Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet30/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

Назорат саволлар:
1. Чорвачиликнинг моддий техника базаси ва унинг таркиби қандайк
2. Асосий ва айланма воситалардан самарали фойдаланиш йўналишлари нималардан иборатк
3. Асосий воситалар нимак
4. Айланма воситалар нимак
5. Чорвачиликнинг моддий-техника ресурслари даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш тартиби қандайк
6. Инновациявий техника, технологияларни кишлок хўжалигида кўллашнинг самарадорлиги нимадан иборатк.
Фонд сиғими нимак
8. Фонд қайтими нимак
Амортизация нимак


7-мавзу. Чорвачиликда интенсивлаштириш ва инновацион технологияларни жорий этишни ташкил этиш
Режа:
1.Чорвачиликда интенсивлаштириш йўллари.
2.Чорвачиликда инновацион технологияларни қўллашни ташкил этиш ва қиёсий баҳолаш.
3.Интенсивлаштиришнинг иктисодий самарадорлигини ошириш йўллари.
1. Чорвачиликда интенсивлаштириш йўллари.
Чорвачилик ишлаб чиқаришини интенсивлаштириш - кўп жиҳатли жараён бўлиб, ҳозирги шароитда унинг қуйидаги омиллари муҳим аҳамият касб этади:
1) Иқтисодий муносабатларни тубдан қайта қуриш. Қишлоқ хўжалигини юксалтиришнинг бирламчи масалаларидан бири қишлоқда иқтисодий муносабатларни ўзгартириш, деҳқонларга кам харажатлар сарфлаган ҳолда кўплаб сифатли маҳсулот етиштиришга интилиш ҳиссиётига эга бўлган ернинг ҳақиқий эгалик ҳуқуқини қайтариш. Қишлоқда иқтисодий қайта қуришнинг асосида - деҳқонларга мустақил ҳаракат этиш, тадбиркорлик ва ташаббускорликни амалга ошириришга замин ярата оладиган хўжалик юритишнинг турли мулкка ва шаклига асосланган муҳитни яратиш.
3) Қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш. Ишлаб чиқаришни кимёлаштиришнинг асосида ернинг унумдорлигини ошириш орқали ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтиришга қаратилган тадбирлар ётади:
а) Ҳосилдорликни оширишга қаратилган минерал ўғитларни тадбиқ этиш тадбирлари;
б) Кимёвий воситалардан бегона ўтларга қарши курашиш тадбирлари;
в) Ўсимлик ва чорва моллари зараркунанда ҳашоратлари ва касалликларига қарши курашишда кимёвий воситалардан фойдаланиш;
г) Чорва молларини тўйимлилигини оширишда кимёвий чиқарилган маҳсулотларини кенг кўламда қўлланишига қаратилган тадбирлар.
д) Қишлоқ хўжалигида, кимё саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кенг кўламда қўлланилишига қаратилган тадбирлар.
5) Ресурс талабчанлиги кам бўлган интенсив технологияларни қўллаш. Чорвачиликда мавжуд технологияларни такомиллаштириш муҳим бўлиб, уларни асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Чорвачиликда технологияларни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар:
а) Чорва молларини сақлаш, боқиш ва бошқа йўналишларда интенсив технологияларни жорий этиш;
б) Моллар озуқаси ва улардан олинадиган маҳсулотларни стандартлаштириш;
в) Чорва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни саноат асосига ўтказиш.
6) Чорва молларининг таркиби сифатини ва уларнинг озуқа базасини яхшилаш. Чорвачиликни интевсивлаштиришнинг муҳим омили пода ҳаракати ва сифатини яхшилаш ҳисобланади, бунга юқори маҳсулдор моллар наслларини яратиш билан боғлиқ тадбирлар киради. Чорвачиликни ривожлантиришда унинг мустаҳкам озуқа базасини яратиш муҳим бўлиб, озуқа таркиби, кўлами ва унинг сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни ўз ичига олади.
7) Чорва зотларини жойлаштириш ва ихтисослаштиришни такомиллаштириш. Фан-техника тараққиёти таъсирида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви тинимсиз юксала боради. Шу билан бирга иқтисодий асосланган чорвачилик корхоналарининг оптимал катта-кичиклиги, уларни меҳнатга мувофиқ ихтисослашувига, деҳқончилик ва чорвачилик маданиятини кўтаришга, фан-техника ютуқларини амалиётга тадбиқ этилишига замин яратилиб, натижада маҳсулот етиштиришнинг самарадорлигини оширишга эришилади.
8) Мутахассисларнинг малакасини ошириш. Чорвачилик тармогига фан ютуқларни тадбиқ этишда кадрларни мутахасислик савиясини ва техник тайёргарлик даражасини оширмай туриб эришиш мумкин эмас. Чорвачиликда мутахасисларнинг малакасини ошириш биринчидан, мутахассисларга мураккаб ва илгари амалга ошира олмаган ишларни бажариш учун, уларнинг малакасини ошириш ва эгизак касбларни эгаллашига замин яратиш, иккинчидан нисбатан юқори сифатга эга бўлган маҳсулот олиш, учинчидан маълум бир вақт оралиғи давомида аввалдагидан кўпроқ маҳсулот кўламини етиштириш ёки хизматлар ҳажмини бажаришга имкон яратиш.
9) Ишлаб чиқаришга фан-техника ютуқлари ва илғорлар тажрибасини тадбиқ этиш. Ҳозирги шароитда чорвачиликни интенсивлаштириш суръатларини ошириш ва унинг самарадорлигини кўтаришни фан-техника ютуқлари натижаларини тадбиқисиз тасаввур этиб бўлмайди. Фан-техника соҳаларидаги ютуқлар ишлаб чиқариш кучларини янада юксалтирувчи муҳим омил бўлиб, ишлаб чиқариш ресурслари қаторида ишлаб чиқариш жараёнларида иштироқ этади. Чорвачиликни интенсивлаштиришда амалиётда мавжуд бўлган илғор тажрибалар натижасини таҳлил қилиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг тадбиқ қилиниши катта аҳамият касб этиб, маҳсулот кўламини кўпайишига ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish