Коагулянтлар ёрдамида фильтрлаш. Шарбат коллоидларини коагуляциялаш этил спирти ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Спитрнинг таъсир этиш принципи сувни ўзига тортиб оқсилни денатурациланишини келтириб чиқаришдан иборат. Спирт миқдори меъёрланган табиий шарбатлар учун тиндиришнинг бундай усулини қўллаб бўлмайди. Спирт ЯТМ сифатида сақланадиган шарбатларни консервалаш учун ишлатилади. Улар сақлаш вақтида тинади.
Фильтрлаш
Тиндирилган шарбат ғовакли тўсиқ орқали фильтрланади. Тўсиқ чўкмани ушлайди: фильтркартон, прессланган асбест, сочилувчан материаллар – толали асбест, кизельгур, бентонит лойи. Сочилувчан материал металл тўр ёки фильтрловчи матога ўрнаштирилади. Шарбатдаги чўкма қисман фильтрловчи юзада йиғилади, қисман эса фильтрловчи тўсиқнинг ғовакларига кириб қолади. Ушбу ҳолатда фильтрлаш шламли ва тўлиб қолувчи фильтрлаш усуллари орасида бўлади.
Мева шарбатлари доимий кичик босим остида фильтрланади. Шарбатда мавжуд бўлган органик зарралардан ташкил топган чўкма босим баланд бўлганда осонлик билан сиқилади. Бу фильтр ғовакларини тўлиб қолишига олиб келади, кейинчалик ундан фильтрат умуман ўтмайди.
Бундай турдаги фильтрлаш қуйидаги ифода орқали тавсифланади
бунда - фильтрлашнинг мувофиқ ўзгарувчан ва бошланғич тезликлари, м/с; К1 – доимий катталик, 1/м; - фильтрлаш жараёнининг давомийлиги, с.
Доимий босимда фильтрлаш қуйидаги тенгламага бўйсинади
бунда V – фильтрат ҳажми, м3; V0 – қаршилиги фильтрлаш тўсиғининг қаршилигига тенг келадиган фильтратнинг шартли ҳажми, м3; ва 0 – ҳажми V ва V0 –га тенг бўлган фильтрат олиш давомийлиги, с; К- қуйидаги формула орқали ҳисобланадиган коэффициент, м6/с.
бунда S – фильтрлаш юзаси, м2; Р – фильтрлаш тўсиғининг икки томонидаги босимнинг тушиши, Па; - шарбатнинг қовушқоқлиги, Па·с; - фильтрлашга бирлик қаршилиги, 1/м2; Х - фильтратнинг ҳажм бирлигидаги чўкма ҳажми.
Фильтрлашнинг графики 37-расмда ифода топган парабола кўрини-шида бўлади. Абсцисса ўқида фильтрлаш вақти қўйилган, ордината ўқида -
37-расм. Доимий босимдаги
фильтрлаш эгри чизиғи
|
фильтрат ҳажми. ОА = , ОВ =V0. Аслида фильтрлаш С нуқтасидан бошланади.
Шарбатнинг бир хил шароитда фильтрлана-ётган ушбу туркуми учун V0, ва К доимий қийматга эга. Уларнинг қийматлари график усулида топилади. Фильтрлаш тенгламасини дифференциаллаб қуйидагини оламиз
|
V0 ва К доимий катталиклар бўлганлиги учун олинган тенглама тўғри чизиқ тенгламаси бўлади. Шунинг учун танланган интервал -нинг ўртадаги нуқтаси учун қиймати орқали аниқ ифодаланиши мумкин.
-ни топиш учун фильтрат ҳажми бир неча маротаба маълум вақт оралиғида ўлчанади ва ҳисобланади. топиш мисоли 21 жадвалда келтирилган.
Абсцисса ўқига V , ординатага -ни қўйиб, нуқталарни топамиз. Ушбу нуқталарни туташтириб МL тўғри чизиғини оламиз (38-расм). =0, ва V = - V0 -ни ҳисобга олсак ОМ =V бўлади.
21 -жадвал
Кўрсаткичлар
|
Фильтрлашнинг давомийлиги, дақиқа
|
0
|
5
|
10
|
15
|
20
|
25
|
30
|
35
|
40
|
1 м2 фильтрлаш юзасидан чиққан шарбат миқдори, л
|
0
|
14,8
|
27,3
|
38,8
|
48,6
|
57,3
|
63,8
|
69,0
|
72,8
|
|
-
|
0,37
|
-
|
0,47
|
-
|
0,66
|
-
|
1,11
|
-
|
Do'stlaringiz bilan baham: |