Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 101,15 Mb.
bet111/177
Sana21.06.2022
Hajmi101,15 Mb.
#688348
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   177
Bog'liq
КУ ва Ж фанидан ЭўУМ матни

Ромли филтрпресс:
1 – суянчик қўзғалмас плита; 2 – плита; 3 – рама; 4 – суянчик тўсин; 5 – қўзғалувчан плита; 6 – устун;
7 – қисувчи мослама; 8 – мой кирувчи каналлар.

Камчиликлари: Фильтрдан чўкмани тушириш кўп мехнатни талаб қилади; суспензиядаги суюқлик фаза енгил учувчан, захарли ёки ўт олувчан бўлса фильтрпрессдан фойдаланиш мумкин эмас; концентрацияси кам бўлган суспезияларни ажратиш учун ишлатилади.


Техник тавсифи.
Рамалар сони – 30 та
Плиткалар сони - 30 та
Фильтрлаш юзаси 40 м2
Ўлчамлари : Узунлиги 4590 мм
Кенглиги 1470 мм
Баландлиги 1400 мм
Плита ва рамаларнинг ўлчами 820х820 мм


«Таянч» сўз ва иборалар.
Тозалаш, хамрох моддалар, фосфатид, мумсимон моддалар, эркин ёғ кислотаси, чўкма тутгич, фильтрпресс, виброэлак, қолдиқ қуйқа,


Такрорлаш учун саволлар
1. Ёғлар таркибидаги хамрох моддалар нималардан иборат?
2.Мой таркибидаги қуйқани ажратиш усуллари.
3. Қўш камерали чўкма тутгичнинг тузилиши ва ишаши.
4. Фильтрпресснинг тузилиши ва ишлаши.
5. Виброэлак тўғрисида тушунча беринг.
9-маъруза
Мойларни экстракциЯ Қилиш ускуналари
Режа:Экстрация тушунчаси. Экстракция усуллари. Экстракторларнинг турлари. НД типидаги экстракторлар. НД-1250М: схемаси, тузилиши ва ишлаши. Декантатор ва унинг тузилиши. «МЭЗ» ва «Экстехник» туридаги экстракторлар хакида маълумотлар. Экстракторлар ишида техника хавфсизлик чоралари.

Шнекли прессларда қовурмадан мой сиқиб олинганидан сўнг кунжара хосил бўлади. Кунжаранинг таркибида 12-14% мой бўлганлиги учун, шу қолдиқ мойни эритувчи - бензин ёрдамида эритиб олинади. Мойли махсулотдан мойни бирон эритувчи ёрдамида ажратиб олувчи ускуналар - экстракторлар дейилади. Экстракторлар ишлаш усуллари бўйича 3 турга бўлинади:


1. Чўктириш усулида ишлайдиган экстракторлар (Олье, Гильдебрандт, Больман экстракторлари).


2. Кўп маротаба пуркаш усулида ишлайдиган экстракторлар (Де-Смет, МЭЗ, Лурги, Экстехник, Краун ва б.).
3. Аралаш усулли экстракторлар (фильтрэкс).
Ўзбекистон ёғ-мой саноати корхоналарида Гильдебрандт экстракторлари кенг ишлатилади.


НД-1250М экстракторининг схемаси, тузилиши ва ишлаши:

Экстракторнинг деконтатори (11-расм) чиқаётган мисцеллани бирмунча тиндириб, кириб келаётган янги кунжарани шу мисцелла билан намлаб бериш учун хизмат қилади. Деконтатор 21-цилиндрик идиш бўлиб, диаметри 2,2 м га тенг. 25-асоси конуссимон ясалиб 9-фланец ёрдамида юклаш колоннасига бириктирилган. Деконтаторнинг конус қисмида учта 10-йўналтирувчи пластинкалар ўрнатилган. Улар махсулотни айланиб кетмаслигини таъминлайди. 24-валнинг юқори муфтасига 23-тақсимловчи зонт махкам бириктирилган. Деконтаторнинг цилиндрик қисмида 3 та, диаметри 100 мм бўлган, 22-патрубкалар ўрнатилган, улардан мисцелла чиқади. Деконтаторнинг 11-қопқоғида учта 20-назорат ойналари бор. 19-бўғизда 18-қопқоқ бўлиб унга 12-марказий таъминловчи нов пайвандланган. Мустахкам бўлиши учун нов ва қопқоққа 17-колонка пайвандланган. 12-марказий новга 16-таъминловчи нов пайвандланиб, уларнинг тепаси умумий 15-фланец билан тугаган. Қопқоқда думалоқ 380 мм ли 14-тешик бўлиб, шу тешикдан махсулот кириб келади. Экстрактордан чикаётган буғ-хаво аралашмаси 13-патрубок орқали чиқиб дефлегмацион системага уланган.





Модернизацияланган шнекли экстактор НД-1250:
1,13,14 – узатма; 2 – горизантал шнек; 3 – ювувчи система; 4 – юклаш колоннаси; 5 – ишчи шнеклар; 6 – йўналтирувчи пластина; 7 – тақсимловчи зона; 8 – мисцелла патрубоги; 9 – деазрация патрубоги; 10 – декантатор; 11 – марказий нов; 12 – қия нов; 15 – шрот ташлагич; 16 – шрот чиқарувчи нов; 17 – деазратция трубкаси; 18 – форсункалар; 19 – кўриш ойнаси; 20 – экстракцион колонна; 21 – люк – газ; 22 – планкалар; 23 – йўналтирувчи планка.
Экстрактор 3 та колоннадан иборат. 1,2,3-юклаш, гори­зон­тал ва экстракция колонналари. Юклаш колоннаси 4-бензин билан ювиш систе­маси билан таъмин­ланган. Горизонтал колоннада 5-шлам ва бензин кирувчи пат­ру­бок ўрнатилган. Экстракцион колон­нанинг юқори қисми­да 6-бензин форсун­ка­лари ва 7-шрот чиқувчи енг ўрна­тилган.
Юклаш колон­насининг бошида эса 8-деконтатор 9-бўша­тиш трубкаси бўлиб, деконтатор 10-махсу­лот қабул қилувчи нов билан таъмин­ланган.
Экстракцион колонна 1-царгалардан иборат бўлиб улар ўзаро фланецлари билан туташтирилган. Колоннанинг ичида уч қатор йўналтирувчи планкалар бўлиб улар махсулотнинг айланиб кетишининг олдини олади. Колоннанинг энг тепасида 2-енглар бўлиб, улардан шрот чиқади, 3 ва 7-назорат ойналари ва 6-қопқоқли туйнук бор. Бензин бериш учун диаметри 50 мм бўлган 8-патрубоклар хизмат қилади. Колоннанинг 4-қопқоғи бор, 5-шнек вали шу қопқоқнинг ўртасидан ўтади.
Экстракторда махсулотнинг экстракцияси қарама-қарши оқимларда боради. Иш пайтида 12-нов ва 16-қия новлар кунжара билан тўлиқ туради. Деконтаторнинг 25-конус қисмидан кунжара фильтрловчи қават хисобида мисцеллани фильтрлаб туради. Деконтаторнинг кенг жойига чиққан мисцелла қисман тинади ва чикаётган мисцеллада қуйқа миқдори 0,4% дан ошиқ бўлмайди.
Экстракцияланаётган махсулот юклаш ва горизонтал колонналардан ўтиб экстракцион колоннанинг горизонтал шнек ўқидан 8840 мм баландликда бир-биридан 1000 мм масофада турган форсункалардан тоза бензин билан ювилади.
Форсункларнинг қуйи ёки юқори қатори ишлатилиши махсулотнинг структурасига боғлиқ бўлади. Бензинга ботирилмаган шротнинг салқитиш зонаси 3860 ёки 2860 мм бўлади. Мисцелла чиқадиган патрубок билан бензин форсункаларининг орасидаги сатхлар фарқи 1328 ёки 928 мм бўлади. Модернизация қилинмаган экстракторда бу фарқ 875 мм га тенг.

Download 101,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish