Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet32/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

Мол боқишни ташкил этиш. Фермаларда мол боқишни ташкил этиш жуда масъулиятли иш хисобланади. Бу ишни тўғри ташкил этиш учун хар бир даврда молларга бериладиган озика микдори, ишлаб чикариш гурухлари ва улардаги чорва молларининг бош сони, хар бир гуруҳдаги молларни бокиш усули белгиланган холда иш кўрилади. Ҳар бир гуруҳдаги молларни бокиш усулларини улар учун сарфланадиган озика бирлиги, хазм килинадиган протеин ва молларнинг хар бир гуруҳини боқишдан кўзда тутилган мақсадига караб белгиланади.
Қорамолларни бокиш ишларини механизациялашда «КТУ-10» кўчма озиқа таксимлагичдан фойдаланиш яхши натижа беради. Мол бокишда охурлар узунлиги хар бош сигирга 0,6 - 0,8 м бўлиши лозим. «ПГ - 0,5 Д» юклагич ёрдамидаги озиқа тақсимлагич, силос билан тўлдиришда «ПГ - 0,5 Д» юклагич, кўк беда ўриб, майдалашда «КИР - 1,5» ўриш - майдалаш механизми билан иш кўриш қўл меҳнатини 3 - 4 баробар камайтиради.
Фермаларда механизациялашган озика тайёрлаш цехи бўлиши лозим. У ерда ачиткич озикалар тайёрлаш, похолни, пичан ва бошка озика аралашмаларини майдалаш, буглаш, хлореллалар суви тайёр лаш ва овқат пишириш ишлари механизация ёрдамида бажарилади. Механизациялашган озика цехларида 1 тонна озика тайёрлашга қўл билан ишлашдаги 30-40 киши-соат ўрнига, 0,8-1,0 киши-соат сарф ланади. Бундан ташкари, ишлов берилган озикани моллар яхши хазм килади, нобудгарчилик кам бўлади.
Сигирларни согишни ташкил этиш. Корамолчилик фермасидаги энг кийин иш жараёнларидан бири, бу сигир согиш хисобланади. Бу жараён ўзига хос санитария - гигиена коидаларига эга бўлиб, хўжалик жойлашган ҳудуднинг хусусиятига караб, хар куни бир вактда бажарилиши шарт, агар сут согиш белгиланган вақтдан олдин бошланса ёки аксинча, кеч колса, бу хол молларнинг физиологик холати ва махсулдорлигига салбий таъсир этади.
Сут фермаларидаги ишлаб чикариш жараёнларини механизациялаш, махсулот етиштиришни кўпайтириш, мехнат сарфини камайтиришнинг асосий манбаи хисобланади.
Сут согишни механизациялаш машиналардан ташкари согин сигирлар зотига, махсулдорлигига, елиннинг шакли ва бир хил ривожланишига, озика турлари ва бошка омилларга боглик бўлади. Кўпинча машинада согиш учун сигирлар танлаб олинмайди, елиннинг тузилиши, махсулдорлиги унга қўйилган талабга жавоб бермай қолса, моллар мастит касаллигига учраши мумкин. Шунинг учун молларни машинада соғиш учун аввало уларни барча белгиларига жавоб берадиган даражада танлаб олиш максадга мувофиқдир.
Ҳозирги пайтда корамолчиликда куйидаги маркалардаги сут соғиш агрегатлари ишлатилмоқда: «Карусель» маркали стационар қурилма: «Арча» маркали стационар гурухлаб согиш курилмаси; «Арча» маркали кўчма универсал согиш курилмаси; «Тандем» маркали кетма - кет гурухлаб согиш курилмаси; «Елпигич» маркали ҳаракатланувчи кабинали, ярим дойра шаклдаги қурилма; «Омичка» КДУЕ-16 конвейер - ҳалқасимон соғиш курилмаси. Сут соғувчиларга қулай мехнат шароити яратиш ва уларнинг мехнатини унумдорлигини ошириш максадида согиш аппаратлари алохида ажратилгаи майдонларга қурилади.
Зоотехника ва ветеринария коидаларига кўра барча согин сигирларининг елини аввал илиқ сувда ювилиши, кейин қуруқ сочиқ билан артилиши зарур. Сўнгра сигирлар сути махсус идишга бир оз согилиб, шундан кейингина стаканлар кийгизилиб, машина билан согилади.
Согилган сигирлар ўнг томондан чиқарилиб юборилади, чап томондаги аппаратлар олдига эса согилмаган моллар гуруҳи кирити лади. Сигир согишдаги огир ишлардан бири, согилган сутларни ташиш ва хар бир сигир бўйича хисоб-китоб ишларини олиб боришдир. Бу ишларни енгиллаштириш максадида сигир согишни такомиллаштириб, сут ташувчи трубалардан фойдаланилмоқда. Бунда «молокопровод-100», «молокопровод-200» каби қурилмалардан фойдаланиш яхши натижа бермоқда. Қурилмадан фойдаланилганда сутни бидон билан ташишга хожат колмайди. Сутнинг сифати яхши сақланади, соғувчи мехнатининг унуми хар соатда 20 та сигир согишга тўғри келади.
Сигирларни огилхонада кўчма аппаратлар билан согишда молларнинг тирик вазни ва олинган сут миқдорига караб, озика беришни тўгри йўлга қўйиш, согиб олинган сутни алохида – алохида хисобга олиш имконини беради. Бу усул согувчилар меҳнатини қўлда согишга нисбатан енгиллаштиради, уларнинг иш шароитини яхшилайди. Оғилхоналарда кучма аппаратлар билан согишда уч аппарат билан ишлагандагина энг юкори мехнат унумдорлигига эришилади. Бунда согувчидан юкори малака талаб килинади, у одатда, согишга ихтисослашади, аппаратлар камроқ бўлганда, сигирларни бокиш ва парвариш килиш хам унинг зиммасига юклатилади.
Сигирларни согишда молокопроводдан фойдаланиш анча унумли бўлади, молокопроводдан сут вакуум аппарати билан махсус бўлимга сўриб олинади, бу ерда тозаланади ва совутилади. Бу жараённи икки аппарат билан бажарилганда иш вакти сарфи сутни ташиш ва қўйишдан иборат ишларни деярли тўлиқ қисқаришихисобига кучма аппаратлардан фойдаланишга нисбатан 20-30 % тежалади. Лекин бунда асбоб ускуналарни ювишга, сут шлангларини улашга ва тайёргарлик ишларига мехнат сарфлаш кўпаяди, шунинг учун бу сарф фақат 10-15 % га қисқаради.
Сигирларни согишда «Арча» типидаги қурилмалардан фойдаланиш самарадорлиги ускуналар, уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар сонига ва молларнинг махсулдорлигига боглик бўлади. «Арча» қурилмасида хамма сигирларни согиб олиш вақти бир хил, шунинг учун хар бир навбатдаги соғиш учун бир хил тезлик билан сут берадиган ва маҳсулдорлик даражаси бир хил бўлган сигирлар танлаб олинади, бу усул махсус гурухларда яхши натижа беради.
Сигирларни согиш масаласини ҳал килишда, аввало моллар нинг кандай асралишини хисобга олиш зарур. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, моллар йил бўйи боглаб бокилганда молокопроводга согиш, бокиш огилхона ва лагер усули бирга қўшиб олиб борилганда бино ичида «Тандем», «Арча» ва бошка қурилмаларда согиш, ёзги лагерларда эса кўчма қурилмаларда ёки молокопроводда соғиш максадга мувофиқдир.
Сигирларни соғиш жараёнини комплекс механизациялашда хўжалик раҳбарлари куйидаги тартиб-қоидага риоя килишлари керак: 100 бош согин сигири бўлган фермалар учун «ПДА-1» кўчма согиш агрегатидан, 150-350 бош сигири бўлган фермаларда «Тандем-10 ЎзНИИЖ» согиш мосламасига эга бўлган сут соғиш блокидан, 400 бошдан кўпроқ сигир бўлган фермаларда «Тандем-10УзНИИЖ» блокидан фойдаланиш маъқулдир. «ПДА-1» согиш аппаратидан илгор фермер хўжаликларида тўла ва самарали фойдаланиб келинмоқда.
Сут ишлаб чиқаришнинг илгор поток – цехтехнологияси.
Қорамолчиликнинг иктисодий самарадорлигини таъминлаш учун тармокка янги техника ва технологияни жорий килиш талаб этилади. Илгор узлуксиз цех технологияси асосан 4 цехдан ташкил топган бўлиб, 1-цех «бўш туриш» цехи деб юритилади. У 60 кун давом этади. Максад: сигир қорнида ўсаёттан бузоқни тугилиш олдидан тўла қийматли озикалар билан бокиш ва сигирларнинг тугишга тайёрлаш. 2-цех «тугиш цехи» - у 25 кун давом этади. Максад: туғиш жараёнини тўғри ташкил этиб, соғлом бузоқ олиш. Сигирларни яйратиш майдончасида 15 кун сақлаб, кейин 10 кун махсус тугдириш хоналарида тугдирилади.
1.TIPY «сунъий кочириш» цехи. Бу цехда ишлаб чикариш жараён 90 кунгача давом этади. Максад: сигирларга хоҳлаганича ем-хашак бериб, уларнинг сут махсулдорлигини кўтариш, физиологик ва жисмоний етилишини тўғри йўлга қўйиш, сигирларни ўз вактида кочириш.
4-цех «сут ишлаб чикариш» цехи. У 305 кунгача давом этади. Максад: режада кўрсатилган микдорда тўгри озиклантириб сут ишлаб чикаришни ташкил этиш.
Иктисодий хисоб-китоблар учун хар бир цехда, йил давомида неча фоиз сигирни саклаш максадга мувофиқлигини режалаштириш керак бўлади. Илмий жихатдан асосланган тавсиялар бўйича сут бермайдиган сигирлар цехида жами сигирларнинг 14 фоизи сакланиши керак, 2-цехда - 11 фоизи, 3-цехда - 25 фоизи ва 4-цехда - 50 фоиз сигир сакланиши лозим.
Сигирларни тўла қийматли озиклантириш, уларнинг сутдорлиги ва 1 кг сут ишлаб чикаришга сарфланадиган озика бирлиги билан фаркланади, яъни сигирлар қанча кўп сут берса, махсулот бирлигига сарфланадиган озика бирлиги шунча кам бўлади ва сутнинг таннархи шунча арзонлашади.
Узлуксиз цех технологияси 1979 йилда яратилган. Ушбу технологиянинг хар бир цехида юкори малакали ходимлар ишлаши ва уларга юқори иш ҳақи тўланиши лозим. Сут етиштириладиган комплексларда узлуксиз (кетма-кет) цех технологияси бўйича сут ишлаб чикаришни ташкил этиш куйидаги жадвалда келтирилган.
Узлуксиз цех технологиясининг ийдириш цехида сигирлар бузоқларга эмизиш оркали ийдирилади ва бузоқнинг тили сигирнинг елинини массаж қилувчи вазифасини ўтайди. Ийдириш ва сунъий кочириш цехида сигирларнинг ўз сут махсулдорлигини тиклаши учун озика рациони таркибида 80 % омухта ва 20 % дағал озика бўлиши керак. Бу таркиб аста секин 70 % га 30 % ва 90 кун ўтгандан кейин - 60 % омухта ва 40 % дагал озиқалардан иборат бўлиши керак. Сут берувчи сигирлар учун озиқанинг таркибида куруқ моддалар кўпроқ бўлиши шарт. Бу кавш қайтарилиши натижасида сут махсулдорлигини ошишига олиб келади. Бу даврда сут берувчи сигирларга ширали озика бермаслик керак.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish