Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШНИ БАЖАРИШДА ЎҚУВ МОДУЛЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ



Download 0,81 Mb.
bet4/20
Sana23.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#145069
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
000-Битирувий малака иш буйича тавсиянома 2.10

3. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШНИ БАЖАРИШДА ЎҚУВ МОДУЛЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ

Битирув малакавий иш режаси тузилгандан сўнг, энг аввало, ўтилаётган ўқув модулларини ўзлаштириш ва адабиётлар билан ишлашда мавзу бўйича керакли билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб олиш даркор. Зеро, ўқув режада берилган аксарият ўқув модуллари бевосита ёки билвосита тарзда мавзуга тегишлидир.


Ўқув режада ахборот коммуникацион технологиялар (АКТ) бўйича Таълимда инновацион муҳит, Таълимни электрон бошқариш, Масофавий таълим, Электрон таълим ресурсларидан дарслар қўйилган. Хўш нимаси билан ушбу ўқув модуллари мавзуга тегишли, деган ўринли савол туғилади.
Билвосита равишда тегишли, чунки мазкур мавзу бўйича битирувчилар ва уларнинг қандай касбга эгалиги ҳақидаги маълумотларни АКТни қўллаган ҳолда йиғиш, тегишли “веб-сайт”га жойлаштириш, иш берувчиларга доир ахборотга эга бўлиш ва битирувчилар ҳақидаги маълумотларни уларга жўнатиш, яъни тезкор равишда ахоборот алмашиш керак бўлади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳозирги информатика замонида бундай ишларни АКТсиз бажаришни тасаввур қилиш қийиндир. Айнан АКТга тегишли барча ўқув модулларида ўзингизни қизиқтираётган саволларга жавоб топишингиз мумкин. Шунингдек, сизнинг коллежингизни замон талабларига мослаштириш, ўқувчилар эса ўз иқтидори билан халқаро ташкилотларга ишга жойлашмоқчи, чет элда ўқиш ёки меҳнат фаолиятини давом эттирмоқчи, келгусида тадбиркорлик фаолиятини олиб боришлари учун унга ишга жойлашишда катта имкониятларни очиб беради.


4. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ ТУЗИЛМАСИ

Битирув малакавий ишни объектив баҳолаш, унинг мазмуни ва моҳиятини тўғри англаш ва келажакда ижод маҳсулини амалда қўллаш имкониятини яратиш учун уни қатьий талаблар асосида бажариш мақсадга мувофиқдир. Ушбу талаблар қуйидаги тизимлашган таркибий қисмлардан иборат:


4.1. Битирув малакавий ишининг муқоваси. Титул варағи битирув малакавий ишнинг биринчи бетида тургани учун ҳам уни муқова ўрнида қўлланилади. У қуйида кўрсатилган 4.1.1-намунага мос равишда расмийлаштирилади. Муқова 1 бетдан иборат бўлиб, унда вазирлик, марказ институт ва кафедранинг тўлиқ номи, ишнинг мавзуси, бажарувчининг исми, фамилияси, отасининг исми тўлиқ ёзилади, иш жойи лавозими, битирув малакавий иш раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи, малака оширилган шаҳар ва йил кўрсатилади. Битирув малакавий иш Институнинг ўқув ва илмий ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тасдиқланиши керак. Акс ҳолда тингловчи битирув малакавий иш ҳимоясига қўйилмайди.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish