Ўрта махсус таълим вазирлиги


Сўта кетини қирқиш ва баргдан тозалаш



Download 3,8 Mb.
bet37/116
Sana28.06.2022
Hajmi3,8 Mb.
#712710
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   116
Bog'liq
Додаев Консерваланган ОО махсулотлари

Сўта кетини қирқиш ва баргдан тозалаш. Қирқиш, барг ва уларнинг остидаги толалардан тозалаш юлиш машиналари (“Хаскерлар”)-да амалга оширилади. Ҳар бир машинага икки оператор хизмат кўрсатади. Улар жўхори сўталарини транспортёр қирғичлари орасига кет қисмини ташқарига қилиб жойлаштиради. Транспортёр сўталарни машинада ҳаракатсиз очиқ қайчи кўринишида ўрнатилган пичоқлар томон узатади, пичоқлар сўтанинг думғозасини барглар асоси билан биргаликда кесади.
Думғоза кесилгач сўта икки жуфт резина билан қопланган рифлли валиклардан бирининг орасига тушади. Бир-бирига муқобил ҳаракат қилувчи валиклар сўта қобиғи ва толаларини қистириб тортади ва сўтадан ажратиб олади. Сўталар тозаланишида чиқитлар хом ашё массасидан 30-35%-ни ташкил этади, транспортёрга тушади ва цехдан ташқарига чиқарилади, тозаланган сўталар эса ювишга юборилади.
Сўталарни ювиш. Сўталар ротацион конусли машиналарда ювилади. Уларнинг барабанига бўлиш қурилмалари ёрдамида 200-300 кПа босимда сув берилади.
Сўтасининг зарарланган қисмларини кесиш ва бракларни ажратиш. Сўтанинг зарарланган қисмларини кесиш ва ишлаб чиқаришга ярамайдиган бракларни ажратиш лентали инспекциялаш машиналарида амалга оширилади.
Дон билан тўлмаган учи ҳамда касаллик ва қишлоқ хўжалик зараркунандалари зарар кўрсатган қисмларини кесиш дискли кесиш машиналари - “триммерлар” ёрдамида кесилади. Чиқитлар цехдан қирғишли транспортёрлар ёрдамида четлатилади.
Бланширлаш. Бутун дон кўринишида консервалаш учун ажратилган жўхори сўталари 85-900С температурали сувда 2-3 дақиқа бланширланади ва биратўла жўхори дони эндоспермини зичлаштириш учун совуқ сувда совутилади. Бланширлаш натижасида оқсиллар коагуляцияланади, крахмал шишади ва клейстерланади. Бланширлаш жўхорининг қуруқ моддаси йўқолиб кетишини 30-35%-га камайтиради. Айниқса қандлар ва сувда эрувчан полисахаридлар кесилган жўхори донлари сувда тез ювилиб кетади.
Донларни сўтадан кесиб олиш. Бланширланган сўталар транспортёрлар системаси ёрдасида дон кесиш машинаси (куттер) -га келиб тушади.
Кесиш машинаси сўтани узатиб бериш транспорёрига, пружиналар ёрдамида айланувчи дискка ўрнатилган олти пичоқдан ташкил топган айланувчи валлар системасига эга. Пичоқлар тиғи диск томонга тўғри бурчак остида букилган. Дискда йиғилган пичоқлар марказда думалоқ тешик ҳосил қилади. Сўталар уч томони билан машина транспортёрига ўрнатилади, уларни тишли валиклар ушлаб олади ва кесиш механизми орқали ўтказади. Пичоқлар ҳосил қилган тешикдан ўтаётган сўта босими остида сўта диаметрига мос ўлчамда пичоқлар очилади, донларнинг асосига киради ва сўта стерженидан дон баландлигининг 2/3 қисми қирқиб олинади.
Қирқилган дон чиқиши артилмаган сўта массасининг 23-27%-ни ташкил этади.
Сўтадан кесилган донларда арашмалар мавжуд – бу сўта стержени парчалари, толалар ва барглар бўлаклари, дон қобиқлар ва ҳоказо. Улар ажратиш ва қўшимча ювиш учун кесилган донлар решеткалар тизими ва флотацион навлагичдан иборат бўлган комбинацион ювиш-тозалаш машинасидан ўтказилади. Унда сув юзасига дефектли донлар ва аралашмалар қалқиб чиқади.
Доннинг якуний инспекцияси лентали транспортёрда ўтказилади. Унда қўл ёки вакуум қувурча (“пистолетлар”) ёрдамида зарарланган, бошқа турдаги донлар ва қолган аралашмалар ажратиб олинади.

Download 3,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish