Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 3,8 Mb.
bet87/116
Sana28.06.2022
Hajmi3,8 Mb.
#712710
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   116
Bog'liq
Додаев Консерваланган ОО махсулотлари

Q = nV,

бунда n - фильтрнинг сменадаги цикллари сони, V- бир циклда фильтрдан чиққган шарбат ҳажми, м3.


Цикллар сони n – қуйидаги формула ёрдамида топилади




.

бунда Т – сменанинг давомийлиги, дақиқа; - фильтрнинг бир циклдаги фойдали ишининг давомийлиги, дақиқа; А – фильтрга бир циклда қайта тўсиқлар ўрнатиш (тўхтаб туриш) давомийлиги, дақиқа.







V- нинг манфий қийматларини нореал бўлганлиги учун ташлаб юбориб ҳамда n ва V ўрнига уларнинг қийматларини ўрнатиб қуйидаги ифодани оламиз

Ушбу тенгламанинг математик таҳлили ҳар бир циклда бажарилган ва сменанинг энг баланд унумдорлигини таъминлаган даврий ишловчи фильтр фойдали ишининг оптимал вақтини аниқлаш имконини (дақиқаларда) беради:


.

Доимий босим остида шарбатни фильтрлашда фильтрловчи тўсиқ ғоваклари аста секин тўлиб борадиган рижим учун формула қуйидаги кўринишда берилиши мумкин





бунда l – ва r – фильтрлаш қатлами кипиллярининг узунлик ва радиуси, м.


Шарбат таркибида қолган коллоид даражадаги дисперсликка эга зарраларнинг йириклашиши натижасида шарбат лойқаланади. Узум шарбатида бундан ташқари узумнордон тош ажралиши натижасида ҳам лойқаланиш рўй беради.


Тиндирилган шарбатнинг Кристалл шаффоф ҳолатида сақланиш вақти хом ашё тури ва унинг кимёвий таркибига боғлиқ.
Шарбатнинг лойқаланиши ва седиментация билан курашиш учун қуйидагилар тавсия этилади.
Шарбатда қайта чўкма тушиш ҳоли рўй бермаслиги учун у ишлаб чиқарилишида пастеризациялашдан илгари пастерлаш температурасидан баландроқ температурагача иситилиши керак.
Шарбатни ҳаво билан контактлашишига имкон бермаслик, уни деаэрациялаш, таранинг шарбат билан тўлатилмаган бўшлиғидан ҳавони чиқариш керак. Шарбатдаги пигмент, ошловчи моддалар ва бошқа кимёвий компонентларнинг кислород билан оксидланиши коллоид системани ўзгариши ва седиментацияни келтириб чиқаради. Инерт газ атмосферасида сақлаш шарбат шаффофлигини ўзгармаслигини таъминлайди.
Нисбатан юқори температурада қисқа муддат пастерлаш чўкмани камроқ тушуради, узоқ муддат пастерланганда кўпроқ тушади. Шарбатни паст температура (00С-га яқин)-да сақлаш унинг таркибида таранинг тўлатилмаган қисмида қолиб кетган ҳавони эришига олиб келади. Натижада шарбатнинг лойқаланиши тезлашади.
Оқсил-коллоид лойқаланишни олдини олиш учун шарбат таркибидаги оқсил миқдорини камайтириш керак, бунинг учун унга иммобиллаштирилган протеиназа билан ишлов бериш мақсадга мувофиқ.
Шарбат коллоид системасини сунъий равишда стабиллаштириш учун унга турғун ҳимоя коллоидлари – камед коллоиди, пектин эритмалари қўшилади. Камедь углеводларга киради, ўзи данакли мева дарахтлари танасидан чиқадиган ёпишқоқ шарбат.

Деаэрация


Шарбат таркибига кирган ҳаво ишлаб чиқариш давомида шарбат сифатини ёмонлаштиради.


Олма шарбати ҳавода ошловчи моддалари оксидланиши ва флобафенлар ҳосил бўлиши натижасида қораяди. Узум шарбатида ҳаво рангловчи моддалар парчаланишини келтириб чиқаради, тўқ малла чўкма тушади. Ҳаво кислороди витаминларни ҳам парчалайди. Шарбат таркибидаги ҳаво иситиш натижасида ёки механик деаэрация ёрдамида чиқариб юборилиши мумкин. Агар шарбат учун иссиқлик билан ишлов бериш керак бўлса у ҳолда уни иссиқлик деаэрацияси ўтказилади. Бунинг учун узлуксиз ишловчи иссиқлик алмашгичлар ишлатилади.
Механик деаэрациялаш вакуумлаш орқали ўтказилади.
Пастеризатор-деаэратор (41-расм) қуйидаги тартибда ишлайди. Шарбат қабул қилиш баки 1-га берилади, у қалқовуч ва клапан билан таъминланган, бакдан шарбат деаэраторга сўрилади. Деаэратор – вертикал цилиндр, унинг ичида иккинчи, тўрсимон цилиндр мавжуд. Шарбат цилиндрнинг юқори қисмига берилади, форсунка (пуркагич) ёрдамида юқорига сепилади, оқади ва насос томонга юборилади. Деаэраторда қолган босим 5-8 кПа (вакуум 720-700 мм сим. уст)-ни ташкил этади. Бўшлиқ (вакуум) икки зинали буғ инжектори 3 ёрдасида ҳосил қилинади.



41 -расм. Пастеризатор-деаэратор схемаси.


Насос 4 шарбатни уч секцияли пластинали иссиқлик алмашиниш аппарати 5-га юборади. Ҳар бир секцияга (I-III) мустақил хизмат кўрсатилади ва шарбатни ҳам иситиш, ҳам совутиш учун ишлатилиши мумкин. Қувур 6 шарбатни стерилизациялаш мақсадида ушлаб туриш учун хизмат қилади. Иситилган шарбат иссиқлик алмашиниш аппаратининг биринчи секциясида сув билан совутилади ва қуйиш жойига юборилади.


Қадоқлаш

Шарбат шиша идишларга, яъни шиша, банка, бутил ҳамда тунука банкаларга, алюминий тюблар ва полимер материалдан тайёрланган тарага қадоқланади. Кичик ҳажмли тарага қадоқлаш ва кейинчалик пастерлаш вақтида шарбат температураси 50-600С-ни, уч литрли бутилларга иссиқ қуйиш йўли билан консервалаш вақтида эса, 90-950С-ни ташкил этади.

Консервалаш


Шарбат қуйидаги усуллар ёрдамида консерваланади.

Download 3,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish