Техник кўрсаткичлари
Элакнинг қия бурчаги
|
80
|
Элакнинг тешиклари ўлчами
|
2,5-3 мм
|
Унумдорлиги
|
9-10 т/соат
|
Тозалаш эффекти:
|
|
Массаси 3,5 кг дан ошиқ бўлган аралашмалар
|
100% гача
|
Майда минерал аралашмалар
|
90-92%
|
Енгил ва органик аралашмалар
|
70-75%
|
Эксцентрик валнинг айланиш тезлиги
|
300 айл/минут
|
Элакнинг тебраниш амплитудаси
|
18-20 мм
|
Қабул қилиш мосламасининг электр мотори қуввати
|
1,44 кВт
|
ВЦ-8М хаво вентилятори қуввати
|
10 кВт
|
Умумий энергия қуввати сарфи
|
15,3 кВт
|
Хаво оқими тезлиги:
|
|
Аспирацион каналда
|
11-13 м/сек
|
Тутиш камерасида
|
5-6 м/сек
|
Магнит аппаратлар
Магнит аппаратлар ики турли бўлади: 1) Доимий, қўзғолмас, табиий магнитлар. 2) Харакатчан электромагнит сепараторлари.
Вазифаси: Мойли уруғлардан металл, магнит хоссали аралашмаларни ажратиб олиш.
Саноатда тақасимон доимий магнитлар ва харакатланувчи ДЛС, СКЕТ, СЭ-3 каби электромагнит сепараторлари ишлатилади.
Мойли уруғлар таркибидаги металл аралашмаларни ажратиб олиш ускуналари
Электромагнит сепаратори СЭ-3 (2.4-расм). Сепараторнинг асосий ишчи органи 5-электромагнит ўрами ҳисобланади. Электромагнит айланадиган барабаннинг ички қисмида ўрнатилган бўлиб, барабан магнитланмайдиган материалдан тайёрланган.
Хом ашё 1-қабул мосламаси орқали 4-лотокка берилади. Бош вал 2-электродвигателдан қайишли узатма орқали ҳаракатга келтирилиб, 4-лотокни тебранма ҳаракатлантириб туради, ҳамда электромагнитли барабанни узатма орқали айлантиради.
Тозалагич 6-подшипникларга ўртатилган бўлиб, капрон шеткадан ясалган. Ускунанинг ҳамма элементлари 7-станинага қотирилади. Бундан ташқари станина металлмагнитли чиқиндилар учун бункер вазифасини ҳам бажаради.
Бункернинг пастки қисмидаги 8-тўсқич ёрдамида сепараторнинг иши бошқарилиб турилади. Бункернинг ён томондаги юзалари органик ойналардан ясалган бўлиб, улар ёрдамида сепараторга маҳсулотнинг қабул қилиниши кузатиб турилади.
СЭ-3 сеператорининг техник тавсифи
|
Иш унумдорлиги, т/кун
|
720
|
Аралашмалардан тозалаш, %
|
70
|
Эксецентрик валнинг айланиш частотаси, айл/мин
|
190
|
Эксцентриситет, мм
|
40
|
Элакнинг ишчи юзи, м2
саралаш элаги
остки элаги
|
10,1
11,4
|
Остки элакларнинг умумий кенглиги, мм
|
660х8
|
Ҳаво сарфи, м3/мин
|
300
|
Узатманинг қуввати, кВт
|
2,8
|
Габарит ўлчаилари, мм
Узунлиги
Кенглиги
Баландлиги
|
3460
3820
500
|
СКЕТ электромагнит сепаратори (2.5-расм). Ускунанинг асосий қисмлари қуйидагилардан иборат:
-металл ромлар;
-қабул қилиш бункери;
-лотокли транспортёр;
-асосий ўқ;
-электромагнитли барабан.
Ускунанинг 7-рамасида 5-металл бункер ўрнатилган, 3-лотокли транспортёр, тўрт дона 2-осма тутқичларда осиб қуйилган. Асосий 6-вал 350 айл/мин ҳаракатда бўлади.
Сепараторнинг 1-электромагнитли барабани қўзғалмас магнитли системадан тузилган бўлиб, унинг атрофида латунли барабан айланиб туради. Магнит майдонининг ток кучи 4,8 А га тенг бўлган доимий электр токи билан таъминлаб турилади. Уруғлар таркибидан металл чиқиндиларни тозалаш жараёнида уруғлар 5-бункердан ўтиб, 3- лотокли транспортёрга тушади ва бир текис қатлам билан 1-электромагнитли барабанга узатилиб турилади. Материал қатламининг қалинлиги 4- шибер билан бошқарилади. Лотокли транспортёрнинг кенглиги бўйича материални тарқатиб бериш, 5-бункердаги хом ашёнинг доимий, тўлиқ ҳажмда бўлишига боғлиқ.
СКЕТ сепараторининг техник тавсифи
|
Иш унумдорлиги, т/соат
|
5,0
|
Электродвигателнинг қуввати, кВт
|
2,7
|
Роторнинг айланиш частотаси, айл/мин
|
1000
|
Магнитли барабаннинг айланиш частотаси, айл/мин
|
60
|
Магнитли барабаннинг диаметри, мм
|
320
|
Габарит ўлчамлари, мм
Узунлиги
Кенглиги
Баландлиги
|
2005
1274
900
|
ДЛС электромагнит сепаратори (2.6-расм). ДЛС сепараторининг асосий ишчи органи 7-электромагнит барабан ҳисобланади. Барабан электромагнитдан ва унинг атрофида айланадиган обечайкадан иборат.
Барабан 5-лентани ҳаракатга келтиради. Лента маҳсулотни 2-қабул қилиш бункеридан 7-электромагнитга ўтиб туришини таъминлайди. Электромагнит иккита полюсга эга. Электромагнитнинг ғалтаги селенли тўғрилагичдан доимий ток билан таъминлаб турилади. Барабан электродвигателдан қайишли ёки 15-занжирли узатгич орқали 16-редуктор ёрдамида ҳаракатланади. Ускунанинг устки томони икки дона 4-қоплама билан беркитилган.
Сепараторнинг 3-клапани маҳсулотни текис тарқатиб туришини таъминлайди. 8-труба аспирация йўлига уланган. Металлмагнит чиқиндилар магнитли барабан ёрдамида ушлаб қолиниб 14-бункерга йиғилади. Тозаланган уруғлар 13-йўлка орқали чиқади. Лента эса 12-чўтка ёрдамида тозаланиб турилади.
ДЛС сепараторининг техник тавсифи
|
Иш унумдорлиги, т/соат
|
5,0
|
Электромагнит барабаннинг диаметри, мм
|
500
|
Барабаннинг ишчи кенглиги, мм
|
500
|
Барабаннинг тезлиги, м/с
|
0,6
|
Электродвигателнинг қуввати, кВт
|
1,1
|
Роторнинг айланиш частотаси, айл/мин
|
1500
|
Do'stlaringiz bilan baham: |