15-маъруза.
Ёғларни гидрогенлаш ускуналари
Режа:Қуллаш сохаси, вазифаси, классификацияси. Колонна, автоклав типидаги реакторлар, газлифт, циркуляцион водородни тозалаш ва куритиш ускуналари. Скрубберлар.
Қаттиқ ёғларга ва ёғ кислоталарга бўлагн саноат эхтиёжини қондириш учун суюқ ёғлар гидрогенланади. Бунинг учун ёғ иситилиб, катализатор қўшиб, водород билан тўйинтирилади. Бунда температурани, катализаторни ва уни миқдорини ўзгартириб турли кўрсатгичга эга бўлган саломаслар олиш мумкин. Масалан: маргарин тайёрлаш учун овқатбоп саломас, атир ва кир совун тайёрлаш учун юқори, пасттитрли саломаслар.
Одатда гидрогенизацияни анча ортиқча водород билан олиб борилади. Ортиқча водород аралашмаларга эга бўлади. Водороддан 2-чи марта фойдаланиш учун уни тозалаш, янги водород билан аралаштириш керак ва ундан кейин автоклавга бериш керак.
Гидрогенизация кукунсимон мис-никель катализатори иштирокида олиб борилади. Никель-мис қимматбахо металлардир. Шунинг учун улар саломасдан ажратиб олинади ва регенерация қилиниб, яна қайтадан гидрогенизацияда ишлатилади.
Агар ишлатилган катализатор етарли активликка эга бўлса, уни янги катализаторга аралаштирилиб қайтадан ишлатилади.
Гидрогенизация жараёнида катализатор ва водородни айланиши.
Гидрогенизация корхоналаридаги ускуналар водород олиш ускуналаридан, катализатор олиш ва қайтаришда қўлланиладиган ускуналардан ва гидрогенизация жараёнини олиб боришда қўлланиладиган ускуналардан ташкил топади.
Ёғларни гидрогенлашда ишлатиладиган автоклавни тузилиши ва ишлаши.
Ўсимлик мойларни гидрогенлашда қўлланиладиган автоклав вертикал холатдаги цилиндрсимон ускуна бўлиб, сферик қопқоқ ва тагдан ташкил топган. Автоклав кислотага чидамли металдан ясалган. Автоклав ичида 2-та змеевиклар системаси жойлаштирилган бўлиб, хар бир система 3-та змеевикдан атшкил топган. Шу змеевиклар системасидан 1-таси ўсимлик мойларини гидрогенлаш жараёнидан олдин қиздириш учун қўлланилади. Қиздириш босими 2.5-3.0 Мпа бўлган сув буғи ёрдамида олиб борилади.
Иккинчи змеевиклар системаси эса саломасни совутиш учун хизмат қилади. Автоклав ичида турбинли мешалка жойлашган бўлиб, у минутига 60-70 айланиш қилади. Мешалка индивидуал мотор ва редуктор ёрдамида харакатга келтирилади. Змеевик ўрамларининг диаметрлари люкнинг диаметридан кичкина бўлганлиги учун змеевикни созлаш ва алмаштириш масалалари анча осонлашади. Автоклавнинг юқори қисмидаги таянч конструкциясига партлашга хавфсиз мотор билан редуктор жойлаштирилган. Редуктор ўқи вал ўқи билан муфта ёрдамида бирлаштирилган.
Автоклавда гидрогенлаш жараёнини олиб бориш учун автоклавга маълум миқдорда ўсимлик мойи ва хисобланган миқдорда катализаторнинг мойли суспензиясини солинади. Кейин хароратни 220-230оС етказилиб водород газини водород барботери ёрдамида хисобланганлигига нисбатан 2-3 марта ортиқча берилади. Гидрогенизация жараёни тугагандан кейин хосил бўлган саломасни совутиш учун 3-чи номерли змеевиклар системасига совуқ сув берилади. Совутилган саломас катализатор билан биргаликда фильтрлаш жараёнига юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |