Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Молия институти


-§. Оборот кассаларга заҳира фондларидан нақд пул бериш



Download 178,7 Kb.
bet29/33
Sana13.06.2022
Hajmi178,7 Kb.
#661100
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
banklarda buxgalteriya hisobi

2-§. Оборот кассаларга заҳира фондларидан нақд пул бериш


Ҳар бир банкнинг оборот кассасига лимит ўрнатилади. Оборот кассаларига лимит қуйидаги тартибда белгиланади:



  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки умуман республика бўйича оборот кассаларининг лимитини белгилайди;

  • Марказий банк вилоят бош бошқармаларининг бошлиқлари, Қорақолпоғистон республика Марказий банк бош бошқармаси, Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиқлари Марказий банк Бошқаруви тасдиқлаган оборот кассаси лимити доирасида Ўзбекистон Республика Марказий банкнинг ҳисоб-китоб-касса марказлари оборот кассалари ва тижорат банклари бошқармаларининг операция кассаларининг лимитларини белгилайди. Белгиланган лимит суммаси ҳақида 04028120 шаклдаги дафтарнинг муқовасида бу ҳақда қайд этилади ва унга банк раҳбари, бош бухгалтери, касса мудири имзо чекади.

Барча мулкчилик шаклдаги тижорат банкларининг оборот кассалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномасига кўра очилади.
Банк муассасалари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, хусусий шахсларга кассага келаётган пуллар ҳисобидан, шунингдек, операция куни бошида оборот кассаларида мавжуд бўлган пул қолдиғи ҳисобидан нақд пул берадилар.
Мавжуд бўлган пул маблағлари яқин кунларда амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар учун етарли бўлмаса ҳисоб-китоб-касса маркази Марказий банкнинг Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармаларидан оборот кассаси учун етмаётган сумма миқдорида пул сўрайдилар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Марказий банк бошқармасининг оборот кассасига маблағ бериш учун ҳисоб-китоб касса марказларининг буюртмаларининг олгач, оборот кассаларига маблағ беришга рухсат бериш масаласини кўриб чиқади.
Муомалага пул чиқариш учун эмиссия рухсатномасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви раиси, Марказий банк Бош Бошқармаларда бошқарма бошлиқлари имзо чекадилар.
Заҳира фондларидан оборот кассасига пул ўтказиш учун берилган эмиссия рухсатномаларида пулнинг банкноталар ва тангаларга ажратилган умумий суммаси кўрсатилади. Марказий банк Ҳисоб китоб-касса Марказининг раҳбари нақд пул оборотига бўлган эҳтиёжга қараб муомалага банкнотлар ва тангаларни чиқариш нормасини белгилайди.
Заҳира фондларидан оборот кассасига пул ўтказиш учун эмиссия рухсатномаларидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқармалари рухсатномани олган кундан ташқари 10 календар куни давомида, МБнинг ҳисоб-китоб касса марказлари рухсатнома олинган кундан ташқари 4 иш куни давомида тўлиқ ёки қисман фойдаланишлари мумкин.
Энг аввал, олинган эмиссия рухсатномасининг мазмуни ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш ҳамда код тўғри талқин этилишини таъминлаш талаб этилади. Эмиссия рухсатномасидаги сумма назорат калити билан солиштирилади. Эмиссия рухсатномасининг номери, мансабдор шахсларнинг имзолари борлиги текшириб кўрилади. Шундан сўнг, ушбу эмиссия рухсатномаси ҳисоб-китоб-касса марказларида юритиладиган 04082152-шаклдаги махсус дафтарга рўйхатга олинади. Шу дафтарда заҳира фондларидан олинган пул суммаси қайд этилади.
Тижорат банклари оборот кассасига керакли пул маблағларини олиш учун Марказий банкнинг вилоят, (Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар бош бошқармасининг пул муомоласи бўлимига олдиндан буюртма берадилар ва эмиссия рухсатномаси асосида нақд пулни МБнинг ҳисоб-касса марказининг оборот кассасидан ёки инкассоторлар орқали оладилар.
Операция кассасининг қолдиғи лимитдан ошиб кетган тақдирда тижорат банки муассасасининг мансабдор шахслари айнан шу куни операция кассасининг лимитдан ортиқча қолдиғини Ўзбекистон Республикаси МБ ҳисоб-китоб-касса марказининг оборот кассасига топширилишини ташкил этишлари ёки Ўзбекистон Республикаси МБ қопидаги
инкассация бирлашмасининг инкассаторлари орқали бошқа тижорат қўшимча маблағ билан таъминлашни ташкил этиш лозим.

Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish