Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Тармоқлар ҳамкорлигининг тамойиллари



Download 2,32 Mb.
bet20/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

3.Тармоқлар ҳамкорлигининг тамойиллари.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида тармоқларни мувофиқлаштиришнинг қуйидаги тамойиллари мавжуд:
- ўз-ўзини маблағ билан қоплаш асосида ишлаб чиқаришни юритишнинг энг самарадор ва иқтисодий барқарор даражасига эришиш;
- хўжаликнинг тупроқ-иқлим ва иқтисодий ўзига хосликларини энг юқори даражада ҳисобга олиш;
- халқ хўжалиги эҳтиёжларини юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш;
- қишлоқ хўжалигида мулкларнинг мавжуд самарадорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш;
- меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мавсумийлигини камайтириш;
- ишлаб чиқариш воситалари, энг аввало тракторлар, комбайнлар ва бошқа қимматбаҳо машина ҳамда жиҳозлардан самарали фойдаланиш;
- маҳсулотларни реализация қилиш пунктларини ташкил қилиш, транспорт чиқимларини камайтириш;
- корхонанинг озиқ-овқат маҳсулотлари, ишлаб чиқариш воситалари, турли хизматларга ички эҳтиёжларини қондириш;
- маҳаллий аҳолининг касбий кўникмаларидан фойдаланиш.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ихтисослашиш характерига кўра асосий, қўшимча ва ёрдамчи соҳалар (тармоқлар)га бўлинади. Ишлаб чиқаришнинг бу хилда ихтисослашуви ер, меҳнат ва моддий ресурсларидан унумли фойдаланиш ва шу асосда кўпроқ хилма-хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш имконини беради.
Асосий соҳа дейилганда ялпи ва товар маҳсулоти улуши жиҳатидан асосий ўринни эгаллаб, корхона иқтисодиётининг ривожланишга салмоқли ҳисса қўшадиган соҳа тушунилади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги асосий соҳа пахта етиштиришдир. Асосий соҳа ҳар бир ҳудуднинг табиий ва иқтисодий шароитларини, мамлакатнинг у ёки бу турдаги маҳсулотларга талабини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади ва бу тармоқ ижтимоий меҳнат тақсимотида қатнашади.
Қўшимча соҳа ҳам асосий соҳа сингари товар маҳсулот етиштирсада, лекин у корхонани ривожлантиришда асосий ролни ўйнай олмайди, фақат асосий соҳани ривожлантириш учун шароит яратиб беради. Бу соҳага чорвачилик қора-молчиликни киритиш мумкин.
Ёрдамчи соҳа ишлаб чиқариш жараёнида асосий ва қўшимча соҳаларга хизмат қиладиган соҳадир. Ёрдамчи соҳага таъмирлаш, дурадгорлик ва бошқа турдаги устахоналарни, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини киритиш мумкин. Лекин ёрдамчи соҳа товар маҳсулоти ишлаб чиқарадиган соҳа ҳисобланмайди.
Соҳаларнинг ишлаб чиқариш жараёнида тутган ўрни уларнинг ялпи даромад ҳосил қилишдаги улуши билан аниқланади.
Узбекистонда корамолчилик чорвачиликнинг етакчи тармоғи
бўлиб, жами шартли бош молнинг 3/4 кисмини ташкил этиб, чорвачиликнинг умумий товар махсулотини 2/3 кисмини беради. Чорвачиликни, шу жумладан корамолчиликни истикболдаги ривожланиши Вазирлар Махкамасининг «Қишлоқ хўжалигини янада чуқур иктисодий ислох килишнинг 1998-2000 йилларга мўлжалланган Дастури» да махсулот ишлаб чиқаришда таркибий ўзгаришлар бўлиши белгилаб берилганидек, корамолчилик махсулотлари ишлаб чикариш хусусий секторда амалга оширилиши кўзда тутилган. Шунинг учун хозирги вакггда мавжуд корамолларнинг 86,1 фоизи, шу жумладан сигирларнинг 90 фоизи, бундан ташкари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сутнинг 93,6 фоизи, гўштнинг 91,1 фоизи хусусий секторга тўгри келмоқда.
Шунингдек, таъкидлаш ўринлики жумҳурият миқёсида қорамол ва чўчқа гўшти ишлаб чикаришга ихтисослашган «Ўзгўштсутсаноат» давлат ҳиссадорлик уюшмаси, аралаш махсулот: гўшт ва сут ишлаб чикариш билан кисман кишлок хўжалиги кооперативи (ширкат) хўжаликпаридаги фермерлар, наел учун ўстириладиган ёш молларни ўстириш ва уларни сотиш билан давлатга қарашли ихтисослашган наслчилик заводлари, хўжалик ва фермалар шугулланадилар.
Корамолчилик кайси шаклдаги корхонада ривожлантирилишидан катьий назар маълум бир махсулот тури: гўшт, сут ёки наелли моллар етиштиришга ихтисослаштирилган бўлиши шарт. Шундагина корамолчилик махсулотлари етиштириш учун энг кулай шарт-шароитларга, яъни компьютер технологияси ва генмуҳандислик ютуқларини жорий этишга қулай имконият вужудга келади, тармокка тегишли фан-техника тараққиёти амалга оширилади.
Бу эса рақобатбардош махсулот етиштиришни кескин кўпайтиришга, махсулот бирлиги хисобига тўгри келадиган мехнат ва моддий пул харажатларини камайтириш имконини яратиб, ишлаб чикариш самарадорлигини ўстиришга олиб келади.
Давлат ва хар хил шаклдаги кишлок хужалик корхоналари тасарруфида булган корамолчилик фермер хўжаликларида ишлаб чикаришни ташкил этишда ички хужалик хисоби шартларига тўлиқ амал килишлари максадга мувофикдир. Хусусий корамолчилик фермалари эса тўлиқ хужалик хисобида фаолият кўрсатадилар. Турли хил мулкчилик тасарруфида булган корамолчилик фермалари ва фермер хўжаликларида ишлаб чикариш муносабатларини ўрнатишда, уларни ихтисослаштириш ва ҳажмларини илмий асосланган меъёрларда ташкил этиш керак.
Ихтисослаштиришнинг иктисодий асосини тармоқда етиштирилган товар махсулотларининг таркиби, технологик жихатдан эса махсулдор пода таркибидаги сигирлар салмоги ташкил этади. Хозирги вактда шу андозалардан келиб чиккан холда сут ва гўшт ишлаб чикаришнинг нисбатига кўра корамолчиликни ихтисослаштиришда куйидаги йўналишлар вужудга келган:
- сут етиштириш учун ихтисослашган корхона ва хусусий фермалар, улар асосан йирик шахарлар ва саноат марказлари атрофида жойлашган бўлиб, товар махсулотларининг 95-98 фоизи сут ва сут махсулотларидан иборат бўлиб, пода таркибида сигирлар салмоги 75-80 фоизни ташкил этади;
- сут-гўшт етиштириш йўналишдаги хўжалик ва хусусийфермалар, уларда сут ва гўшт ишлаб чикариш нисбатлари 80:20,70:30, 60:40 (биринчи кўрсаткич сут, иккинчиси гўшт салмоги, % да)нисбатда бўлиб, пода таркибида 65-70 фоиз атрофида сигирлар мавжуд бўлади;
- гўшт-сут етиштириш йўналишдаги хўжалик ва хусусийфермалар, булар аралаш махсулот етиштиришда бозор талаблариданкелиб чиккан холда, 80:20; 70:30 ва 60:40 (биринчиси гўшт, иккинчикўрсаткич сут, фоиз хисобида) нисбатда гўшт ва сут махсулотлариетиштирилиб, пода таркибида 40-45 фоизгача сигир сақлайдилар;
- гўшт ишлаб чикариш йўналишидаги хўжалик ва хусусий фермалар мавжуд, уларда товар махсулотларининг 90-95 фоизини гўштетиштириш ташкил этади ва пода таркибида 30-35 фоиз сигирларгўшт ишлаб чикариш учун бузоқларни ўстиришга хизмат киладилар.
Чорвачиликда фермаларни ихтисослаштириш кутилган самаранибериши учун, уларнинг хажмини ички ресурслардан тўлиқ фойдаланиш имконини берадиган даражада ўрнатиш керак.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish