Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet18/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

Назорат саволлари:
1.Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда сотишда агросаноат фирмасининг ўрни.к
2.Агросаноат фирмаларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг асосий тамойилларик
3. Деҳқон хўжалигини ташкил этиш ва ривожланиш асосларик
4.Фермер хўжалигини ташкил этиш ва ривожланиш асосларик


4-мавзу. Чорвачилик ишлаб чиқаришининг ихтисослашуви ва чорва зотларини ҳудудий жойлаштириш
Режа.
1.Чорвачиликда ихтисослашувининг иқтисодий мазмуни, шакллари ва даражаси.
2. Ихтисослашув омиллари.
3. Тармоқлар хамкорлигининг тамойиллари.


1. Чорвачиликда ихтисослашувининг иқтисодий мазмуни, шакллари ва даражаси.
Чорвачиликда ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этишнинг тамойилларидан бири уларда ихтисослашувни чуқурлаштириш ва ишлаб чиқаришда мавжуд тармоқларни энг юқори самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ уйғунлаштиришдан иборатдир. Чорвачилик соҳасида корхоналарнинг ихтисослашуви дейилганда уларнинг фаолияти натижасида маҳсулотларнинг аввалдан белгиланган ёки маълум бир турларини ишлаб чиқаришга қаратилганлиги тушунилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида бу жараён, одатда маълум бир соҳаларнинг қисқариши туфайли иккинчи бир соҳа ёки соҳаларнинг кенгайиши билан боғлиқ.
Ихтисослашувнинг мақсади корхона соҳаларининг маълум бир товар маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мослашувидан келадиган даромадларни кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, чиқимларни камайтириш, меҳнат самарадорлигини юксалтириш ҳамда маҳсулот сифатини яхшилашдан иборатдир.
Ихтисослашув ишлаб чиқариш ресурсларини марказлаштириб, кўп тармоқли хўжаликдан ихтисослашган хўжалик ўз объектига эга бўлган турли шакллари мавжуд.
Ҳудудий ихтисослашув маълум бир ҳудудлар ёки маъмурий туманлар, вилоятларда чорвачилик маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришга ушбу ҳудудларда қулай шарт-шароитлар мавжудлигида ифодаланади. Айни пайтда ихтисослашувнинг бу шаклида ўша ҳудудга хос табиий ва иқтисодий омиллар энг юқори аниқлик билан ҳисобга олинади. Чунки бу ҳисоб-китоблар натижасида меҳнат самарадорлигининг юқори даражаси ва харажатларнинг қисқартирилишига эришилади.
Ҳудудий ихтисослашувни кенгайтириш чорвачилик корхонаси ишлаб чиқаришининг узоқ муддатли режалаштиришини назарда тутади. Бу режанинг мақсад ва вазифалари ҳудуднинг, туманнинг, вилоятнинг табиий ва иқтисодий шарт-шароитлари билан белгиланади. Шу нарсани ҳисобга олиш керакки, ҳудудий ихтисослашувда зарурий шарт-шароитлар мавжуд бўлганда ҳам бу ҳудудлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорва маҳсулотларини саноат тарзида қайта ишлаб чиқаришнинг имконияти борлиги энг юқори самарадорликни таъминлайди. Ҳозирги шароитда маҳсулотларни қайта ишлов бериб, ишлаб чиқаришсиз кутилган натижаларга эришиб бўлмайди.
Ҳудудий ихтисослашувни чуқурлаштириш узоқ муддатли режа асосида олиб борилади. Унинг мазмуни жой ёки ҳудуднинг табиий ҳамда иқтисодий шарт-шароитлари билан аниқланади. Мазкур жой учун қулай бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорва турлари, саноат қайта ишлаб чиқариши табиийки ривожланади.
Умумхўжалик ихтисослашуви. Ихтисослашувнинг бу шакли товар маҳсулотлари ишлаб чиқаришда айрим қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида меҳнат тақсимотини англатади. Унинг асосий тамойили товар ишлаб чиқариш тармоқларининг энг кам миқдорида энг кўп маҳсулот етиштиришга эришишдир. Бир тармоқ билан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мумкин бўлган ерда икки, икки тармоқ етарли бўлганда уч тармоқни ташкил этиш хўжалик учун ортиқча қийинчиликларни туғдириб, унинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш имкониятларини қисқартиради.
Ички хўжалик ихтисослашуви товар ишлаб чиқаришига ҳам, товар бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ҳам тааллуқлидир.
Бу ихтисослашувнинг ҳудудий ва умумхўжалик шаклларидан фарқи ҳам ана шунда. Ихтисослашувнинг бу шакли ишлаб чиқаришни хўжаликнинг бўлинмалари ва тармоқлари бўйича оқилона жойлаштиришга қаратилган.
Ички хўжалик ихтисослашувининг асосий мақсади - маълум бир тур маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ёки бўлинмаларнинг энг кам миқдорини жойлашувидан иборатдир.
Юқорида санаб ўтилган ихтисослашув шакллари ҳудудий (ҳудуд, хўжалик, бўлинма) белгилар бўйича фарқланган. Ички хўжалик ихтисослашуви меҳнатнинг технологик тақсимотига асосланади. Бундай ҳолатларда бир неча мустақил корхона ёки бўлинмалар маҳсулотнинг қандайдир бир турини ишлаб чиқарувчи кооперцияларга бирлашади. Ҳар бир иштирокчи технологик жараённинг маълум бир қисмини бажариб, иккинчисига ярим фабрикатларни етказиб беради. Чорвачиликда, масалан бир хўжалик ғунажинлар ёки бузоқлар етказиб беришга, иккинчиси сут ишлаб чиқаришга, учинчи бири озуқа маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашуви мумкин. Натижада йирик ихтисослашган ишлаб чиқариш ташкил топади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида паррандачилик, йирик шохли молларни озуқлантириш, сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг самарали фаолиятига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Ички хўжалик ихтисослашувини чуқурлаштириш қисқа муддатларда катта самара бериши мумкин.
Хўжалик фаолиятини самарали юритиш, ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги кўпгина муаммоларни тўғри ҳал қилишда илмий асосланган режалаштириш, моддий-техник таъминот, ишловчиларни моддий рағбатлантиришда қишлоқ хўжалиги корхонаси ва бўлинмаларининг ихтисослашуви, яъни ишлаб чиқариш йўналишини тўғри белгилаш катта аҳамиятга эга.
Ихтисослашган хўжаликлар деб маҳсулот реализациясидан бош тармоқда умумий фойданинг 50 фоиздан кам бўлмаган ҳиссасига эга бўлган корхоналарни ҳисоблаш мумкин. Масалан, агар хўжаликда гушт ёки сут ҳиссаси 50 фоиз ёки ундан ортиқни ташкил этса, бундай корхона гушт ёки сутчилик йўналишидаги хўжалик ҳисобланади. Агар қишлоқ хўжалиги корхонасида икки соҳадан ҳар бирининг ҳиссаси 25 фоиздан кам бўлмаса, бундай хўжалик ҳам ихтисослашган корхона ҳисобланади ва унинг ишлаб чиқариш йўналиши бош тармоқ, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализациясидан тушган умумий фойданинг нисбатан кўп қисмини ташкил этган соҳанинг улушига қараб аниқланади.
Уч ёки ундан зиёд асосий соҳаларга эга бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтисослашган хўжаликлар таркибига кирмайди.
Ўзбекистон Республикасида ихтисослашув йўналиши бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналари асосан қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
-ўсимликчилик: ғаллачилик, сабзавотчилик, пахтачилик, пиллачилик, шоликорлик, мевачилик, полиз маҳсулотлари ва ҳ.з. ишлаб чиқарувчилар;
-чорвачилик: сут маҳсулотлари, гўшт маҳсулотлари, йилқичилик, қўйчилик ва парранда маҳсулотлари етказувчилар.
Ихтисослашув даражасини характерловчи ва лойиҳа қарорларини баҳолашга имкон берувчи - умумий кўрсаткич бу қишлоқ хўжалиги корхонасининг ихтисослашуви коэффициентидир. Ихтисослашув коэффициенти (К) қуйидаги формула бўйича аниқланади.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish