К=100 / У(2Н-1) (6.1)
бунда: У - товар маҳсулотида алоҳида тармоқ улуши;
Н - ҳар бир маҳсулот турида улуш бўйича тартиб рақами.
Агар ихтисослашув коэффициенти 0,2 дан кам бўлса бу паст даража, 0,2 дан 0,4 гача, ўртача, 0,4дан 0,6 гача юксак, 0,6дан юқориси жуда юксак даража ҳисобланади. Бир тур товар маҳсулоти ишлаб чиқарадиган корхонанинг ихтисослашув коэффициенти 1,0 га. тенг. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ихтисослашувини аниқлаш учун бошқача ёндашувлар ва мезонлар ҳам мавжуд.
2. Ихтисослашув омиллари.
Чорвачилик корхонасини ихтисослаштиришдан мақсад - даромадни кўпайтириш учун шароит яратиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, чиқимларни камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилашдан иборатдир.
Кўп тармоқли хўжаликдан ишлаб чиқариш ресурсларининг юксак даражада марказлашган ихтисослашган хўжаликка ўтиши қишлоқ хўжалиги соҳасида самарадорлик ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш вазифалари турганда алоҳида аҳамият касб этади. Ихтисослашув қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини таъминловчи, ишлаб чиқаришнинг юксак самарадорлигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтирувчи, қишлоқда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишни таъминловчи ташкилий омил сифатида юзага чиқади.
Меҳнат тақсимоти ва унинг ўзига хос шакли бўлган - ихтисослашув ишлаб чиқаришнинг товар формаси билан бирга пайдо бўлган. У товар ишлаб чиқариш ривожи, ташкилотлар ҳамда товар ишлаб чиқарувчилараро маҳсулот ва хизмат айирбошлашга жиддий таъсир кўрсатади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтисослашуви мураккаб иқтисодий жараён сифатида кўпинча қарама-қарши йўналишларда, яъни гоҳ тезлаштирувчи, гоҳ секинлаштирувчи кўпгина омилларнинг таъсирида ривожланади. Ҳар қандай шароитда ҳам у ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга катта таъсир кўрсатади.
У ёки бу тармоқда, масалан ғалла йиғими, пахта йиғими ва ҳ.з.ларда нисбатан маҳсулдор ва тор ихтисосдаги ишлаб чиқариш техникасини яратиш тармоқ ихтисослашувини талаб қилади. Сермашаққат меҳнат талаб қиладиган соҳаларни механизациялаш бир операцияли машиналар, шуниндек аниқ бир маҳсулот учун бир неча технологик операцияларни уйғунлаштирган машиналар мажмуасини, намунали биноларни талаб қилади.
Ихтисослашув жараёни тезлашувига табиий шароитлар (тупроқ, иқлим, жой релъефи) ҳам таъсир кўрсатади. Бу ва шу каби бошқа омилларни, алоҳида назарда тутиш лозим. Яхши йўллар ва етарлича транспорт воситаларининг мавжудлигида юксак табиий унумдор жойларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши концентрацияси кескин кучаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |