Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Молия институти



Download 178,7 Kb.
bet32/33
Sana13.06.2022
Hajmi178,7 Kb.
#661100
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
banklarda buxgalteriya hisobi

2-§. Банк баланс ҳисоботи




Йиллик бухгалтерия ҳисоботи таркиби, мундарижаси ва уни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси банкларининг алохида кўрсатмалари билан белгилаб қўйилади. Республика тижорат банклари бухгалтерия балансларини нусҳасини ва бошқа шаклдаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли департаментларига тақдим этадилар.
Ҳозирги кунда банклар «баланс ҳисоботи» деб юритиладиган ҳисобот тузадилар.
Баланс икки қисмидан, яъни актив ва пассив қисмлардан иборат. Актив ва пассив томонларнинг ўзаро тенглиги баланс тўғри чиқарилганлиги‚ банк иш куни тўлиқ якунланганлигини билдиради. Баланснинг актив томони нақд пуллар, Марказий банк вакиллик ҳисобварағи, хорижий валютадаги пул маблағлари, мажбурий заҳиралар фонди, қимматбаҳо қоғозларга қўйилмалар, кредитлар, сармоялар, асосий воситалар ва номоддий активлар каби асосий ҳисобварақлардан ташкил топган. Пассивлар қисми ўз ичига депозитлар, бошқа банклардан олинган кредитлар, банк чиқарган қарз мажбуриятлари, акционерлик капитали каби ҳисобварақларни олади.
Энди банк баланси актив ва пассивларининг қисқача тавсифларини қўриб чиқамиз. Активлар тавсифини «нақд пуллар»дан бошлаймиз.
Нақд пуллар - банк маблағлари тойифаси бўлиб, банкнинг тўлов фаолиятининг аҳволини белгилайди ва мижозларнинг нақд пулга бўлган талабларини қондириш учун банкнинг мижоз олдидаги ўз мажбуриятларини бажариш қобилиятини очиб беради.
Банкларнинг вакиллик ҳисобварағи
Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи бўлиб, унда айни пайтда банкда маблағлар борлиги акс эттирилади. Ҳар қандай банкнинг ҳисобварағи Марказий банкда туради ва актив ҳисобварақ бўлиб ҳисобланади. Маблағ ўтказиш ёки маблағларнинг тузилиши бўйича банк амалга оширадиган ҳамма операциялар вакиллик ҳисобварағида акс эттирилади.
Хорижий валютадаги пул маблалари - тижорат банкларининг валюта бозоридаги операциялари хажмини белгилайди.
Мажбурий заҳиралар фонди Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварағида турадиган банк маблағлари бўлиб, Ўзбекистоннинг ҳамма тижорат банклари томонидан мажбурий тартибда заҳираланади, бу эса тижорат банкнинг ликвидлигини сақлаб туришига маълум даражада кафолат бўлади. Мажбурий заҳиралар фондига ажратмаларнинг фоиз ставкаларини белгилаш Марказий банк томонидан ўтказиладиган тижорат банклари ликвидлигини сақлаб туришининг энг таъсирчан механизми ҳисобланади.
Қимматли қоғозларга қўйилмалари тижорат банкнинг фонд бозоридаги операцияларини акс эттиради ва баланс активининг бошқа кўрсатгичлари билан таққосланганда, қимматли қоғозлар билан бўладиган операцияларда банкнинг амалий фаоллигини ифодалайди. Тижорат банкининг қимматли қоғозлари эмитентлар мақомига қараб икки тоифага бўлинади:

  • Ҳукумат ёки Марказий банк чиқарган қимматли қоғозлар;

  • Хўжалик юритувчи субъектлар чиқарган қимматли қоғозлар киради.

Ҳукумат ёки Марказий банк чиқарган қимматли қоғозлар юқори даражада ликвидлиги билан ажралиб туради, аммо бу қоғозларнинг даромадлилиги бошқа эмитентлар чиқарган қимматли қоғозларникидан бир мунча паст булади.
Кредитлар-тижорат банкларининг ссудага доир операциялари банк фойда олишининг белгиловчи моддаси ҳисобланади. Балансда кредит муддатлари (яъни қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли ссудалар) ва халқ хўжалигидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг қайси мулкчилик шаклига берилишига қараб классификация қилинади.
Сармоялар-банкнинг хўжалик юритувчи бошқа субъектлар, молия. ташкилотлари фаолиятидаги .улушли иштирокини кўрсатади. Банк сармоялари корхона фаолиятини бошқариш йўли билан фойда, дивидендлар ёки бошқа турдаги даромад олиш мақсадида банк турли лойиҳаларга йўналтирилган маблағлар ҳажмини ифодалайди.
Асосий воситалар ва номоддий активлар-банк активларининг асосий моддаларидан бири бўлиб ҳисобланади, чунки банк ўз фаолиятини ташкил қилиш учун моддий базага, операцияларни
бажариш учун шарт-шароитга эга бўлиши лозим. Банкнинг асосий воситаларига бино- иншоотларига, капитал қурилиш учун банк томонидан қилинган ҳаражатлар, офис ва иш мебели, жихозлар, компьютер ва бошқа ҳисоблаш техникаси, алоқа воситалари ва ҳоказолар киради.
Марказий банк белгиланган меъёрлар тижорат банкининг капитал харажатлари миқдорини банк активининг 10 фоиз миқдорида чеклайди.
Энди банк балансининг пассив қисмидаги моддалар билан танишиб чиқамиз.
Банк балансининг пассив қисми депозитлардан бошланади. Депозитлар-банкнинг бошқа субъектлардан харид қилинган манбаларни ифодалайди. Улар талаб қилиб олинадаган, жамғармали ва муддатли депозитларга бўлинади. Талаб қилиб олинадиган депозитлардан ташқари барча депозитлар кредит ресурсларнинг энг барқарор манбаларидан ҳисобланади. Жалб қилинган манбалардан муддатли депозитлар улушининг ошиши қўйилмаларни узоқроқ муддатга, шу билан бирга, юқорироқ фоиз билан амалга ошириш имконини беради, бу эса банкнинг омонатлар (депозитлар) бўйича фоиз харажатларни қисқартиради ва фойда олиш ҳамда ликвидлик манфаатларига ҳизмат қилади.
Бошқа банклардан олинган кредитлар - тижорат банкининг бўш маблағларини қайта тақсимлаш борасида бошқа молия муассасалари билан ўзаро муносабатларини ифодалайди. Аммо, банклараро кредитлар бир томондан бошқа маблағларга нисбатан олишга осонроқ ҳисоблангани билан иккинчи томондан энг қиммат кредит манбалари бўлиб саналади. Тижорат банкининг жалб қилинган маблағларда банклараро кредитлари улушининг катталиги унинг депозит сиёсати яхши ишлаб чиқилмаганлигини кўрсатади.
Банк чиқарган қарз мажбуриятлари моддасида Тижорат банки томонидан чиқарилган қарз мажбуриятлари акс эттирилади. Қарз мажбуриятларини чиқаришга банкка узоқ муддатли манбаларни банк учун қулай шакллантирш имконини беради. Бундан ташқари, бу катта хажмдаги қарз маблағлари банк учун қулай бўлиб ҳисобланади, чунки унинг пулини тўлаб ва қайтариб олиш санаси олдиндан маълум бўлади, бу эса ўз навбатида банкнинг тўлай олмаслик хавфини камайтиради.
Банк пассивларининг асосий моддаларидан бири акциядорлик капиталидир. Тижорат банкининг акциядорлик капитали, банкнинг ўз маблағлари ҳажмини ифодалайди. Марказий банк тижорат банкларининг капитал ҳосил қилиш даражаси ва тузилмасини тартибга солиб туради, бу эса банк операцияларини даромадлилигини - яхшилайди, умуман тижорат фаолияти муваффақиятли бўлишини таъминлайди.
Банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкнинг молиявий фаолиятининг сифатини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириб бормокда. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддасига, шу билан бирга «Ўзбекситон Республикаси Марказий банк тўғрисида»ги ва «Бухгалтерия ҳисоби» тўғрисидаги Қонунларга мувофиқ банкларнинг эълон қилинадиган ҳисоботларига доир Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг талаблари тўғрисида Низом ишлаб чиқилди. Ушбу Низомнинг ишлаб чиқилиши Тижорат банклари йиллик ҳисоботларининг очиқ матбуотда эълон қилиниши дунёда муайян даражада ошкоралиги билан ажралиб турадиган банк тизимини яратиш учун дастлабки қадам бўлди. Низомга кўра барча банклар ўз йиллик ҳисоботларини, жумладан, баланс ҳисоботини матбуотда эълон қилишлари лозим. Қуйида республика банкларидан бирининг йиллик тахминий баланс ҳисоботи маълумотларини келтирамиз.

Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish