3.Чорвачиликда озуқа сарфи меъёр
Хўжаликларда ем-хашак тайёрлаш молларни боқиш (озиқлантириш) билан ўзаро тўғри боғлаб олиб борилиши керак.
Конкрет шароитларда энг муҳим вазифа чорва молларини озиқлантириш ва ем-хашак тайёрлашда имкон борича камроқ харажат қилиб, кўпроқ маҳсулот олишни таъминлашдан иборатдир. Бу масалани тўғри ҳал қилишда ем-хашак ва озиқлантиришни ташкилий-иқтисодий жиҳатдан баҳолашнинг қуйидаги дастлабки кўрсаткичлари қўлланилади: ҳосилдорлик, ҳар гектар майдондан олинадиган, тез ҳазм бўладиган ем-хашак, киши-куни, маҳсулот таннархи. Озуқа экинларини объектив ва иқтисодий баҳолаш ўзаро алмашадиган (ширали, кўк, дағал) гуруҳларда кўп йиллик маълумотларнинг ўртача миқдори юзасидан қатъий ўтказилса, режали ёхуд меъёрий ҳолда (ишлаб чиқариш тажрибалари асосида) ҳам шундай ўтказилади ва ишлаб чиқариш шароитлардаги мўлжалланадиган ўзгаришларни ҳисобга олиш имконияти бўлади.
Ем-хашак экинларини ва молларни боқиш (озиқлантириш) турларини танлашда иқтисодий баҳолаш билан бир қаторда асосий ташкилий ва зоотехника талаблари ҳам ҳисобга олинади. Хўжаликда шундай ва шунча ҳажмда ем-хашак вужудга келтирилиши керакки, бу ем-хашак молларнинг физиологик талабларига тўлиқ жавоб берсин.
Озуқабоп экинларни баҳолашни ташкил этишда қуйидагилар эътиборга олинади:
-мурракаб технология ҳамда комплекс механизацияни ишлаб чиқаришда қўллаш ва фойдаланиш имконияти;
-уруғликлар (ўзидан ва четдан) олиш;
-бошқа экинлардан юқори ҳосил олишда ўтмишдош уруғларнинг роли;
-об-ҳаво шароити ноқулай бўлганда захирага уруғ тайёрлашнинг аҳамияти;
-юқори ва барқарор ҳосил етиштиришда мазкур хўжалик ҳамда туман ва зонада илғор қишлоқ хўжалик корхоналари, шуниндек, илмий тадқиқот муассасалари ва давлат участкаларининг тажрибаси ва бошқалар.
У ёки бу озуқани тайёрлаш учун ҳар бир хўжаликда турли хил шароитлар мавжуд. Шунинг учун ҳам ҳар бир муайян шароитларда рацион ва озиқлантиришнинг энг самарали турини молларнинг тури ва гуруҳлари, ем-хашак экинларининг хусусиятларига мувофиқ равишда танлаш лозим.
Бу масалани ҳал қилиш учун рационни зоотехника нуқтаи-назаридан қимматлилигини сақлаган ҳолда ҳар хил озуқани хўжалик хусусиятларига тадбиқ қилишда иқтисодий жиҳатдан нисбатан мақсадга мувофиқлигини аниқлаш зарур.
Мувофиқ рационни, озиқлантириш турларини, ем-хашак тайёрлашни ананавий усул талабларида ҳам иқтисодий, ҳам зоотехника жиҳатдан ҳисоблаш қийин, назарда тутилаётган омилларни катта ҳажмда ҳисоблаш эса амалий жиҳатдан мумкин эмас.
Шу мақсадда олимлар озуқа ресурсларидан мувофиқ фойдаланишни иқтисодий-математик моделлар ёрдамида амалга оширадилар.
Йил давомида моллар сони ўзгариб туради, шунинг учун молларнинг йиллик ўртача сони ва даврлар бўйича ем-хашак сарфлаш меъёрлари аниқланади.
Ем-хашакка бўлган талаб икки усул билан аниқланади:
1) молларга суткалик рацион белгиланади. Бир суткада ўртача сарфланадиган ем-хашак меъёри озуқа бериладиган кунлар сонига кўпайтирилиб, жами талаб қилинадиган озуқа миқдори топилади;
2) етиштириладиган чорвачилик маҳсулотларининг ялпи миқдори ва маҳсулот бирлигига сарфланадиган озуқа миқдорига қараб аниқлаш мумкин.
Хўжаликларда ҳар килограмм маҳсулот етиштириш учун қуйидаги миқдорда озуқа сарфлаш тавсия этилади: сут-1,2 озуқа бирлиги; мол гўшти-13,5, қўй гўшти-10,0, парранда гўшти-8,83, тухум 10 дона.
Бир озуқа бирлигига 110 грамм ҳазм бўладиган протеин, 5-7 г. калций, 4-5г. фосфор, 20-25 мг. каротин ва шунга мувофиқ бошқа витаминлар тўғри келади.
Рационлар омухта ем, беда пичани, табиий пичан, силос, сенаж, хашаки лавлаги, беда уни, похол, сомон ва бошқа озуқалардан тузилса, мол организмига керакли бўлган барча тўйимли моддалар, витаминлар етарли бўлиши таъминланади. Бу эса озуқанинг ҳазм бўлиши коэффициенти 70-80 фоизга етишини таъминлайди.
Озуқа рациони тузилмасида ем, ширали ва дағал озуқаларнинг тўғри нисбатда бўлиши ҳам озуқадан самарали фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳамма гуруҳдаги ҳайвонлар учун озуқа сарфлаш меъёрини режалаштиришда хўжаликда қабул қилинган озиқлантириш меъёридан фойдаланилади.
Озуқа рационига қўшиладиган шундай моддалар ҳам борки, улар граммлаб ва миллиграммлаб ўлчанади. Уларга ош тузи, калций, фосфор, натрий, магний, темир, рух, мис, кобалт, йод, марганец каби минерал элементлар, каротин А, Д, Е, К каби витаминлар киради. Берилаётган озуқа таркибидан бу моддалар мол организми талабини қондирадиган миқдорда бўлмаса, модда алмашинуви бузилади, маҳсулдорлик камаяди ва озуқадан унумли фойдаланиб бўлмайди.
Шу боисдан қиш фаслида чорва молларнинг рационларини фақат озуқа бирлиги ва ҳазм бўладиган протеин моддасига бўлган талабини қондирадиган қилиб тузмасдан, балки уларнинг минерал моддаларга ва витаминларга бўлган эҳтиёжини қондирадиган қилиб тузиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳар бир хўжаликда молларни боғлаб ва яйловда боқиш муддатининг давомийлиги белгилаб чиқилади ва шунга асосан молларни яйловда боқиш даври бошлангунга қадар ем-хашак сарфи боғлаб боқиш даврлари бўйича тўғри тақсимланади.
Чорвачиликда озуқа сарфи меъёр асосида ташкил этилади.
Масалан, 1 кг. маҳсулот ўсишига Қорамол гўшти учун 13,5 озуқа бирлиги сарфланади. Бундан 20 фоизи дағал хашак, 15 фоизи пичан, 5 фоизи сомон, 19 фоизи ширали озуқа, 18 фоизи силос, 18 фоизи концентрат озуқа, 40 фоизи кўк ўт, 3 фоизини обрат ташкил этиши керак.
1 кг. маҳсулот ўсишига Кўй гўшти учун 10 озуқа бирлиги сарфланади. Бундан 10 фоизи дағал хашак, 10 фоизи пичан, 8 фоизи концентрат озуқа, 82 фоизини кўк ўт ташкил этиши керак.
1 кг. маҳсулот ўсишига Парранда гўшти учун 8,83 озуқа бирлиги сарфланади. Бундан 5 фоизи дағал хашак, 5 фоизи пичан, 2 фоизи ширали озуқа, 90 фоизи концентрат озуқа, 3 фоизини кўк ўт ташкил этиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |