Узлуксиз ишлайдиган тиндиргич-ажратгич
Вазифаси: Рафинация қилинган мойдан соапсток ва сувли фазани зичликларнинг фарқи хисобига ажратиб беради.
Маълумки мойнинг зичлиги соапстокларникидан ва сувда эрийдиган барча гидрофиль моддаларнинг эритмаси зичликларидан кичикдир. Мана шу фарқ хисобига мойни соапстокдан ва сувда қолган компонентлардан ажратиш мумкин. Саноатда бу жараён тиндиргич-ажратгичда (13-расм) бажарилади.
Узлуксиз ишлайдиган тиндиргич-ажратгич.
1-корпус; 2-корпусли қопқоқ; 3-рафинацияланган мой коллектори; 4-рафинацияланган мойни хар бир камерадан чиқарувчи трубка; 5-мой, соапсток ва сувли фаза кирувчи штуцер; 6-тарқатиш камераси; 7-тортувчи болтлар; 8-таянч; 9-люк-ўткич; 10-соапсток ва сувли фаза чиқадиган штуцер; 11-аппаратни буғ билан пуркаш штуцери; 12-намуна олиш кранлари учун штуцерлар; 13-марказий тақсимловчи труба; 14-сиртқи труба; 15-юқори фланец; 16-қуйи фланец; 17-тиндириш зонаси; 18-рафинацияланган мой зонаси; 19-мой, соапсток ва сувли фазани марказий тақсимловчи трубадан тарелкалар орасидаги тиндириш зонасига ўтказувчи трубка; 20-рафинацияланган мойни тарелкалар орасидаги зонадан сиртқи трубага ўтказувчи тешик; 21-устки конусли тарелка (шу камерага нисбатан); 22- остки конусли тарелка; 21а- устки конусли тарелка (остки камераники); 23-мазкур камерадан мойни чиқариб юборувчи тешик; 24-остки камерадан мойни чиқариш учун трубка; 25-тўсиқ.
Узлуксиз ишлатиладиган тиндиргич-ажратгич вертикал цилиндрик аппарат бўлиб конусли таг ва 2-уст қопқоғи бор. Қопқоқ 1-цилиндрик корпусга фланцли бириктирма ёрдамида бириктирилган. Тиндиргич ичида 6-тақсимловчи камера бўлиб, хар бири алохида ишлайди.
Тақсимловчи камералар 7-тортувчи болтлар ёрдамида бир-бирига махкам тортиб бириктириб қўйилган. Энг остки камера бекиғ ясалган. Тиндиргич камераларининг йиғилган пакети аппарат ичида 8-таянчга ўрнатилган. Мой ва соапсток аралашмаси аппарат ичига 5-штуцер орқали киради. 4-трубкалар вентиллер, назорат фонарлари ва намуна олиш кранлари билан таъминланган бўлиб хар бир камерада остидаги 23-тешик устида туради ва мойни алохида-алохида олиб чиқиб 3-коллекторга йигади.
6-тақсимловчи камера 13-марказий ва 14-сиртқи трубалардан иборат бўлиб, бу трубалар 15 ва 16 фланецлар ёрдамида туташтирилган. 14-сиртқи трубага иккита конусли тарелка пайвандланган. Расмда 21-тарелка юқори, 22-тарелка қуйи деб белгиланган. Қуйи 22-тарелка ва остки камеранинг юқори 21-тарелкаси орасидаги бўшлиқ 17-чўктириш камераси бўлиб ишлайди.
Юқори ва қуйи тарелкалар орасидаги бўшлиқ 18-ажратилган мой зонаси бўлиб хизмат қилади. Аппаратнинг унумдорлиги тиндиргичнинг тарелкалари сони ва диаметрига боғлиқ.
Ишчи холатида тиндиргичнинг ички хажми мой билан тўла туради. Мой, соапсток аралашмаси 5-штуцер орқали 19-трубка орқали қия тарелкалар оралиғига берилади. Соапсток, зичлиги катта бўлганлиги учун, тарелка зонасида чўка бошлайди. Мой, зичлиги камроқ бўлганлиги учун чўкма устида йиғила бошлайди (17-чўктириш зонаси), тарелканинг охирида унинг гардиши айланиб ўтиб, 18-ажралган мой зонасида юқорига харакат қилади ва 20-тешик орқали халқасимон хажмга ўтади. Бу ердан мой 23-тешик орқали 24-трубкага, сўнг 4-трубкага ўтиб 3-коллекторга йиғилади. Бу ердан мой ювиш ва қуритишга жўнатилади.
25-тўсиқ соапстокнинг мойга аралашиб кетишига йўл қўймайди.
10-штуцер орқали соапсток узлуксиз чиқариб турилади.
Афзалликлари: Мойни соапстокдан ажратиш даражаси юқори.
Камчилиги: Ускунанинг геометрик ўлчамлари катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |