ON парчаси ON = , чунки V = 0, = .
V0 ва қийматларини билиб К -ни топиш қийин эмас.
Фильтрлашнинг бошланишида V=0 ва = 0. Шунинг учун тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлади: V =К . V0 ва К маълум бўлганлиги учун бу тенгламадан -нинг қиймати топилади. Узум шарбатини фильтрлаш бўйича келтирилган мисол учун коэффициентлар қиймати V0 =10,05; К=138,6; =0,729 -ни ташкил этди.
38 -расм. =
тенгламанинг тўғри чизиғи
|
Коэффииентларни ҳисоблаб фильтрат ҳажми миқдорини қабул қилиб фильтрлаш вақтини ҳисоблаш ёки фильтрлаш вақти бўйича фильтрланган шарбат чиқишини аниқлаш мумкин.
Температура ошганда қовушқоқлик камаяди. Шарбатни 15-20 –дан 50-600С-гача иситиш (ушлаб туришсиз) фильтрларни унумдорлигини 2-2,5 баробар оширади. Юқорироқ температураларда шарбат коллоид системасининг ўзгаришлари рўй беради ва фильтрлаш давомийлиги ошади.
|
Фильтрлашни тезлаштириш учун тиндирилган шарбат центрифугалаш ёрдамида аввало чўкманинг асосий массасидан ажратилади.
Фильтрлаш жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи фильтрлаш тўсиғининг икки томонидаги босимлар фарқи. Босим ошганда жараён тезлиги аввалига ошади, сўнгра тўсиқ ғовакларининг сиқилиши ва чўкмадан ўтиши натижасида камаяди. Босимлар фарқи 70-80 кПа бўлиши идеал ҳолат ҳисобланади.
Мева ва резаворлар шарбатини фильтрлаш учун фильтр-пресс, ювиладиган фильтрлар ва барабанли вакуум-фильтрлардан фойдаланилади.
Ювиладиган фильтр (39-расм) умумий фильтрланмаган шарбат қабул қилиш камераси 1-да ўрнатилган икки томондан зич металл тўр билан ўралган вертикал рамалар 2 -дан иборат. Фильтрлаш тўсиғи сифатида синтетик материалдан тайёрланган салфеткалар ёки ғоваклари диаметри 4-6 мкм-ни ташкил этувчи лист шаклидаги целлюлоза ҳам ишлатилади. Тўсиқ устига фильтрловчи материал – толали асбест, кизельгур ёки бентонит лойи қатлами тортилади. Фильтрланган шарбат тўрлар орасидаги бўшлиқда йиғилади, у умумий канал бўйича чиқариб кетилади. Ишлашдан олдин фильтр тоза ювилади.
39 -расм. Ювиладиган фильтр схемаси. 40 -расм. Камерали фильтр-прессда
1-умумий шарбат қабул қилиш бўлими; плиталарни ўрнатиш схемаси
2- вертикал рамалар. 1,2,5,6 – қанллар; 3-плита; 4-
фильтр-картон.
Толали фильтрловчи материл қайноқ сувда ювилади ва стерилланади, сўнгра сув сиқилади. Лой ва кизельгур оловда товланади.
Фильтрни шайлаш учун напор бакига фильтр ва қувурлар тўлиб озгина ортгунча шарбат олинади. 1 м2 фильтрлаш юзасига 125-150 г фильтрлаш тўсиғини мос келтириб фильтрлаш материали напор бакидаги шарбатга ботирилади. Аралашма ҳаво чиқариш кранлари олдиндан очилган ҳолда бўш фильтрга берилади.
Фильтрланган шарбат шаффоф бўлгунча рециркуляцияга қўйилади, сўнгра тарага қуйишга юборилади. Напор бакига бу сафар фильтрловчи материал қўшмасдан фильтрланмаган шарбатнинг янги миқдори олинади.
Чўқма кўпайган сари фильтрлаш тезлиги пасаяди, шунинг учун фильтрлаш тезлиги маълум бир чегарага борганда фильтрлаш тўсиқлари алмаштирилади.
Камерали фильтр-пресс икки чеккага чиққан ичи бўш ребордали фильтрлаш плиталаридан ташкил топган. Плиталар юзасида ариқчалар мавжуд бўлиб ребордаларнинг бўшлиғи билан туташган.
Фильтрни йиғишда жуфт рақамли плиталарнинг ребордалари бир томонга, тоқ плиталар ребордалари иккинчи томонга қаратилади (40-расм). Бунда ҳар бир қатор ребордалари тешиклари умумий канал ҳосил қилади. 1 ва 2 каналлар шарбат бериш учун, 5 ва 6 эса фильтратни чиқариш учун хизмат қилади.
Фильтрлаш тўсиғи сифатида Т ёки Ш маркали фильтр-картон ёки АК-3 маркали пластиналар ишлатилади.
Насос ёрдамида бериладиган шарбат аввал ребордалар ҳосил қилган каналларга, сўнгра эса плиталар канавкаларига киради, фильтрлаш тўсиғидан ўтади ва аралаш плиталар канавкаларига киради. У ердан қарамақарши томондаги плиталар ребордалари орқали ташқарига олиб кетилади.
Энг олдин чиққан маълум миқдордаги шарбат лойқа бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда шарбат рециркуляцияга берилади. Қуйишга кристалл шаффоф шарбат чиққанидан бошлаб жўнатилади.
Фильтр-пресслар таркибида меванинг дағал тўқималари бўлган шарбатни фильтрлашда ҳам ишлатилади. Бунинг учун фильтрловчи тўсиқ сифатида ғовакли мато ишлатилади (фильтрловчи материалсиз).
“Зейтц” (Германия) вакуум-фильтри зангламас пўлатдан тайёрланган барабан бўлиб, фильтрланмаган шарбат солинган ваннада айланади. Кизельгур 6-8 см қатламда фильтрловчи барабан юзасига синтетик материалдан (полиамид) юқтирилади. Шарбат ваннадан фильтрловчи қатлам орқали вакуум туфайли сўрилади. Барабан айлангани учун кизельгурнинг 0,1 - 0,3 мм-ли қатлами ваннага чўкишгача пичоқ ёрдамида кесилади. Ишчи циклнинг давомийлиги 15 соат.
Даврий ишловчи фильтрнинг бир сменадаги унумдорлиги (Q) м3-да қуйидагини ташкил этади
Do'stlaringiz bilan baham: |