Давлат тасаруфида булган хиссадорлик жамиятларида ихтисослашган ёки аралаш фермалар ташкил этиш мумкин. Бундай хўжаликларда фермаларнинг максадга мувофиқ хажми махсулотишлаб чиқариб хар бир шартли бош молдан максимал фойда олишучун қулай бўлиши лозим.
Республикамизнинг пахтачиликка ихтисослашган хўжаликларида пахта-беда алмашлаб экиш тизими амалга оширилиши муносабати билан уларда ем-хашак базаси яратилади, шу туфайли улардаги корамолчилик ёки сутчилик фермасида 600 бошгача сигир, гўшт-сут йўналишида бўлса 1000 бошгача қорамол, шундан 400-450 бош сигир бўлиши, уларнинг фермер хўжаликларида 100 бошгача қорамол, шундан 50-60 бош сигир бўлиши тавсия этилади.
Сутчилик йўналишдаги фермаларда 400-600-800 бошгача сигир, гунажин ва 6 ойликкача бузоқлар бўлиши керак. Шоликорлик хўжаликларида ҳам пахтачилик хўжаликлари каби максадга мувофиқ хажм тавсия этилади. Шахар атрофидаги сабзавот-сут йўналишдаги хўжаликлар, агар уларнинг ҳайдаладиган ери 800-1200 гектар бўлса, сут фермасида 600 бош, фермер хўжаликларида эса 60 бошгача сигир, агар хайдаладиган ери 1500-1600 гектар бўлса, сут фермасида 600-800 бош, фермер хўжаликларида 90 бошгача сигир бўлиши тавсия этилади.
Таъкидлаш лозимки, хар бир кишлок хўжалик корхонасидафермалар хажмини белгилашда ер майдонларининг жойлашуви, ем-хашак базасининг аҳволини, маҳсулотларни кайта ишлаш имкониятларини ва бошка омилларни чукур тахлил килиб хулоса чикариш лозим.
Қорамолчиликнинг барча йўналишларида уларнинг самарадорлигини таъминлаш омилларидан бири, бу уларни корхона ҳудудида жойлаштиришдир. Қорамоллар ўз табиатига кўра кўп озиқланадиган хайвонлар қаторига кирадилар. Шунинг учун уларни жойлаштиришда ем-хашак майдонларига яқин бўлиши эътиборга олиниши шарт.
Шунингдек қорамолчиликдан олинадиган махсулотлар айникса сут махсулотлари тез бузулувчанлиги туфайли кайта ишлашни талаб этадиган махсулотлар турига киради. Уларни ташиш, кайта ишлаш, саклаш ва тайёр махсулотларни қадоқланган сут, каймок,сузма, сариёг, сир, пишлоқ, музкаймок ва хоказолар шаклига келтириш учун анчагина техника воситалари ва иш кучи талаб килинишитармокни режалаштиришда эътибордан четда қолмаслиги шарт.
Корамолчиликни хусусийлаштириш ва айникса фермерхўжаликларини ташкил этишда 30 шартли бош мол ҳажмида ўта кичик хўжаликларини ташкил этиш тармоқда бир катор кутилмагансалбий холатларга олиб келди, жумладан ўта кичик хўжаликлардаем-хашак базасини талаб даражасида ташкил этилмаганлиги, омухтаозиқаларнинг кўп кисмини хусусий сектордан сотиб олиниши натижасида, сигирлар тўла қийматли озиқланмаганлигини улардан соғиболинадиган сут махсулоти камайиб, ўз навбатида сутнинг таннархини ошириб юборди. Бу бозорда сутнинг харид нархини ўсишигаолиб келди ва ахолининг даромади паст катламини энг арзон истеъмол махсулотларидан бири бўлган сут ва сут махсулотлари истеъмол килишини меъёридан 1,5-2,0 мартага пасайтириб юборди.
Қорамолчиликка ихтисослаштирилган хўжаликларнинг ишлабчикариш самарадорлигини оширишнинг яна бир омили тармокнижадал ривожлантиришдир. Корамолларни генетик имкониятлариниошириш, юкори сифатли ва тўйимли озикалар билан меъёридабокиш, технологик жараёнларни механизациялаш, махсулот ишлабчикариш ва мехнатни ташкил этишда оила (жамоа) пудратидан кенгфойдаланиш - тармокни жадал ривожлантиришга олиб келади.
Суткорамолчилигини жадал ривожлантиришнинг энг мухим шарт-шароитларидан бири бу - сигирлар махсулдорлигини генетик омилларасосида оширишдир. Бу шарт-шароитлар чорва молларини янадаяхшироқ асраш ва бокиш, меъёрда белгиланган сифатли тўйимлием-хашак мавжуд бўлиши, сут согиш асбоб-ускуналарини тендерусулида танлаб олиш ва сут согиш технологиясига биноан согишницех технологияси асосида ташкил этиш, ферма ходимлари учун қулай санитария-гигиена ва маиший хизмат шароитларини яратиш,мехнатни ташкил этиш ва махсулот етиштиришда илгор усулларинижорий этиш йўллари билан вужудга келтирилади.
Қўйчилик чорвачиликда анчагина катта ахамиятга эга. Бу тармок гўшт, ёғ, сут, жун, тери, қоракўл териси каби хилма-хил вақимматбаҳо махсулотлар беради. Қўйчилик чорвачиликнинг товар махсулот етиштиришдаги етакчи тармоклардан хисобланади, гўшт етиштиришда қорамолчиликдан кейин иккинчи ўринда туради. Қўй гўшти ҳар йили Узбекистонда етиштириладиган гўштнинг 20 фоизини ташкил этади.
Табиийки, чорвачилик тармоқларида ишлаб чикаришни ихтисослаштириш ҳозир энг асосий масалалардан бири бўлибқолмоқда. Ихтисослаштириш бир канча омилларга, шу жумладанхўжаликнинг табиий-иктисодий шароитига, қўйлар зотига, уларнибокиш услубига, хўжаликдаги ишлаб чикариш техникасига,махсулот етиштириш технологиясига ва буларнинг ҳаммасини бирмаксад учун йўналтирувчи иш жараёнларини тўгри ташкил этишгабоғлиқдир.
Қоракўлчилик чўл ва ярим чўл минтақаларида яшовчиахолининг фаолият кўрсатиш ва даромад олиш манбасихисобланади. Кейинги йилларда тармоқнинг хўжалик юритиш тизимида хам, мулкчилик шаклларида хам кескин ўзгаришлар рўйберди. Бунга Вазирлар Махкамасининг кейинги йилларда кабулкилинган карор ва фармойишлари асос бўлди. Вазирлармахкамасининг ислохотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 250-сонли карори кабулқилинганидан сўнг тармоқда кескин ўзгаришлар бўлиши кузатилди.
Хозирги кунда қоракўлчиликда иктисодий ишларни такомиллаштириш, қоракўлчилик хўжаликлари ва корхоналарнинг фаолиятини мувофиклаштириш максадида республикадаги 30 та наслчилик, 84 та товар хўжаликлари, қўйларни бўрдоқига боқувчи11 та ва қоракўл етиштирувчи 84 та мажмуа ҳамда қоракўлчиликмахсулотларини кайта ишлайдиган 2 саноат корхонасини бир тизимга бирлаштирувчи, «Ўзбек қоракўли» компанияси ташкил этилган.
Мамлакатимизда хар бир хўжалик жойлашган ҳудуднинг табиий шароитига караб, уларда жойлашган қўйларнинг зотларигакўра қуйидагича ихтисослашишни кузатиш мумкин: қоракўл тери,гўшт-жун ва гўшт-ёғ махсулоти берадиган хўжаликлар.Хар бир ҳудуд хўжаликларида қўйчилик асосан иккийўналишда бўлади.
Биринчиси - наслдор қўйлар етиштириш. Иккинчиси - товар махсулот етиштирувчи фермалар. Наслдор қўйлар етиштирадиган фермаларнинг асосий вазифаси зотли қўйларни тезетиштиришдан ва мавжуд зотларни яхшилашдан хамда янги зотларни яратишдан иборат. Товар махсулот етиштирувчи фермалар,қўйларни урчитиш, қоракўл тери, жун, гўшт ва бошқамахсулотларни кўпайтириш йўлида иш олиб боради.
Мамлакатимизнинг Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самаркандвилоятлари тог олди ва тогли туманларида гўшт-жун берадиганЖайдари қўйлар, Фаргона водийси вилоятларининг тогли ва тоғолди ҳудудларида асосан ёғ-гўшт учун думбали қўйлар бокилади.Думбали қўйларнинг асосий зотлари Ҳисори ва Жайдариқўйлардир.
Гўшт-жун учун боқиладиган қўйлар иктисодий жихатдан анчагина афзалдир. Ҳисори ҳамда Жайдари думбали қўйлар гўшт ваёг етиштиришга мўлжалланган. Бу қўйлар иктисодий жихатдан гўшт-жун берадиган қўйлардан кейинги ўринда турадилар. Кўпёгингарчилик бўладиган ва ўт хамда пичан кўп ўсадиган яйловлитогли туманларда Жайдари қўйларга нисбатан кўп даромад берадиган гўштдор жунли қўйлар етиштириш максадга мувофиқдир.
Мамлакатимизда қоракўлчилик мухим ахамиятга эга. Қоракўлқўйлари асосан Бухоро, Кашкадарё, Навоий, Сурхандарё, Самарканд, Жиззах, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида бокилади.
Қоракўл - Узбекистоннинг ифтихори ва бойлиги хисобланади.Қоракўл терилари гул шаклларининг ўзига хослиги, табиийлиги,накшларининг бойлиги, ипакдек юмшоқлиги, ялтироқлигининг юкорилиги билан жахонда шуҳрат қозонди.
Қўйчилик хўжаликларини ташкил этишда энг асосий эътиборишлаб чикаришни ташкил этишнинг бирламчи бўгини - отарлар тузишга қаратилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |