Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet82/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

Назорат саволлари.
1. Пиллачилик иқтисодиёти ва бошқаруви қандайк
2. Пиллачиликнинг иктисодиётдаги роли.
3. Пиллачиликни ривожлантиришнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммолари
4. Пиллачиликнинг кишлок хужалигидаги ахамияти.


18-мавзу:Чорвачилик тармоғининг молиявий фаолияти баҳолаш
Режа:
1.Иқтисодий-молиявий кўрсаткичлари тизими ва уларнинг самарадорлиги.
2.Таннарх тушунчаси.
3.Рентабеллик тушунчаси.


1. Иқтисодий-молиявий кўрсаткичлари тизими ва уларнинг самарадорлиги.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги императивлари тизимида асосийларидан бири рентабеллик бўлиб, бозор шароитида ишлаб чиқариш жараёни натижаларига баҳо беришда унинг аҳамияти ошиб боради. У оддий такрор ишлаб чиқаришнинг, шу жумладан, асосий ишлаб чиқариш фондларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини таьмин этишнинг манбаи ҳисобланади. Чунки бозор шароитида ҳар бир корхона такрор ишлаб чиқаришни ўз хусусий маблағлари ва қарз ҳисобига амалга оширишни тақозо этади. Шу билан бирга фойданинг мутлоқ ҳажми корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини ўзида тўлиқ акс эттирмайди.
Рентабеллик меьёри одатда фойда суммасини ресурслар сарфи миқдорига нисбати сифатида аниқланади. Аммо, бу усул билан рентабеллик даражаси аниқланганда қишлоқ хўжалик ерларининг тўлиқ қиймати, айниқса суғориладиган ерлар қиймати, йил давомидаги сарф-харажатлар ва бошқа маблағлар қиймати тўлиқ ҳисобга олинмайди. Бундан ташқари асосий ва айниқса айланма воситалар қиймати, ялпи ва товар маҳсулотлар кўпайиши ва камайишига боғлиқ бўлган ҳолларда турли йилларда сезиларли фарқ қилиши ҳам мумкин. Бу эса ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланишнинг реал самарадорлигини аниқлаш имконини бермайди. Бу кўрсаткич одатда бутун хўжалик бўйича ҳисобланиб, алоҳида қишлоқ хўжалик тармоғи ва маҳсулот турлари бўйича аниқлашда қийинчиликлар туғилади. Сабаби, турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда бир хил меҳнат воситаларининг қатнашидир.
Самара қанчалик муҳим бўлсада, у ўз-ўзидан ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ тавсифламайди, қандай ресурслар эвазига олинганлигини кўрсатмайди. Бир хил самара турли усул билан, ресурслардан турлича даражада фойдаланиш орқали бўлиши мумкин ва аксинча, бир хил ресурслар сарфи турли самара бериши мумкин. Шунинг учун эришилган самарани шу самарани олишда сарфланган ресурслар билан таққослаш зарурати келиб чиқади. Демак, самара кўринишидаги мутлоқ миқдор билан бир қаторда яна бир мутлоқ миқдор- истеьмол қилинган ресурслар ҳажмини билиш зарур. Бунда ушбу ресурслардан фойдаланишнинг муқобил имкониятларини (маржинал харажатлар) ҳам эьтиборга олиниши зарур. Профессор Рожер Арнолд фикрича “Самарадорликка маржинал даромадлар маржинал харажатларга тенг бўлганда эришилади”.
К. Макконелл ва С.Брюлар икки турдаги самарадорликни фарқлашади: ишлаб чиқариш самарадорлиги ва ресурсларни тақсимлаш самарадорлиги:
“Ишлаб чиқариш самарадорлиги бу маьлум бир мутаносибликни товар ва хизматлар миқдорини энг кам харажат билан ишлаб чиқариш”; “Ресурсларни тақсимлаш самарадорлиги жамиятнинг товар ва хизматларга эҳтиёжини тўлароқ қондиришни ифодалайди”. Яьни, ресурсларини тақсимлаш самарадорлиги назариясига кўра, биринчи ўринда ресурсларини тежаш эмас, балки жамиятининг маьлум товар ва хизматларга бўлган талабининг қондирилиши ётади.
Н.А.Попов самарадоррликни олинган натижа билан ушбу натижани олишда сарфланган харажатлар нисбати таьрифлайди. Унинг фикрича, иқтисодий самарадорлик таьрифидан қуйидаги икки вазифани келтириб чиқариш мумкин: бевосита харажатлар сарфи доирасида максимал самарага эришиш (ресурслар чекланганлиги билан изоҳланади) ва билвосита ресурслар сарфи доирасида белгиланган самарага минимал харажатлар ҳисобига эришиш. Ҳар бир корхона ўз шароитидан келиб чиқиб, у ёки бу вазифани ечишлари лозим бўлади. Аммо, икки вазифа ҳам битта мақсадни бидиради.
А.Абдуғаниев “самарадорлик” ва “иқтисодий самарадорлик” тушунчаси “самарадорлик” тушунчасига нисбатан кенгроқ мазмунга эга деб таькидлайди. Яьни, “Иқтисодий самарадорликда маьлум даврда амалга оширилган тадбирлар тизими билан боғлиқ харажатлар олинган соф фойда қанча кўп бўлса, иқтисодий самарадорлик даражаси шунча кўп ҳисобланади ва аксинча. Самарадорлик эса у ёки бу тадбирларни бажариш, маҳсулотларни етиштириш натижасида эришилган ютуқларни ифодалайди”.
Ф. Қаюмовнинг фикрича самарадорлик: “... маьлум бир давр мобайнида яратилган пировард натижа билан маҳсулот бирлиги ишлаб чиқаришга сарфланган моддий (амортизация билан биргаликда) ва меҳнат ресурслари сарфи нисбати тушунилади...” Бу кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги умумлаштирувчи кўрсаткичдир.
Иқтисодий самарадорлик даражаси, қанча ресурс сарфи ҳисобига қанча иқтисодий самарага эришилганлигини билдиради. Самара қанча катта ва харажат шунча кичкина бўлса, ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлиги шунча катта бўлади ва аксинча. Ресурслар ва иқтисодий самарадорлик ўртасида узвий алоқа мавжуд. Шундай қилиб, иқтисодий самарадорлик таьрифидан икки асосий вазифани келтириб чиқариш мумкин: бевосита-маьлум бир харажатлар ҳисобига максимал даражада самара олиш (ресурслар чекланганлиги билан ифодаланади) ва билвосита-белгиланган самарага минимал харажатлар билан эришиш.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлиги, баҳо ўлчовини ифодалайдиган асосий сифати билан ажралиб турган хоссасини акс эттирувчи мезон орқали амалга ошади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлиги мезони чекланган ер майдони бирлигидан олинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулоти миқдори, шу билан бир қаторда ишлаб чиқаришнинг тежамлилиги ва пировард натижада ресурс бирлиги ҳисобига кўпроқ соф даромад олишдир.
Қишлоқ хўжалигида самара ва ресурсларнинг босқич даражасига қараб, халқ хўжалиги, тармоқ, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлиги, давлат, ширкат корхоналари, ижара жамоалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, айрим қишлоқ хўжалик тармоқлари фаолияти ва маҳсулотлар етиштириш самарадорлиги кўринишларида намоён бўлади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари маҳсулотлари ўсимликчилик ва чорвачилик тармоқлари доирасида, айрим экинлар ва чорва ҳайвон турлари доирасида, айрим маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари рентабеллиги аниқланади.
Рентабеллик мутлоқ кўрсаткичи фойда массасининг абсолют миқдорида ифодаланади. Фойда – бу фақт ишлаб чиқариш жараёнида ташкил топган натижа ҳисобланиб қолмасдан, балки маҳсулотларни сотиш жараёнида эришилган охирги иқтисодий кўрсаткичдир.
Корхонанинг фойда массаси унинг рентабеллигини билдиради. Аммо, унинг ташкил топиш хусусиятлари бўйича назарий ва услубий тушунчалар охирги йилларгача тўлиқ шаклланмаган.
Ҳозирги замон ғарб иқтисодиётида, пировард фойдалиликни қараб чиқишда корхона хўжалик фаолияти таҳлили ва тамоқ таққослама иқтисодий самарадорлигининг асосий кўрсаткичи маржинал даромад (МД)1-тушум ва бевосита ўзгарувчи харажатлар орасидаги фарқ ҳисобланади. Бу кўрсаткич алоҳида тармоқ ва технологияларни таққослашда кўпинча мезон сифатида фойдаланилади.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish