Отарлар қўйчиликда дастлабки ишлаб чикариш бирлиги ҳисобланиб, улар куйидаги жинс ва ёшдаги қўйлардан таркиб топади: совлиқлар, эмизикли қўзилари бўлган совлиқлар; уруғлатувчиқўчқорлар, уругланадиган қўйларни подадан танлаб берувчикўчқорлар, катга ёшдаги бичилган қўчқорлар, совлиқдан ажратилганва катга гуруҳга кўшилиш олдидаги қўчқорлар, совлиқдан ажратилган ва катта гуруҳга кўшилиш олдидаги бичилган қўчқорлар.Қўзиларни оналаридан ажратиб, отарлар таркиб топшириш кузойларида, яъни қўзилатиш жараёнидан уч ярим - тўрт ойдан кейинамалга оширилади.
Мамлакатимиз ҳудуд жихатидан катталиги ва табиий тупрокшароитлари хар хил бўлганлиги туфайли қўйчилик ҳудудларидакабул килинган тизимга биноан яйловлар хосилдорлиги, сув манбалари ва фермаларнинг ихтисослашганлиги хисобига олинган холдақўйчилик отарлари тахминан қуйидагича таркиб ва меъёрда тузилиши тавсия этилади.
Қўйчилик тармоғида фермалар отарлардан кейинги иккинчиташкилий бирлик бўлиб, улар корхоналарнинг йўналиши, қўйчиликишлаб чикаришини ҳажмига қараб ҳар хил булиши мумкин.Қўйчилик қўшимча тармок бўлган пахтачилик йўналишидагихўжаликлар фермаларининг ҳажми 800-1000 бош бўлади. Махсусқўйчиликка ихтисослашган кишлок хужалик корхоналарида вақўйчиликка ихтисослашган хўжаликлараро корхоналарда фермаларнинг ҳажми анча катта 1200-1400 бош бўлади. Булардан ташкари,қўйчилик фермалари хажми ишлаб чикаришнинг жадаллашганликдаражаси, ем-хашак етиштириш майдонининг катга-кичиклиги, бириктирилган ер майдонининг ҳолати, яйловларнинг хосилдорлиги,хўжаликдаги чорва бош сонининг озика билан таъминланиши, сувманбалари ва сув билан йил давомида таъминланиши, ем-хашак тайёрлаш, озика тайёрлаш ишларининг механизациялашганлик даражаси, техника ва технологиянинг мукаммаллиги, иморат, қўйхона вамалакали кадрлар билан таъминланиш даражаси каби омилларгабогликдир.
Махсус қўйчиликка ихтисослашган хўжаликларда ҳар бир фермада (айрим ҳолларда бўлим ёки участкада) 6 тадан 10 тагача отаржойлашиши мумкин. Қоракўлчиликка ихтисослашган ва қўйчилик яхши ривожланган фермаларнинг максадга мувофиқ хажми 12000-16000 бош булиши лозим.
Мамлакатимизда махсус қоракўлчиликка ихтисослашганхўжаликларнинг хар бирида ўртача 20000 дан 60000 бошгача қўймавжуддир. Қўйчилик иккинчи даражали тармок бўлган корхоналардаўртача бир хўжаликка тўгри келадиган қўйларнинг бош сони хархилдир: дон етиштирувчи хўжаликларда 4400, пахтачиликхўжаликларида 2300, гўшт ва гўшт-сут етиштирувчи хўжаликларда 1300, бошқа махсулот етиштиришга ихтисослашганларда эса 155бошдан 385 бошгача. Қўйчилик фермаларининг хажми хўжаликлар ишлаб чикариш шароитига караб хар хилдирки, булар максадга мувофиқ холат эмас. Ишлаб чикариш жадаллашган сари фермалар ҳажми ўзгариб, такомиллашиб бораверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |