сўнгра озиқа сақланадиган жойга ташилади.
Тайёрланган ўтлар хажми аниқланиб, махсус далолатнома актлар билан кабул килиб олинади. Бу актда ўт йигиштирилган жойнинг номи, йиғиб олинган ўт хосилдорлиги, гарамлар сони,огирлиги, улар ҳажминиг кубатураси, улардаги ўтлар сифати кўрсатилган бўлади. Далолатномани озика тайёрловчи бригада бошлиги ва хўжалик томонидан кабул килиб олувчи шахс имзолайди.1м2 ўтнинг ҳажми, гарамдан бир куб метр ўтни олиб, торозида тортиш йўли билан аникланади. Ғарамнинг хажми куйидаги формула ёрдамида топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |