Техник кўрсаткичлари
Унумдорлиги 80 т/сут
Дезодораторнинг ичида ёғни ўтиш вақти 25 мин
Тўлиқ хажми 8.13 м3
Юқори қисмини хажми 4.10 м3
Пастки қисмини хажми 4.03 м3
Ёғнинг сачратгичдан кираётган
Вақтидаги босими 1.0 Мпа
Қолдиқ босим (0.2-0.3 КПа) 2-3 мм.рт.ст.
Куб
Пастки қисмининг диаметри 2400 мм
Цилиндр қисмини диаметри 910 мм
Харорат 220-240оС
Деаэратор (хавосизлантиргич)– иссиқлик алмаштиргичнинг тузилиши ва ишлаши
Мойларни узлуксиз ишлайдиган технологик схемада дезодорация қилинганда, уларни бирламчи қиздириш ва деаэрация қилиш хам узлуксиз олиб борилади. Бундай ускунани деаэратор – теплообменник деб аташади. Деаэратор-теплообменникда бир вақтда дезодорация қилинган ёғ совутилади хам чунки ёғларни теплообменникда қиздириш дезодорация қилинган ёғни иссиқлиги хисобига олиб борилади.
Деаэратор-теплообменник цилиндрсимон корпусдан ва сферик қопқоқ билан сферик тагдан иборат. Ускунанинг ичида юзаси 55 м2 бўлган змеевик ўрнатилган бўлиб у ёғни қиздириш учун хизмат қилади. Деаэраторни юқори қисмида патрубок бўлиб, у орқали ёғ кириб пуркагич ёрдамида пуркалади.
3.16-расм. Деаэратор иссиқлик алмаштиргич:
1 – таглик; 2 – цилиндр аппарат; 3 – змеевик; 4 – желоб; 5 – эллиптик қопқоқ; 6 – пуркагич; 7 – ҳавони чиқариш учун штуцер.
Ускунанинг пастки қисмида кузатиш ойнасини ўрнатиш учун, деаэрация қилинган ёғни чиқиши, дезодорация қилинган мойни кириши ва чиқиши учун патрубоклар ўрнатилган.
Деаэратор-теплообменникда хавосизлантириш жараёнини олиб бориш учун 7-пуркагич орқали рафинация қилинган мой 4-змеевик юзасига пуркалади (сочилади).Змеевик эса дезодорация қилинган ёғ билан иситилади. Бунинг учун 1-патрубок орқали дезодорация қилинган мой 220-240оС харорати билан змеевикга берилади. Натижада змеевик қизиб, ўз юзасига сочилган ёғни қиздиради ва уни хавосизлантиради. Хавосизланган мой 12-патрубок орқали дезодорацияга юборилади, дезодорация қилинган мой 120-130оС гача совиб, 11-патрубок орқали чиқади ва кейинги совутишга юборилади.
Техник кўрсаткичлар
Тўлиқ хажми 4.54 м3
Иситиш юзаси 55 м2
Диаметри 1600 мм
Баландлиги 1900 мм
«Таянч» сўз ва иборалар
Дезодоратор, доғлаш, даврий усул, узлуксиз-усул, змеевик, барботёр, Де-Смет дезодоратори, Деаэратор.
Такрорлаш учун саволлар
Даврий усулда ишловчи дезодараторнинг тузиши ва ишлаши.
Даврий дезодараторнинг иссиқлик хисоби
Де-Смет дезодараторининг тузилиши ва ишлаши.
Де-Смет дезодараторининг техник кўрсаткичлари.
Дезодаратор – иссиқлик алмаштиргичнинг тузилиши ва ишлаши.
Do'stlaringiz bilan baham: |