Иллюстрация 23. Танжордаги Шиванинг катта ибодатхонаси
Тасвирий саньат. Ҳинд ҳайкалтарошлиги ғор ва қояларга ибодатхоналар ишлаш саньати билан чамбарчас боғлиқ. Яратилган ҳайкалтарошлик асарларида (релеф, думалоқ ҳайкал) умуман, шартлилик етакчилик қилади.
Ҳаётий воқеалар афсонавий воқеалар билан аралашиб кеца ҳам, айрим образлар ҳаётий, хис-туйғуларга бой ва тўла қонлилиги билан катта таассурот қолдиради. Бу ўринда уч юзли Шива ҳайкали (VIII аср) диққатга сазовор. Катта учбошли Шива бюсти (баландлиги 6 м) ўзининг фантастик кўриниши билан кишини ҳаяжонлантиради.
Унда Шиванинг уч каромати- марказий қисмда Шива - яратувчи, ўнг томонда Шива "ҳомий" чап томонда эса Шива - борлиқни йўқ қилувчи куч сифатида намоён бўлади.
Иллюстрация 24. уч юзли Шива ҳайкали (VIII аср)
"Гангнинг пастга тушиши" бўртма тасвири ҳинд саньатининг нодир ёдгорлигидир. Унда монументал шаклларда ҳалқ саньатига яқин бўлган реалистик хислатлар яқол намоён бўлади. Баландлиги 9 м, кенглиги 27 метр бўлган юзада ишланган бу бўртма тасвирда муқаддас Ганг сувининг пастга тушиши ва унга томон интилаётган жонзот тасвирланган.
Образлар кўп ҳолларда ниҳоятда умумлашма ва яхлит шакл-ларда ишланган бўлишига қарамай, композиция ҳаётий ва хатти-харакатга тўла. Айрим образлар йечимининг ифодали ва тўла қонлилиги эса асар тасир кучини янада оширади. Ҳинд ҳайкалтарошлигида реализмнинг ўзига хос томони аёлларга бағишланган асарларда, айниқса, яққол намоён бўлади.
"Хат ёзаётган аёл", "Копток ўйнаётган аёл" каби ҳайкалтарошлик асарларида гўзаллиги манавий ва жисмоний гўзаллик билан қўшилиб, ажойиб тугал, катта таьсир кучига эга бўлган саньат намунаси вужудга келган.
Бобурийлар даври.
XIII асрдан бошлаб, Ҳиндистон сиёсий ва маданий ҳаётида муҳим давр бошланди. Мамлакат феодал муносабатларнинг янги даврига қадам қўйди. Ҳинд ерларининг туркийлар томонидан босиб олиниши, мусулмон феодалларининг ҳукмронлиги Ҳиндистонда йирик марказлашган давлатларнинг юзага келишига олиб келди. Бобур ва унинг ворислари ҳукмронлик қилган Ҳиндистон ХVI-ХVII асрларда ўзининг энг гуллаган даврини бошидан кечирди. "Мусулмонлар" билан кириб келган янги Ислом дини давлат динига айланди. Унинг тасири эса меморлик ва тасвирий санатда ўз ифодасини топди. Шимолий Ҳиндистонда Ўрта Шарқ меморлиги аньаналари асосида яратилган мачит, минора, мақбаралар юзага кела бошлади. Меморликда кенг ишлатилган ҳайкалтарошлик саньати ўрнини ўйма ва чизма нақшлар эгаллади, жонли нарсалар тасвирини ишлаш камайди. Шунга қарамай, ҳинд саньати аньаналари ўз умрини янги даврда ҳам давом эттирди. XIII асрда Дехлида қурилган "Қувватул ислом" мачити минораси бунга мисолдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |