Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Чорвачиликдаги инновацион жараёнларнинг йўналишлари



Download 2,32 Mb.
bet29/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

4. Чорвачиликдаги инновацион жараёнларнинг йўналишлари.
Юртимизда чорва моллари зотини наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини оширишга охирги беш йил ичида 213 миллиард сўмлик кредитлар йўналтирилди. Бугунга қадар хориждан 18191 бош наслли қорамол келтирилди. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан эса биргина 2016 йил мобайнида чет эллардан 8737 бош наслли қорамол олиб келинди. Чорва молларига 2616 та зооветеринария пункти томонидан тегишли хизмат кўрсатилди, 2465 минг бош сигир ва урғочи тана сунъий уруғлантирилди.
Чорвачилик тармоғида агросервисни инновацион ривожлантириш асноси қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш зарур:
– чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантириш давлатнинг доимий назоратида бўлиши лозим. Шунингдек, фермерлар фаолиятини бозорга мослаштиришда кооперативлар кўринишидаги нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш орқали агросервис хизматлар сифатини оширишга кўмаклашиш мумкин;
– мамлакатда профессионал кооперативларни ривожлантиришга аҳамият бериш керак;
– чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари, чорва моллари наслчилиги билан машғул тармоқлар, маҳсулотларни қайта ишловчи бўғинлар, зооветеринария соҳасидаги илмий тадқиқотларни ва савдо-тижорат соҳаси манфаатларини уйғунлаштириш даркор.
Чорвачиликни инновацион ривожлантиришда биологик йўналишлар алоҳида ўрин тутади, яъни чорва молларининг генетик имкониятларини кўпайтиришга жиддий эътибор қаратилади. Техник-технологик йўналишлар эса ресурслар ва энергияни тежовчи воситаларни қўллаш орқали соҳада ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.
Чорвачиликдаги инновацион жараёнларнинг ташкилий йўналишлари:
– маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва транспортда ташиш бўйича инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
– маҳсулот сотиш каналларини кўпайтириш ва яхшилаш;
– инновацион лойиҳаларни инвестициялар билан таъминлаш.
Чорвачиликда инновацион жараёнларнинг иқтисодий йўналишлари:
– ФТТни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини яратиш;
– инновацион инфратузилмани ташкил этиш ва ривожлантириш;
– интеграция жараёнларини равнақ топтириш;
– кадрлар малакасини ошириш ва чет эл тажрибасини ўрганишларига кўмаклашиш;
– чорвачилик фермаларининг оптимал ўлчамларини ва вариантларини ишлаб чиқиш.
Чорвачиликда инновацион жараёнларнинг ижтимоий йўналишлари:
– меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш;
– меҳнат шароитларини яхшилаш;
– ишчиларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш механизмини янада мукаммаллаштириш.
Чорвачиликни инновацион ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий йўналишлари ишлаб чиқаришни тўғри ташкиллаштириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш каби чора-тадбирларни қамраб олиб, инновацион фаолиятнинг турли йўлларини мувофиқлаштириш имконини яратади. Инвестицион маблағлар чеклангани ҳисобга олинган ҳолда, тармоқнинг қисқа фурсатда барқарор ўсишини ва рақобатбардошлиги ошишини таъминлайдиган, қисқаси, нафақат самарали, балки камхарж ва ресурстежовчи йўналишларга устуворлик берилади [2].
Чорвачиликни инновацион ривожлантириш, авваламбор, ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга бевосита боғлиқ бўлади. У мукаммал ва инновацион техника-технологияларни, шунингдек, ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этишнинг янги шаклларини қўллаш эвазига мавжуд ресурслардан оқилона ва тўлиқ фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш демакдир. Пировардида тармоқда қуйидаги кўрсаткичларга эришишимиз лозим:
– чорвачиликда маҳсулдорликнинг ошиши;
– сут таркибида ёғ ва оқсил миқдорининг кўпайиши;
– чорва молларининг бир кеча-кундузда семириши;
– озуқанинг тежалиши;
– инфекцион касалликларга чидамлилиги;
– сотиш нархи ва бир-бирлик маҳсулот ҳисобига унинг ошиши;
– чорва молларининг янги зоти ва турига нисбатан меҳнат сарфи;
– меҳнат, ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитнинг экологик хавфсизлиги.
Тармоқда ҳамон ечимини топмаган муаммолар ҳам кўп. Улар қуйидагилардан иборат:
– ем-хашак экинлари етиштириш учун ажратилган умумий майдонлар улуши камлиги ва чорва моллари бош сонига нисбатан номутаносиб жойлашгани;
– озуқа экинлари майдонларидан унумли фойдаланиш ва экинлар ҳосилдорлиги пастлиги;
– ўрим-йиғим техникалари етишмаслиги, мавжудларининг аксарияти жисмонан ва маънан эскиргани;
– чорвачиликнинг механизациялашганлик даражаси нисбатан пастлиги.
Сут ва гўшт каби асосий турдаги маҳсулотларнинг талай қисми (95 фоизи) деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келишини ҳисобга олсак, сигирларни соғиш, молларни озиқлантириш, порисини тозалаш, шунингдек, чорвачилик маҳсулотларини сақлаш жараёнини механизациялаштириш даражаси пастлиги деҳқон хўжаликларининг молиявий имкониятларига боғлиқлиги маълум бўлади;
– тўла қамровли зооветеринария хизмати кўрсатилмаётгани. Бунинг асосий сабаби зооветеринария соҳасида мутахассис кадрлар етишмаслиги ва зооветеринария пунктларининг жиҳозланиши талабга жавоб бермаслиги билан изоҳланади.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда зооветеринария хизматларини ривожлантиришга бағишланган бир нечта ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат қабул қилинди. Янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонун (2015 йил 29 декабрь), Вазирлар Маҳкамасининг “Ветеринария хизмати ёш кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш, мутахассисларининг малакасини ошириш, шунингдек, уларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2016 йил 8 август) ҳамда “Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2016 йил 25 октябрь) қарорлари шулар жумласидандир.
Биз чорвачилик тармоғини, чунончи, унга агросервис хизматлар кўрсатувчи объектларни инновацион ривожлантиришда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганишни ва Ўзбекистон шароитида жорий этишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Ушбу натижаларнинг сабаби сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
– чорвачиликни ривожлантириш негизини чорва моллари генетикаси билан шуғулланиш асосида узоқ йиллик ва самарали мураккаб меҳнат маҳсули сифатида жайдари ҳамда наслли моллар зотларини яратишини ташкил этиш;
– ҳозир ҳам чорва моллари наслини яхшилаб бориш устида доимий равишда илмий тадқиқотлар олиб борилади. Буни илм-фанга берилган эътибор самараси, яъни ишлаб чиқаришга илмий таъминот томонидан агросервис хизмат кўрсатишни мукаммал даражада йўлга қўйиш деб баҳолаш мумкин;
– ветеринария соҳасидаги хизматлар негизида моддий манфаатдорлик ётади. Масалан, чорва молларининг касалланиши олдини олиш ва уларни даволаш билан шуғулланувчи илмий лабораторияга ўзимизда етиштириладиган ҳар литр сут баҳосидан 1 центдан маблағ ажратиш белгилангани лабораторияда ишлаш учун энг яхши мутахассисларни жалб этишга хизмат қилади.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish