Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet23/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

Назорат саволларик
1. Чорвачиликда ихтисослашув деганда нимани тушинасизк
2. Иктисослашувнинг максад ва вазифалари.
3. Ихтисослашувнинг кандай шакллари мавжудк
4. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида тармоқларни мувофиқлаштиришнинг кандай тамойиллари мавжудк
5. Ихтисослашув коэффициенти қандай аниқланадик
6. Ихтисослаштириш қайси қонуниятларга асосан амалга ошириладик
7. Ихтисослаштиришнинг илмий асослари нимадак
8. Ихтисослаштиришнинг шакллари ва кўрсаткичлари қандайк
9. Ихтисослаштиришнинг самарадорлиги қандай аниқланадик


5-мавзу. Чорвачиликда ресурс салохиятидан фойдаланишни ташкил этиш
Режа:
1.Ер фондининг шаклланиши, классификацияси ва ундан фойдаланишни ташкил этиш.
2.Ер рентаси ва ер нархи.
3.Чорвачиликда ресурс салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги тушунчаси ва кўрсаткичлари.


1. Ер фондининг шаклланиши ва ундан фойдаланишни ташкил этиш.
Ҳар қандай чорвачилик корхонаси ишлаб чиқариш учун ўзининг маълум бир: ер, меҳнат, моддий, техник манбалари (бойликлари) ресурсларига эга бўлади. Уларнинг барчаси биргаликда ресурс имкониятини ташкил қилади. Бошқача айтганда, ресурс имконияти – бу хўжаликларнинг технологик кирим ва чиқим баланслари мувозанати даражасига боғлиқ бўлмаган бойликлар йиғиндисидир.
Бироқ, айнан технологик ресурслар кирим ва чиқим балансига эга бўлмагани учун улардан самарали фойдаланиш жуда мураккаб, негаки ҳар бир бирлик қишлоқ хўжалиги майдони учун маълум бир ишловчилар сони, асосий ишлаб чиқариш воситалари, моддий-пул маблағлари ва ҳ.з.лар бўлиши зарур. Бундай муаммолар эса ресурс имкониятларидан фойдаланиш жараёнида ҳал этилади.
Чорвачилик муассасаларининг энг муҳим, асосий ресурси (бойлиги) ер ҳисобланади.
Чорвачилик ишлаб чиқаришида ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситасидир. У ишлаб чиқариш фаолиятининг асоси ва инсоният жамияти мавжудлигининг энг муҳим шартидир.
Чорвачиликда фойдаланиладиган бошқа ишлаб чиқариш воситаларига қиёслаганда ер, хусусан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган майдонлар қуйидагилар мажмуасидан иборат ўзига хос хусусиятларга эга;
- машиналар, бинолар, иншоотлар ва ҳоказолар инсон томонидан яратилган бўлса, ер инсон меҳнатининг маҳсули эмас;
- у макон жиҳатидан чегараланган, уни иxтиёрий равишда кўпайтириш ёки камайтириш мумкин эмас. Аммо, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун яроқли бўлган ер заҳираларидан батамом фойдаланиб бўлинмаган. Илмий ҳисоб-китобларга кўра ҳозирда бутун жаҳон деҳқончилигида ишлаб чиқариш учун яроқли ернинг тахминан 1/10 қисмигина инсон манфаатлари учун фойдаланилмоқда;
- ерни ишлаб чиқариш воситаларининг бошқа бирортаси билан алмаштириш мумкин эмас. Катта миқдордаги бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқли равишда ундан фойдаланиш жойнинг, маконнинг барқарорлиги билан боғлиқ;
- агар ердан тўғри фойдаланилса, у ишлаб чиқаришнинг бошқа воситалари каби эскириб қолмайди, аксинча унинг унумдорлиги ошиб бораверади. Унумдорлик ернинг ўзига хос энг муҳим хусусиятидир. Айни пайтда айрим ер участкалари сифати, табиий озуқа моддаларининг миқдорига кўра бир хил эмас.
Чорвачилик аҳамиятига эга бўлган ерлар деб, чорвачилик эҳтиёжларига ажратилган, шунингдек шу мақсадларда ҳудудий режалаштиришга мувофиқ белгиланган ер майдонларига айтилади.
Мулклар икки гуруҳга: қишлоқ хўжалиги мулклари ва қолган барча мулкларга бўлинади.
Қишлоқ хўжалиги мулкларига: ҳайдаладиган ерлар, кўп йиллик дарахтзорлар, бўз ерлар, пичанзорлар ва яйлов-ўтлоқлар киради. Улар ўзаро ўсимликларнинг табиий ва инсон томонидан ўзлаштирилган турлари, ер ва ўсимликларга инсон фаолияти билан таъсир кўрсатиш, яъни қўлланиладиган агротехник тадбирларнинг мажмуаси бўйича фарқланадилар.
Ўзбекистоннинг ер фонди 44,74 млн. гектарни ташкил этади. Унинг 62,7 фоизи қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида фойдаланилмоқда. Бу салкам 32 млн. гектарни ташкил этади. Ўрмон хўжалиги корхоналарига ер фондининг 12,4 фоизи (5 млн.гектар), чўл – тоғ минтақасида жойлашган давлат захирасидаги унумдорлиги паст ерларга 10,4 фоизи (4,7 млн.гектар), саноат ва транспорт ерларига 4,1 фоизи (1,8 млн.гектар) ва аҳоли манзилгоҳлари эгаллаган ерларга 0,5 фоизи и (0,2 млн.гектар) тўғри келади. Бошқа мақсадларда ярим миллион гектар ердан фойдаланилмоқда.
Қишлоқ хўжалик ерлари ичида анча катта салмоқ (83,5 фоизини ўтлоқлар ва айниқса яйловлар эгаллайди. Ундан кейинги қаторларда ҳайдаладиган ерлар (14,9 фоиз), кўп йиллик экинлар – боғлар ва токзорлар (1,4 фоиз) жойлашган. Ўзбекистон бўз ерларининг салмоғи анча пастлиги (0,2 фоиз) билан ажралиб туради. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ва бошқа турдаги ерларнинг улуши Республика жами ер фондининг 37,3 фоизига тенг.
Ҳудуди чўл ва дашт минтақаларида жойлашган вилоятларда яйловларнинг салмоғи анча юқори. Бу кўрсатгич Навоий вилоятида жами қишлоқ хўжалик ерларининг 98,7 фоиз, Бухоро вилоятида – 92,5 фоиз, Сурхондарё вилоятида 73,8 фоиз, Қашадарё вилоятида – 68,8 фоиз, Самарқанд вилоятида 61,6 фоиз, Хоразм вилоятида 59,8 фоиз, Тошкент вилоятида 54,8 фоизни Қорақалпоғистон Республикасида эса 91,6 фоизни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг деярли 97,0 фоизини етиштириб берадиган ҳайдаладиган ерлар ҳам Республика ҳудуди бўйича нотекис тақсимланган.
Ҳайдаладиган ерларнинг энг катта майдонлари Қашқадарё (16,9 фоиз), Жиззах (11,1 фоиз), Самарқанд (10,9 фоиз) вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (10,5 фоиз) жойлашган. Шу вақтнинг ўзида энг паст кўрсаткичлар Наманган (4,8 фоиз), Бухоро (4,9 фоиз), Андижон (5,0 фоиз), Хоразм (5,2 фоиз) ва айниқса Навоий (2,7 фоиз) вилоятларига хос.
Ҳайдаладиган ерларнинг энг маҳсулдор ва самарали қисми суғорма ерлардир.Ўзбекистон - қадимдан суғорма деҳқончилик мамлакати бўлиб келган. Суғорма деҳқончилик озиқ - овқат соҳасида Республика мустақил-лигининг негизи ва асосий экспорт маҳсулотининг манбаидир.
Ўзбекистон ҳозирда жаҳонда суғорма деҳқончилик марказларидан бири ҳисобланади. Суғориладиган ерларнинг умумий майдони салкам 4,3 млн. гектарни ташкил этиб, унинг асосий қисми тупроқ - сув шароити нисбатан қулай бўлган водий ва воҳаларда жойлашган. Фарғона, Зарафшон водийлари, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм воҳалари шулар жумласидандир. 1960 йиллардан сўнг суғориладиган ерлар майдони икки мартадан зиёд кўпайди. Ўсиш асосанМирза-чўл, Қарши чўли, Эликқалъа массиви ҳисобига таъминланган.
Ҳозирги кунда суғорма деҳқончилик Қорақалпоғистон Республикасида ва Қашқадарё вилоятида юқори даражада ривожланган, қадимги суғорма деҳқончилик марказлари Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Наманган вилоятлари ўзларининг мавқеларини сақлаб қолдилар. Мирзачўлнинг ўзлаштирилган ҳудуди ўрнида Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятлари барпо қилинди. Ушбу вилоятларда бугунги кунда мамлакатдаги жами суғориладиган ерларнинг 15,4 фоизи мавжуд.
Республикада ҳайдаладиган ва суғориладиган ерларнинг аҳоли жон бошига ҳисобланган кўрсаткичлари йилдан-йилга камаймоқда. Сўнги 10 йил ичида аҳоли жон бошига тўғри келувчи ерларнинг ҳажми 16,5 фоизга, суғориладиган ерларнинг ҳажми эса 9,0 фоизга қисқарди. Ана шу давр мобайнида аҳоли, асосан жон бошига нисбатан ҳайдаладиган ер 0,04 гектарга қисқариб, 0,19 гектарни, қишлоқ жойларда эса 0,31 гектарни ташкил этди. Бу аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, қишлоқ хўжалик корхоналарини эса асосий ишлаб чиқариш воситаси – ер билан таъминлаш борасида қўшимча қийнчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Ерларнинг сифати ҳам йилдан-йилга ёмонлашиб уларнинг унумдорлиги пасаймоқда.
Сўнги 15 – 20 йил ичида тупроқ унумдорлигининг энг муҳим омили гумуснинг салмоғи 30 – 50 фоизга камайди. Бугунги кунда гумус билан таъминланганлик даражаси ниҳоятда паст (0,4 – 1 фоиз) бўлган тупроқлар суғориладиган ерларнинг салкам 40 фоизини эгллайди.
Ўзбекистонда суғориладиган ерларда юз бераётган шўрланиш жараёни ортиб бормоқда. Суғориладиган ерларнинг деярли 52 фоизи шўрланган. Шундан 40 фоизга яқини ўртача ва кучли шўрланган ерлардан иборат.
Минераллашган грунт сувлар сатҳининг баландлиги ва тупроқнинг шўрланганлиги суғориладиган ерларнинг сифатини ва унумдорлигини пасайтирмоқда, ҳамда қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини кескин камайишига олиб келмоқда.
Ҳайдаладиган ерларнинг асосий хусусияти шундаки, уларга доимий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экинлари (озиқ-овқат, техник, сабзавот, озуқа ва ҳоказалар) экилиб турилади. Ҳайдаладиган ерларга барча шудгорлар ва янги ўзлаштирилган майдонлар киради. Ҳайдаладиган ерларда маҳсулотларни етказиш учун меҳнат, уруғ, ўғитлар, нефт маҳсулотлари ва ҳ.з.лар сарфланади. Бу харажатлар етиштирилган, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши натижасида олинган маҳсулот эвазига албатта қопланиши керак.
Кўп йиллик дарахтзорларга боғлар, узумзорлар, тутзорлар бодомзорлар, анорзорлар, анжирзорлар киради.
Бўз ерларга илгари ҳайдаладиган бўлган, аммо бир йилдан ортиқроқ муддат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун турли уруғларни экишда фойдаланилмайдиган ер майдонлари киради.
Яйловлар - қишлоқ хўжалик мулкининг барқарор бўлмаган вақтинчалик кўринишидир. Шу сабабли қишлоқ хўжалиги экинлари учун яроқли бўлган бўз ерлар майдонларини аста-секин ҳайдаладиган ерларга айлантириш, бунга яроқсизларидан пичанзорлар ва яйловлар сифатида фойдаланиш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкиллаштиришда муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Чорвачилик учун табиий озуқа базаси бўлган пичанзорлар ва яйловлар ҳам қишлоқ хўжалигида мулк сифатида катта аҳамиятга эга. Бу майдонлар майсазорлар, табиий ўсимликлар билан қопланган бўлиб, пичан олиш ёки чорвани ўтлатиш учун мўлжалланган.
Пичанзорлар ва яйловлар сувли, сувсиз, хўжалик ҳолатига кўра соф, бутазор, ёш дарахтзор билан қопланган, адирли ва бошқача турларга бўлиниши мумкин.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлмаган тоифага ўтказиш истисно ҳолатларда Республика Ер кодексида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Давлат ер кадастри Ўзбекистон Республикасида ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий қоидалари ҳақида зарурий ва ишончли маълумотлар, ер участкаларининг жойи ва ўлчамлари, уларнинг сифатий тавсифлари, эгалари, ердан ҳуқуқий фойдаланиш режими, баҳоси ва ҳ.з.лардан иборат тизимни ифода этади.
Ердан фойдаланишнинг Давлат қайди ер участкалари мулкчилиги, эгалиги, ижараси, фойдаланувчилари учун уларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирадиган юридик ҳужжат ҳисобланади. Улар туман (шаҳар) маъмурияти томонидан хусусийчилик, эгалик, ердан фойдаланиш ҳуқуқи Давлат актлари китобига киритилади. Давлат қайдидан сўнг ердан фойдаланувчига ерга мулкчилик, умрбод меросий эгалик, муддатсиз фойдаланиш ҳақида Давлат ҳужжати берилади. Бу юридик ҳужжатда ҳудуднинг номи ердан фойдаланишнинг махсус тартиби(санитар - ҳимояланган ҳудудлар, табиат муҳофазаси, сув муҳофазаси, тарихий-маданий аҳамиятга эгалик ва ҳ.з.); унинг умумий майдони, жумладан қишлоқ хўжалиги мулкига кирувчи ҳайдаладиган ерлар, ердан фойдаланишнинг амалдаги тартиблари кўрсатилади. Давлат ер кадастри муассасаларда ерни ҳисобга олишнинг асосий ҳужжатлари: ерга мулкчилик, эгалик ва фойдаланиш ҳақида Давлат акти ҳамда Ер тизими китоби ҳисобланади.
Ер тизими китобида қуйидагилар ҳисобга олинади:
- ерларнинг умумий майдони, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун белгиланган ерлар;
- ҳайдаладиган ерлар, жумладан тошлоқлар, ажриқли ерлар ҳам;
- кўп йиллик дарахтзорлар, жумладан, боғлар ва мевазорлар ҳам;
- яйлов ва ўтлоқлар, жумладан тошлоқлар ҳам;
- барча кўринишдаги пичанзорлар.
Ер тизими китобида шунингдек, йўллар, чорвани ҳайдов йўллари, жарликлар ҳам ҳисобга олинади. У ер сифатини: тузланганлик даражаси, тошлоқзорлигини ифодалайди. Бу китобда томорқа ерлари, жамоа боғлари ва ишловчи ва хизматчиларнинг полизлари; мелиоратив тайёргарлик босқичидаги ерлар ҳам алоҳида ҳисобга олинади.
Ер тизими китобидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун уни юритиш мақсадида тақдим қилган хўжалик раҳбари, бош агроном жавобгар ҳисобланади.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish