Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Чорвачиликда инновацион технологияларни қўллашни ташкил этиш ва қиёсий баҳолаш



Download 2,32 Mb.
bet31/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

2. Чорвачиликда инновацион технологияларни қўллашни ташкил этиш ва қиёсий баҳолаш.
Қорамолларни асраш усуллари. Хўжаликнинг табиий - иктисодий ишлаб чикариш шароитларига караб, молларни асраш икки усулга: боғлаб ва богламасдан боқиш усулларига бўлинади. Боглаб бокишнинг энг кўп тарқалган усули бу молларни йил давомида огилхонада, оғилхона-ўтлоқда, оғилхона-лагерда боқишдир. Бундай усулда моллар огилхонада якка ёки гуруҳ тарзида боглаб қўйилади. Богламасдан бокишда эса моллар боксларда асрашга мослаштирилади.
Корамолчиликда молларни боглаб бокишнинг афзал томони шундаки, молларга алохида караш ва бокиш имкониятлари яратилади, яъни: хар бир сигирнинг ўз охури, сув тарқатгичи ва дам олиш жойи бўлади. Молхона узунлигида озиқа ташиладиган ва гўнг чикариладиган йўлакчалари мавжуд бўлади. Озиклантириш ва гўнг чикариш механизациялаштирилади. Хар бир бош сигир ёки бука учун ҳудудларнинг ишлаб чикариш шароитига кўра узунлиги 150-170 см, эни 100-120 см жой ажратилиши керак. Лекин бу усулда мол бокиш анча кимматга тушади. Бундан ташкари, молларни фаол сайр қилдирмаслик бу усулнинг асосий камчилиги бўлиб, бу нарса моллар организмига салбий таъсир кўрсатади.
Шунинг учун республикадаги кўпгина хўжаликларда боглаб бокиш технологияси такомиллаштирилиб, сигирларни ем - хашак билан бокишни, сайр килдириш майдончасида узок сайр килдириш билан қўшиб олиб бориш, молларни асраш кун тартибида кўзда тутилади. Бу холда улар соглом бўлади, хўжалик учун фойдали - хизмат муддати узаяди.
Шунингдек, молларни богламасдан бокишда: калин ва алмаштирилмайдиган тўшамаларда хамда боксда бокиш, кенг жорий этилган.
Калин ва алмаштирилмайдиган тушамаларда моллар, огиллари бўлмайдиган бирмунча арзонроқ биноларда сақланадилар. Сигирлар ёши, бир суткада берадиган сути ва физиологик ҳолатига караб, алохида гуруҳларга бўлинади ва сақланадилар. Сигирларни бундай жойлаштиришда боқиш ва согишни табақалаштириш имконияти яратилади.
Молларни дам олиши учун секцияларда, чуқур гўнг тўшамаси устида жой ажратиб қўйилади. Биноларга сайр килдириш майдончалари туташган бўлади. Моллар бутун йил давомида сутканинг исталган бир вактида бино ичида, сайр килдириш майдончасида бемалол жойлаша олиши лозим.
Бир йилга етадиган ҳажмдаги барча озика турлари ем-хашаклар, сайр килдириш майдончасида, бостирма тагида ёки шип оралигида, илдиз мевалар ўраларда, силос ердаги ўралар ёки минораларда сақланади. Омухта озикалардан ташкари, деярли барча озикалар сигирларга сайр килдириш майдончасида берилади. Шу ернинг ўзида электр билан иситиладиган автоматик сув тарқатгичлар ўрнатилган бўлади. Омухта озикалар согиш майдончаларида сигирлар согилаётган вактда меъёр бўйича берилади. Бино ичидаги гўнг, йилига бир марта ёзда тозаланади, сайр килдириш майдончасидан эса бульдозер белкураги ўрнатилган трактор билан мунтазам равишда йиғиб олинади. Молларни богламасдан бокишда мехнат унумдорлиги боглаб боқишга нисбатан 18-22 % га ошиши, махсулот таннархи эса 15 % га камайиши мумкин.
Корамолларни богламасдан бокиш усули асосан қиши илиқ келадиган ҳудудларда қўлланилади. Бу усулда мустаҳкам ем – хашак базаси мавжуд бўлиши, моллар бино ва тўшамалар билан таъминланиши, сайр килдириш - бокиш майдончалари бўлиши, моллар секцияли ёки гуруҳ ҳолида жойлаштирилиши, барча ишлар катьий график асосида бажарилиши, механизация даражаси юқори бўлиши, яхши ветеринария хизмати кўрсатилиши лозим. Бу шартларга амал қилинмаса, маҳсулдорлик камайиб кетиши мумкин.
Молларни боксда саклаш тўшамалар алмаштирилмаган холда боглаб ва богламасдан боқиш ўртасидаги оралиқ усулдир. Бу усулда молларни сақлашнинг хусусияти шундаки, сигирлар боксларда дам олиши, олдинга ёки орқага ҳаракат килиши мумкин, холос. Боксда пол, ем - хашак келтириш ва гўнгни чикариш учун бирмунча қияроқ ва баландроқ бўлади. Бокслар шундай қурилганда тўшамалар жуда кам сарфланади, шу билан бирга мол ётадиган жой хамма вакт тоза туради. Ем - хашак ва гўнг йўлакчаларида пол ёриқлари бўлиб, улар остида гўнгни олиб кетиш учун транспортёр ёки саклаш учун тран шея бўлади. Бокс усулида сақлашда, сигирлар меъёр бўйича барча озика турлари билан боқилади ва махсус залларда соғилади.
Молларни богламай, бокс усулида бокиш мамлакатимизнинг айрим туманларида яхши натижа бермоқда. Чорвачилик махсулотлари етиштириш технологиясининг энг мухим кисми бўлган молхоналарни механизациялаш даражаси, улардан фойдаланиш ҳолатига, молларни саклаш усулига, ферманинг йўналиши ва ҳажмига, молларнинг зоти ва махсулдорлиги хамда махаллий шароитларга қараб ўзгаради.
Мамлакатимиз шароитида сутчилик фермаларидаги молхоналарнинг катта - кичиклиги, профилакторийси, туғиш бўлими, бузоқхоналари, сут сақланадиган хонаси, ветеринария пункта хар хил бўлиши мумкин. Сут етиштиришни жадал усулда ташкил этадиган йирик фермаларда барча ишлаб чикариш бинолари ва ёрдамчи (қўшимча) бинолар хамда иншоотлар ягона мажмуада жойлашган бўлади ва муайян лойиха кувватига эга бўлган корхонани хосил килади. Ҳар бир бино, иншоот умумий ишлаб чикариш жараёнида иштирок этади ва унинг ажралмас бир кисми хисобланади, режалаштирилиши ва тузилиши ишлаб чикариш технологиясига мувофиқ бўлади.
Узбекистон чорвачилик илмий - тадкикот институтида ишлаб чиккан сигирхона лойихаси анча такомиллашган бўлиб, жумхуриятимиз табиий-иктисодий шароитлари талабига анча тўлиқ жавоб беради. Бу лойиха 100 бош сигирга мўлжалланган ва сайр килиш майдончасига эга бўлган универсал сигирхона бўлиб, республикамиз шароитидаги пахтакор хўжаликлар учун мосдир. Бундаги асосий янгилик, тешикларга эга бўлган деворлар бўлиб, улар бинонинг узунасига икки томондан темир йўл вагонларидаги кабисилжийдиган дарвоза билан бекитилади. Сигирхонанинг икки ён томонидан сайр килдириладиган майдончалар асфальтланган, атрофи темир панжара билан ўралган бўлади. Деворлар ён томонга сурилгач, сигирхона ичидаги майдон сайр килдириладиган майдоннинг давоми бўлиб колади, сигирхонанинг ўзи эса совуқ ўтмайдиган илиқ бостирмага айланади. Бостирма молларни куёш радиациясидан яхши сақлайди.
Ем - хашакни КТУ - 10 озиқа тақсимлагичёрдамида икки томонга тарқатиш мўлжалланган. Озика тақсимлагич сигирхонага дарвоза оркали киради. Қиш даврида худди шу дарвоза оркали сигирлар согиш залига, ёзда сайр килдириш майдончасига ҳайдаб чикилади.
Узбекистон шароитида сигирхонанинг баландлиги 3,5 м дан кам бўлмаслиги керак. Деворлар тўсиқлари арқонли торткичга эга бўлган электр двигатель ёрдамида бирин - кетин силжитилади. Бунинг учун арқонда илгак бўлади. Харакат вактида илгак аввалги биринчи - тўсиқни охиригача суради, сўнгра орадан ўтиб, иккинчи ва бошқа тўсиқларни силжитади. Тўсиқларни силжитишни механизациялаш туфайли эрта бахорда ва кеч кузда хаво яхши бўлиб турганда кундузи тўсиқларни очиб ва кечаси ёпиб қўйиш мумкин.
Сигирларни асраш технологияси қуйидагича бўлади: қишда сигирлар автомат боглагичда оғилларда сақланади. Бино ичидаги гўнг куракчали транспортёрлар ёрдамида йигиштирилади. Ёзда моллар ўша охурлар, автопоилкалардан фойдаланилган ҳолда богламасдан боқилади ва сугорилади. Бунда факат деворлар ён томонга суриб қўйилади, огиллар гўнг ташиб чикариш учун, ўтиш йўли ва сайр килдириш майдончаси билан бирлаштирилади.Сайр килдириш майдончасидаги гўнг бульдозер ёрдамида йигиштириб олинади. Бино ичидаги гўнгни олиб чикишда хам бульдозердан фойдаланиш мумкин. Бу холда бир сигирга асфальтланган 6 - 8 метр квадрат майдон тўгри келади.
Сигирхонадан молларни йил бўйи богламасдан ва боглаб бокиш учун фойдаланилса, юкоридаги техниканинг ўзидан хам фойдаланиш мумкин, бунда ортикча харажатлар талаб қилинмайди. Бундай сигирхонани зарур бўлганда уч томони деворли бостирмага айлантирилиши мумкин. Бино ичининг кенглиги, шипининг баланд лиги ва деворларининг очиб қўйилиши ёз вактида сигирларни бир хил зичликда саклаш имконини беради.
Узбекистонда бундай сигирхонадан фойдаланиш ёзги бостирмалар, охурлар қуришда, сув ўтказгич ва бошка ишларда 30 % дан кўпроқ маблагни тежаш имконини беради. Сигирларни «Тандем – 20 Уз НИИЖ» типидаги алохида блокда согиш кўзда тутилади. Автоматлаштирилган бундай залда икки согувчи 3,5 соатда 400 бош сигирни соғиб улгуриши мумкин.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish