Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 101,15 Mb.
bet97/177
Sana21.06.2022
Hajmi101,15 Mb.
#688348
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   177
Bog'liq
КУ ва Ж фанидан ЭўУМ матни

Тушувчи фракция - ўлчамлари элакнинг тешик ўлчамларидан катта бўлган заррачалар.

  • Ўтувчи фракция - ўлчамлари элакнинг тешик ўлчамларидан кичик бўлган заррачалар.


    1-расм. Элак иш­ла­ёт­ганда фрак­ция­лар хосил бў­лиши.

    Шакл жихатдан икки хил элаклар бўлади:


    а) Текис юзали элаклар.
    б) Барабан (цилиндрик) юза­ли элакалар.
    Барабанли элаклар асосан пахта чигитини қайта ишлашда қўлланилади.
    Текис элаклар қуйидаги харакат турларига эга:

    1. Озгина қия ўрнатилган элак узунасига тебранма харакатга эга. Бундай элаклар кенг қўлланилади, иш самараси юқори, уруғни яхши тозалайди (расм 2а).

    2. Озгина қия ўрнатилган элак кўндалангига тебранма харакатга эга. Бундай элаклар хозирги пайтда ишлатилмайди, чунки иш самараси паст, ажратиш сифати ёмон (расм 2б).

    3. Горизонтал ёки озгина қия ўрнатилган элак айланма-олға интиладиган харакатга эга. Бундай харакат тури кенг қўлланилади, у юқори самарадорлик ва қониқарли ажратиш қобилиятига эга (расм 2в).

    4. Горизонтал ёки озгина қия ўрнатилган элак вертикал йўналишда тез тебранма харакатга эга. Бундай элак вибро-элак деб номланади. Саноатда бундай харакат тури кам ишлатилади (расм 2г).




    2-расм. Текис юзали элакнинг харакат турлари.


    Тозалаш машиналарининг турлари ва конструкциялари.
    а) Барча турдаги мойли уруғлар учун, пахта чигитидан ташқари ЗСМ типидаги сепараторлар оқувчан мойли уруғлар учун ишлатилиб улар асосан икки қисмдан иборат: элакли юза ва хаво оқимили сепарацион камера. Элакли юзаларда уруғ ва аралашма уларнинг ўлчамлари бўйича фракцияларга ажратилса, сепарацион камераларда хар бир фракция алохида хаво оқими билан сўрилиб уруғ ва аралашмалар яна хам тўлиқроқ тозаланиб олинади. Бу турдаги машиналар доимий магнит ёки электромагнит билан таъминланган бўлиб улар тозаланган уруғ чиқадиган йўлакка ўрнатилган. Натижада тозаланиб чиқаётган уруғ яна бир бор магнит майдонидан ўтиб, фавқулодда қолиб кетган металл аралашмалар шу магнит ёрдамида ушлаб қолинади.
    б) Пахта чигити учун элакли юза, аэродинамик мухитли сепараторлар ва электромагнит сепараторлари ишлатилади. Пахта чигити қобиғи устида 4-12% қисқа толали момиқ бўлганлиги учун, уруғлар бир-бирлари билан зичлашиб, ёпишиб катта-катта бўлаклар хосил қилади, бу эса чигит уюмининг оқувчанлигини пасайтириб юборади. Шу сабабли пахта чигити учун махсус тозалаш машиналари яратилган. Пахта чигитини тозалаш олдин икки босқичда бажарилган. Бирламчи тозалаш элакли тебрангич (МХС) машинасида ёки барабанли айланма харакатли (бурат) машиналарида бажарилган. Тугал тозалаш эса элакли ва хаво оқимли чигит тозалагич (МО) да бажарилган. Кейинроқ эса пахта чигитини тозалаш пневматик тозалаш машинаси (ЧСП) да бажарилган. Бу машина фақат аэродинамик системали бўлиб саноатда узоқ муддат ишлатилади. Хозирги пайтда саноатда кенг кўламда УСМ ва ОХС агрегатлари ишлатилмоқда. Бу агрегатларнинг тозалаш эффекти ва унумдорлиги юқори ва замон талабларига жавоб бера олади.

    УСМ (Усовершенственная семяочистительная машина) агрегати.


    Вазифаси: УСМ бир йўла икки тозалаш машинаси - бурат ва пневматнинг ўрнини босиб, пахта чигитидан хамма минерал ва йирик оғир аоалашмаларни ва қисман органик аралашмаларни ажратишга хизмат қилади.
    Схемаси:



    3-расм. УСМ чигит тозалаш қурилмаси.
    1-қабул қилиш мосламаси; 2-аспирация канали; 3-вакуум клапан; 4-чўктириш камераси; 5-хаво йўналтиргич; 6-инерцион тутқич; 7-циклон; 8-клапан; 9-дросселли хаво тўсқич; 10-хаво вентилятори; 11-тўсқич (шибер); 12-шнек.
    Тузилиши ва ишлаши: УСМ агрегати 3 қисмдан: 1-қабул қилиш мосламаси, 4-чўктириш камераси ва 6-инерцион сепаратордан иборат бўлиб улар ўзаро хаво йўналтиргичлар ёрдамида туташтирилган. Чигит 1-қабул қилиш мосламасига узатилиб у ерда текис элак ёрдамида бир текис ёйилади ва эланиб майда минерал аралашмалар ажратилади. Элакнинг таг қопқоғига йиғилган майда минерал аралашма 12-шнек ёрдамида чиқариб ташланади. Элак устидаги тушувчи фракция қисман тозаланган чигит ва қолган барча аралашмалар текис қават билан 2-аспирацион каналнинг бутун эни бўйлаб ичкарига сўрилади. 11-тўсқич (шибер) ёрдамида хаво оқимининг тезлиги бошқариб турилади, демак, УСМ нинг унумдорлиги хам ўзгаради. Чигит ва енгил аралашмалар хаво оқими ёрдамида 4-чўктириш камераси томон йўналади. Оғир аралашмалар эса аспирацион каналнинг остига тушиб кетиб, 12-шнек ёрдамида минерал аралашмалар билан биргаликда цехдан чиқариб юборилади. 4-чўктириш камерасида тўлиқ, тўқ чигитлар тутиб қолинади ва 3-вакуум-клапан орқали ишловнинг кейинги босқичига узатилади. Енгил аралашмалар 10-вентилятор хосил қилаётган хаво оқими ёрдамида 5-хаво йўналтиргич орқали 7-циклонга боради ва марказдан қочма куч таъсири остида циклон тубига йиғилади ва енгил аралашмалар циклондан чиқариб юборилади. 4-чўктириш камерасидан сўриб олинаётган енгил аралашмалар ичидаги бўш, пуч, тўйинмаган ва бошқа мағзи бўш чигитлар хаво оқими таъсирида олган кинетик энергияси билан вентилятор томон бурилган хаво йўналтиргич остонасидан ўтиб кетиб 6-инерцион тутқичга йиғилади ва 8-клапан орқали чиқарилиб тўқ, тозаланган чигитларга қўшиб юборилади. 9-дросселли тутқич бутун агрегат системасида хаво оқимининг тезлиги ва хажмини бошқариб туради.
    Афзалликлари: Майда минерал ва йирик оғир аралашмаларни тўлиқ ажратади. Органик аралашмаларни хам нисбатан юқори даражада тозалайди.
    Камчиликлари: 1. Қурилманинг габаритлари катта
    2. Хаво оқими шовқин хосил қилади.

    Download 101,15 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   177




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish