Тугал дистилляторнинг техник тавсифи
Унимдорлиги (мой бўйича)
|
30 т/кунига
|
Юқориги камерани қиздириш юзаси
|
3,9 м2
|
Пастки камерани қиздириш юзаси
|
6,8 м2
|
Ўлчамлари баландлиги
Диаметри
|
6660 мм
1250 мм
|
11-маъруза
Шротга ишлов бериш ускуналари
Режа:Шротга иссиклик ва намлик ишлови беришнинг вазифаси ва усуллари. Буглатиш каскони (тостер). Унинг тузилиши, техник тавсифи ва ишлаши. Қасқонли буғлаткичларнинг турлари. Олинаётган широт сифатининг буғлатиш усулига боғлиқлиги.
Шрот таркибидан эритувчини йўқотиш.
Экстрактордан чиқаётган шрот таркибида 25-40 % гача эритувчи бўлади. Биринчи вазифа шуки шрот таркибидан эритувчини хайдаш. Шрот таркибидаги эритувчи боғланган холда бўлади, бу эса боғланишни физик-кимёвий, механик тури, холати хисобланади. Шротни асосий белгиларидан бири уни таркибида қоладиган ёғ билан боғланган эритувчи миқдоридир. Шротда ёғ тўйнган мисцелла сифатида қолиб, ундан эритувчини ажратиш жуда қийиндир. Асосий усуллардан бири эритувчини хайдаш.
Шу жараённи олиб бориш шароитлари шротни озуқа сифатини белгилайди. Жараённи унумдорлигини ошириш учун, вакуум остида, аралаштириш йўли билан, ўткир буғ бериш хомашёни тез қиздириб, хайдашни тезлаштиради.
Хайдаш усуллари:
1.Қатламда хайдаш
2.Қисман муаллоқ холатда хайдаш
3.Муаллоқ холатда хайдаш.
1.Усул қасқонли-буғлатгич-тостерда қулланилади. Бунда хомашё очиқ хамда ёпиқ буғ билан қиздирилади. Бу усулни афзаллик томони шуки, хар бир босқичда жараённи ўзгартириб намиссиқлик билан хомашёга ишлов бериш мумкин.
Тостерда жуда унумли, энг кўп миқдорда эритувчини хайдаш мумкин. Шрот таркибида қоладиган эритувчи миқдори 0.05 % гача бўлади.
Шрот сифати ошади.
2.Усул чинни-буғлатгичларда қўлланилади. Буғ худди тостердагит каби берилади. Жараённи тезлатиш учун 2-босқични вакуум остида олиб борилади.
3.Усул «Экстехник» қурилмасида фойдаланилади. Бунда шрот буғ оқимидан ўтиб хайдаш жараёни тезлашади.
Қасқонли буғлатгичлар (тостерлар).
Ёғ комбинатларида хар хил турдаги тостерлар қулланилади: Балахов корхонаси 9 қасқонли тузимига эга бўлган, «СКЕТ» фирмасинин 10 қасқонли, «Окрим» фирмасини 11 қасқонли ва «Экстехник» фирмасини 7 қасқонли тостерлари.
10 қасқонли тостер – 10 та қасқондапн иборат бўлган цилиндрсимон ускунадир. Хар 2 та қасқон бир-бирига махкамланган, бириккан бўлиб, умумий буғ бериб қиздирувчи махсус қаватга эга. Буғни босими 1.0 Мпа, харорати эса 180-200 о С. Қасқонларда яна кўшимча қиздириш учун тубида мослама мавжуд бўлиб, умумий юзаси Ғ=74 м2. Бутун қасқонлар бўйлаб 4 чи бўш (полый) ўқ ўтган бўлиб унга аралаштиргич махкамланган, уни айланиш тезлиги минутига 28 маротаба. Шу ўқ орқали ўткир буғ юборилади. Куписорони бир қасқондан икинчисига ўтиш автоматиш масала орқали амалга оширилади. Буғни хар бир қасқондан бошқасига ўтиш мўлжалланган.Экстрактордавн кунжара «шлюзли затвор» орқали юқори қасқонга узатилади. Кунжарани тостерда бўлиш вақти 55-65 мин, қолинлиги 400 мм. Тостердан кунжара m-8.5-10% намликда, таркибида 0.05 % эритувчи бўлган харорати 100-105оС холда чиқади. Иш унуми 190 т/кунига.
«Экстехник» йиғмасида етти қасқонли тостер қўлланилади. Юқориги 4та қасқонда хайдаш, кейинги 2-та қасқонда қўритиш ва охирги қасқонда совутиш жараёни амалга ошади.
Қасқонли буғлатгич (тостер).
Ўн қасқонли буғлатгич (тостер):
1 – патрубок; 2 – привод; 3 – шнек; 4 – ричагли механизм; 5 – люк лаз; 6 – пичоқ; 7 – қасқон; 8 – конденсат учун патрубок; 9 – бўш ўқ (польш); 10 – буғли рубашка; 11 – буғли рубашка; 12 – конденсат патрубок; 13 – патрубок; 14 – кенгайтиргич; 15 – патрубок; 16 – ўткир буғ патрубок; 17 – намуна олиш учун патрубок; 18 – буғ учун патрубок; 19 – буғ учун патрубок; 20 – ўткир буғ учун патрубок; 21 – клапон; 22 – сатх ростлагич; 23 – редуктор; 24 – электродвигател; 25 – тешиклар; 26 – тешиклар.
Do'stlaringiz bilan baham: |