Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet74/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

2. Балиқчилик хўжаликлари
Республикамизда балиқчилик икки йўналишда олиб борилади, бу табиий сув ҳавзаларидан балиқ овлаш ва ҳовузларда балиқ етиштириш. Шундан келиб чиқадиган бўлсак балиқчилик хўжаликлари ҳам балиқ овлаш ва етиштирувчи хўжаликларга бўлинади.
Балиқ овлаш хўжаликлари.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги 350-сонли “Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан барча табиий балиқчилик хўжалиги ҳавзалари балиқ овлаш корхоналарига танлов асосида ижара шартларида камида 10 йил муддатга бириктириб қўйилди.
Ижара шартномаси тузган балиқ овлаш корхоналари томонидан табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш мавжуд биологик ресурслардан ва вужудга келаётган талабдан ҳамда маҳсулдорликни сақлаб қолиш ва балиқ ресурсларини зарур даражада кўпайтиришдан келиб чиққан ҳолда квотасиз асосда амалга оширилади.
Республикамизда тўлиқ балиқ овлашга ихтисослашган хўжаликлар сони камчиликни ташкил қилади. Аксарият балиқ овловчи хўжаликларининг асосий фаолият тури бошқа бўлиб, бу ҳолат балиқчиликни ривожлантириш ва статистик ҳисоботларни олишда қийинчилик туғдирмоқда.
Юқорида айтилганидек балиқчилик ҳўжаликларини ,жумладан балиқ овлаш ҳўжаликларини ихтисослаштириш мақсадга мувофиқдир.Балиқ етиштириштириш хўжаликлари ёки ҳовуз хўжаликлари. Ҳовуз хўжаликлари ҳам ўз навбатида икки типда бўлиши мумкин: илиқ ва совуқ сувда фаолият олиб борувчи ҳўжаликлар.
Республикамизда совуқ сувда фаолият олиб борувчи саноқли хўжаликлар мавжуд бўлиб, улар кичик ҳажмда ишлаб чиқариш кўрсатгичларига эга. Ушбу ҳўжаликлар хонбалиқ боқишга ихтисослашганлар. Собиқ иттифоқ даврида қурилиб, хозирда фаолият олиб бораётган Тошкент вилояти бўстонлиқ туманидаги “Хонбалиқ хўжалиги” аксарият ўқувчиларимизга маълум.
Республикадаги илиқ сувларда балиқ етиштириш нисбатан ривожланган бўлиб, ховузларда балиқ етиштириш технологияси карп ва ўтхўр балиқлар (оқ ва чипор дўнгпешона ҳамда оқ амур) балиқлар поликультурасига асосланган. Шу сабабли биз ушбу типдаги балиқчилик хўжаликларига тўхталиб ўтамиз.
Ховуз балиқчилик хўжаликларини балиқ етиштириш жараёнини ташкил қилиш тизимига қараб: тўлиқ ва тўлиқсиз тизимли хўжаликларга бўлинади.Тўлиқ тизимли балиқчилик хўжаликларида балиқ увилдириқдан товар балиқ ҳолатигача ўстирилади. Кузда, балиқчилик хўжалиги томонидан ҳовузлардан балиқлар овланади ва истеъмолчиларга сотишга жўнатилади.
Тўлиқсиз тизимдаги балиқчилик хўжаликлари томонидан балиқ ўстириш жараёнини иккидан бир қисми амалга оширилади, яъни, ёки балиқ чавоқлари ўстирилади, ёки товар балиқ ўстирилади. Тўлиқсиз балиқчилик хўжаликларини биринчи типи – питомник, иккинчиси – бир йиллик ўстириш хўжаликлари деб аталади.
Балиқчилик хўжаликлари турли айланиш даврларига эга. Айланиш даври деганда ҳовуз балиқчилигида балиқни увилдириқдан товар ҳолгача ўстиришга кетадиган вақт тушунилади. Турли хўжаликларда айланиш даври турлича бўлиб, бир йиллик, икки йиллик ва уч йиллик айланиш амалга оширилади, республикамизнинг аксарият хўжаликларида асосан икки йиллик айланиш даври кўроқ қўлланилади.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish