Уруғларнинг намлиги. Уруғларнинг намлиги уларни сақлашда ва қайта ишлашда катта ахамиятга эга. Бундан ташқари уруғларнинг намлиги уларнинг физик-механик хусусиятларига таъсир этади. Уруғлар намлигига боғлиқ равишда уларнинг ишқаланиш коэффициенти, ғоваклиги, механик мустахкамлиги ва бошқа хусусиятлари ўзгаради.
Лабораторияда аниқланган намлик уруғларнинг хақиқий намлигини бермауди. Лаборатория анализи фақат олинган намунанинг бирмунча ўртача намлигини кўрсатади.
Тадқиқотлар шуни кўрчатадики, алохида олинган уруғнинг намлиги уруғ массасининг ўртача намлигидан сезиларли даражада фарқ қилади. В.М.Копейковский,Г.И.Гарбузова ва М.Н.Игольченко ўз илмий ишларида шундай фарқни аниқлашган. Масалан, кунгабоқар уруғи массасининг ўртача намлиги 6.2% бўлганда, алохида олинган уруғларнинг намлиги 4%-дан 11%-гача бўлган.
Демак, уруғларнинг намлиги уларнинг физик-механик хусусиятларига таъсир этиб, бу хусусиятларни кенг доирада ўзгаришига сабаб бўлади.
Уруғ массасининг турли намлилиги уруғларни сақлашда ва қайта ишлашда баъзи-бир қийнчиликларни туғдиради. Алохида олинган, бир дона уруғнинг қисмларида хам намлик бир текис тақсимланмайди. Юқорида номлари келтирилган олимларнинг аниқлашларига кунгабоқар уруғининг пучоғида мағизига қараганда (200С да) 2.2 мартадан (400Сда) 2.7 мартагача кўп намлик бўлишлиги аниқланган. Хақиқатдан, бошқа турдаги уруғларда хам уруғ қобиғининг намлиги доимо унинг мағизи намлигидан юқори бўлади.
Ишқаланиш коэффиценти. Ишқаланиш икки хил бўлади: сирғаниш ишқаланиш ва тебраниш ишқаланиш. Маълумки, ишқаланиш кучи F нормал куч N га тўғри пропорционалдир:
F = fN
Бу ерда: f – сирғаниш ёки тебраниш ишқаланиши коэффиценти
Кичик тезликларда ишқаланиш кучлари бир-бирига тегиб, ўзаро нисбий харакатда бўлган жисмларнинг тезлигига боғлиқ эмас. Бундан ташқари тинч холатдаги ва харакатдаги ишқаланиш бўлади. Албатта тинч холатдаги ишқаланиш харакатдагидан катта бўлади.
Харакатдаги ишқаланиш коэффиценти амалий ахамиятга эга бўлганлиги учун, келажакда ишқаланиш коэффиценти тўғрисида фикр юритганимизда, ишқаланишнинг айнан шу тури тўғрисида фикр юритамиз.Математик хисобларда ишқаланиш коэффицентини ишқаланишнинг тангенс бурчаги билан алмаштирилади, шунинг учун
f= tg
Агар бир уруғни бошқа уруғга ишқаланиши кўрилаётган бўлса, бу холда ички ишқаланиш коэффиценти fо тўғрисида гап бориб, у табиий қиялик бурчагининг тангенсига тенг бўлади:
fo=tg
Бу ерда - табиий қиялик бурчаги;
Ишқаланиш коэффиценти ўзгарувчан қийматга эга бўлиб, кўп факторларга боғлиқ. Улардан асосийлари қуйидагилар: уруғнинг хили, ишқланаётган юзаларнинг тури, уруғнинг намлиги.
Мойли уруғларнинг ишқаланиш коэффиценти металл юзада 1.0 дан 0.25 гача ва ёғоч юзада 1.43 дан 0.3 гача ўзгаради. Ишқаланиш коэффицентининг бошқа факторлар таъсири остида ўзгариши тўғрисида маълумотлар йўқ, лекин шу нарса аниқка уруғнинг намлиги ортганда ишқаланиш коэффиценти хам ошади. Ишқаланиш коэффицнетига ишқаланувчи юзалар холати хам таъсир этади: юза қанчалик текис силлиқланган бўлса, ишқаланиш коэффиценти шунчалик кичик бўлади. Баъзи бир мойли уруғлар ва уларни қайта ишлаш махсулотларининг ишқаланиш коэффицентлари, 2-жадвалда берилган.
2-жадвал
Махсулот тури
|
Табиий
Қиялик бурчаги
|
Ташқи ишқаланиш коэффиценти
|
Ёғоч юзада
|
Металл юзада
|
Уруғлар:
Кунгабоқар
Зиғир
Канакунжут
Пахта чигити
|
27-34
29,5
34-46
-
|
0,304-0,577
0,306-0,661
0,304-0,445
1,07-0,75
|
0,315-0,488
0,249-0,354
0,286-0,377
0,87-0,62
|
Чақилма:
Кунгабоқар
Каноп
Канакунжут
Пахта чигити
|
41-43,5
42
43
-
|
0,542
0,787
0,624
-
|
0,425
0,554
0,510
0,780
|
Мағиз:
Кунгабоқар
Пахта чигити
|
42
-
|
0,477
-
|
0,384
0,680
|
Шулха:
Кунгабоқар
Пахта чигити
|
46
-
|
0,674
1,43-1,11
|
0,466
1,00-0,81
|
Янчилма:
Кунгабоқар
Пахта чигити
|
46
-
|
0,48
0,87-0,87
|
0,503
0,81-0,73
|
Пахта чигити қовурмаси
|
--
|
1,00-0.93
|
0,93-0,84
|
Пахта чигити уни
|
--
|
0,78-0.92
|
0,70-0,81
|
Агар уруғ шар ёки думалоқ шаклда бўлса у вақтда тебранма ишқаланиш хакида сўз юритилади (4-расм).
4-расм. Шарсимон заррачанинг ағдарилиш бурчаги.
Расмдаги ОСО бурчаги ағдарилиш бурчаги деб М харфи билан белгиланади. Бу холда О нуқтаси реакция кучи N қўйиладиган нуқта бўлади.
Кўрилаётган заррача мувозанат холатда бўлади, агар
Pr cos Gr sin бўлса
Бу ерда: G ва P – О нуқтасига қўйилган кучлар моменти. Бу нотенгликдаги
Агар Р=F деб олсак, ишқаланиш кучи
F = G tg
Олинган бу тенглама сирғаниш ишқаланишда хосил қилинган тенгламага ўхшаш. Ағдарилиш бурчаги катта эмас ва 5-180 га тенг. Бу қиймат тажриба йўли билан аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |