( Э + Б + 2 ) • У
Х = ------------------------ (2)
2
Бунда: X- ғарамнинг хажми, м;
Э- ғарамнинг эни, м;
Б- ғарамнинг айланаси, м;
У- гарамнинг узунлиги, м.
Яйлов участкаларининг хажми бокиладиган чорва молларининг подадаги бош сони ва битта майдонда (майдон бирлигида) боқиш учун белгиланган чорва молларининг бош сони меъёрига бўлинади, 1 гектар майдонда бокилиши зарур бўлган чорва молларининг бош сонини аникловчи меъёр - юкламани аниқлашда куйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:
У
Н = ---------- (3)
Т – д
Бунда:
Н-бош сонини беркитиш меъёри, 1 га, бош;
У-бир гектар майдондан чорва моллари ейдиган ўт микдори, кг;
Т-бир бош чорва молининг бир суткадаги кўк ўтга бўлган талаби, кг;
Д-бокиш даври, кун.
Хар бир хўжалик ўз ишлаб чикариш йўналиши, чорва моллари сони, гуруҳи, яйлов ҳажмига кўра талаб килинадиган яйлов майдонлари сонини хам аниклаш мумкин. Бунинг учун куйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:
Д – К
М = --------- --- (4)
Мм
Бунда: М-яйлов майдонлари сони;
Д-ўтнинг ўсиш даври, кун;
Мм-битта яйлов майдончада мол бокиш муддати, кун;
К-ўт ўриб олиш учун колдирилган яйловчалар.
Ўтлоқ ва яйловлардан фойдаланишда ўтларни яхши ўстириш учун барча тадбирларни ўз муддатида, сифатига алохида эътибор бериб ўтказиш катта ташкилий-иктисодий ахамиятга эгадир. Яйлов ўтлари хосилдорлигини ошириш ишлари асосан икки йўл билан олиб борилади: биринчиси-яйлов ўтлари илдиз тизимини парвариш килиш, иккинчиси-илдизнинг юкори кисмини парвариш килиш.
Яйлов ва ўтлоқларда бир неча хил кўп йиллик ўтлар бўлиб, улар кўпинча вегетатив тарзда ривожланади. Яхши илдизлар қияли тараккий килиб, ер юзасига якин жойдан ва механик шикастланиш жойидан янги куртак чиқариб ўсади. Бу ҳол кўп йиллик ўтлар хосилдорлигини кўпайтириш учун хар йили бахорда ўтларнинг устки кисмини чикиндилардан тозалаш, ўтларнинг илдиз тизимига механик таъсир кўрсатиш, янги ўсимталар чикариш, яйлов ва ўтлоқлар хосилдорлигини оширишга ёрдам беради.
Илдиз тизими оркали хосилдорликни кўпайтиришда яйлов ва ўтлоқларни сугориш, ўғитлаш мухим ахамиятга эга. Бунинг учун ем-хашак етиштирувчи ижарачилари ёки пудратчиларининг барча ишлари олдиндан режалаштирилади, ишлаб чикариш воситалари, иш кучи, уруглик ва бошка воситалар ажратиб берилган бўлади.
Озиқа етиштирувчилар кўп йиллик ўтларнинг илдиздан устки кисмида бажариладиган ишларни хам ўз агротехник муддатида сифатли бажаришга жавобгардирлар. Бунга кўп йиллик ўтлар уругини сепишга тайёргарлик кўришдан йил охиригача килинадиган агротехник ишлар ва йигиб-териб олиш ишлари киради. Бу ишларни бажаришда техникадан фойдаланишни тўгри йўлга қўйиш, ташкилий-технологик ишларни тўғри ва режа асосида олиб бориш ишлаб чикариш самрадорлигини оширувчи асосий омиллардир.
Чорвачилик тармоғини юксалтириш учун биринчи навбатда мустаҳкам ем-хашак базасини вужудга келтириш лозим.
Ем-хашак базаси—чорвачиликни ривожлантиришни асоси, ем-хашак, ўсимликдан тайёрланадиган табиий пичанлардан, сабзавот чиқиндиларидан ҳамда саноатда тайёрланадиган витаминли ва минерал озуқалар ва озиқ-овқат чиқиндиларидан етиштириш ва ундан фойдаланиш тизимидир.
Ҳар бир хўжаликда мустаҳкам озуқа базасини яратиш, зарур бўладиган эҳтиёж озуқа жамғармаларини вужудга келтириш-чорвачиликни муваффақиятли ривожлантиришнинг муҳим шартларидандир.
Ем-хашак тайёрлашга қишлоқ ҳўжалик ерларининг таркиби ҳамда яйловдан фойдаланиш даврининг доимийлиги, ўсимликчилик ва чорвачиликнининг юритилиш тизими таъсир кўрсатади. Масалан, мамлакатимизнинг табиий пичанзорларига эга бўлган айрим зоналарида қишлоқ ҳўжалик корхоналарининг ем-хашак базалари кўпинча шу пичанзорлардан ва яйловлардан максимал миқдорда арзон етиштирилган ем-хашаклар ҳисобланади. Ҳайдаладиган ерлардан олинадиган маҳсулот эса экилган дон экинлари, силосбоб экинлар, сидиратлар ва бошқалар ҳисобланади.
Деҳқончилик интенсив равишда ривожланаётган хўжаликларда ем-хашакнинг асосий қисми экинзорларда етиштирилади. Табиий пичанзорларда тайёрланган ем-хашаклар қўшимча база бўлиб хизмат қилади. Бунда иқтисодий жиҳатдан қулай бўлган балансланган рацион бўйича чорва молларини озиқлантиришни таъминлайдиган экинлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ем-хашак етиштириш хўжаликларда қандай усулда ҳосил бўлишига қарамай, улар қуйидаги асосий талабларга жавоб бера оладиган мустаҳкам ем-хашак базаси яратишга интилишлари лозим:
- ем-хашак тайёрлаш учун ҳар бир гектар ер майдонидан самарали фойдаланиш;
- озуқа таркиби ва рационида тўйимли моддаларнинг бўлиши ва уларнинг кимёвий таркибида минерал моддалар ва витаминларнинг кўплиги таъминланиши;
-табиий ерлардан олинадиган ем-хашак, шунингдек, қайта ишлайдиган корхоналар чиқиндиси ва иккинчи даражали маҳсулотлардан фойдаланишнинг тўлиқ амалга оширилиши
Хўжаликлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, озуқабоп экинлар маданий ва техника экинлари билан қўшиб экилганда ҳар бир гектар экин майдони арзон ва мўл ҳосил бериши билан бирга, яна хўжаликда меҳнат, моддий, пул ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишга ҳам имкон беради. Бунинг учун алмашлаб экишни тўғри ўзлаштириш зарур бўлади.
Бир хил табиий зонада жойлашган бир хил типдаги корхоналарда ем-хашак базасининг интенсив ва самарадорлик даражасини иқтисодий баҳолашда қуйидаги асосий комплекс кўрсаткичлар ҳисобга олинади:
Ишлаб чиқариш харажатларининг умумий суммаси қишлоқ хўжалик ерлари тузилмасидаги барча озуқабоб экин майдонининг салмоғи; озуқабоб экин майдонларининг тузилмаси ва етиштирилган ем-хашакнинг ялпи миқдори; ҳар бир гектар озуқабоб экин майдонининг ўртача ҳосилдорлиги; озуқа (ем-хашак) майдони бирлигига чорва молларининг жойлаштирилиши ва аксинча шартли қорамоллар сонига нисбатан ем-хашак майдонининг миқдори; ҳар бир гектар озуқабоб майдон ҳисобига етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари; бир центнер ем-хашакнинг таннархига боғлиқдир.
Ем-хашак учун сарфланадиган харажатнинг ҳар бир сўми ҳисобига тўғри келадиган чорвачилик ялпи маҳсулотининг қийматига қишлоқ хўжалиги корхоналарида ем-хашак базаси ва улардаги мавжуд шароитлар билан бир қаторда хўжаликни ихтисослаштириш ҳамда чорва молларини боқиш турлари ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Демак чорвачиликни интенсивлигини ва самарадорлиги даражасини иқтисодий томондан аниқлашда бунга ҳам алоҳида этибор бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |