Ўрта махсус таълим вазирлиги


Оқсилнинг лахталаниши ва консистенциясининг ўзгариши



Download 3,8 Mb.
bet15/116
Sana28.06.2022
Hajmi3,8 Mb.
#712710
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   116
Bog'liq
Додаев Консерваланган ОО махсулотлари

Оқсилнинг лахталаниши ва консистенциясининг ўзгариши. Эрув-чан оқсилларнинг иситиш вақтида структураси бузилади: яъни полипептид занжирларининг жойлашиши ўзгаради.
Оқсил системасининг молекула ичи ўзгариши оқсил системасининг физик ҳолатини ўзгаришига олиб келади. Бу ҳолат оқсил лахталаниши дейилади.
Оқсил лахталаниши ўз жиҳатларига эга. Айрим ҳолда лахталанган оқсил системасидан бўлаклар ёки қуйқалар кўринишида ажралиб чиқади (бульон пиширишда кўпик чиқиши, мураббо тайёрлашда кўпириши), бошқа ҳолларда сув ва унда эриган моддаларнинг сиқиб чиқарилиши натижасида оқсил системасининг прессланиши (простоквашадан творог ишлаб чиқариш) ёки оқсил системасининг зичланишсиз ёки намлигини пресслаб чиқаришсиз мустаҳкамланиши (тухум оқсилининг лахталаниши).
Оқсил системасининг иситишда физик ўзгаришлар билан биргаликда оқсилнинг ўзи ва у билан бирикаётган моддаларда мураккаб кимёвий ўзгаришлар ҳам беради.
Товуқ тухумининг оқсили. Тухумнинг оқи 11-12%, сариғи эса 15-16% оқсилга эга, 50-55 0С Температурада тухум оқи лахталана бошлайди. Лахталаниш лойқаланишни юзага келтиради, температура 800С -га етганда лахталанган оқсил ўз шаклини сақлайди. 80-850С температурада иситишни давом эттириш оқсил мустаҳкамлигани оширади. Температура 95-100 0С -га етганда кам ўзгариш рўй беради.
Тухум сариғи юқорироқ температурада лахталанади. Унинг қовушқоқ-лигани ошириш учун 700С -гача иситиш керак. Агар тухум сариғи ва оқи аралаштирилса кўпроқ сариқ хусусиятлари намоён бўлади. Лахталанган тухум оқи, сариғи ёки уларнинг аралашмаси намликни боғланган ҳолда сақлайди ва оқсил системасидан пресслаб чиқармайди. Тухум оқсилини сув билан аралаштириб олганда ҳам унинг лахталаниш ҳолати ўзгармайди, фақат механик мустаҳкамлиги камаяди.
Оқсилнинг лахталаниш вақтида сувни боғлаб олиш хусусиятидан кулинар маҳсулотлар ишлаб чиқарилишида фойдаланилади. Масалан, тухум омлети тайёрлашда тухум оқсилига сув ёки сут қўшиб омлетни юмшоқ бўлишига эрилишади.
Тухум оқсилининг муханик хусусиятларидан сабзавот котлети ва бошқа кулинар маҳсулотларнинг структурасини яхшилаш мақсадида фойдаланилади.
Сут оқсиллари. Сутнинг асосий оқсили казеин (2,5–3,0%), лактальбумин (0,5-1,0%), лактглобулин (0,1%).
Кислоталилиги меъёрида бўлган сутни иситганда фақат альбумин ўзгариши рўй беради, у лахталаниб идиш тубига чўкади. Жараён 60-850С Температуралари оралиғида рўй беради.
Сутнинг иситилиши казеиннинг эрувчанлилигига таъсир кўрсатмайди, фақат бир қисми эримас шаклда, плёнка ҳосил қилади. Қатиқ иситилганда казеин лахталанади, система иккига ажралади: творог (чириб тушган казеин) ва зардоб (сыворотка). Кислоталилиги ошиб қолган сут иситилганда ҳам казеин лахталанади. Творог иситилганда намликнинг бир қисми буғланади.

Download 3,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish