Ўрта асрлар Шарқ фалсафаси



Download 46,55 Kb.
bet2/7
Sana22.02.2022
Hajmi46,55 Kb.
#88072
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Falsafa

Форобий (870-950) фалсафа ва табиий фанлар тарихига оид юзга яқин асар муаллифидир. У фанлар билиш воситалари эканлигидан келиб чиққан. Бунда мутафаккир назарий (мантиқ, фалсафа, табиий фанлар) ва амалий (ахлоқ, сиёсат) фанларни фарқлаган. Фанлар тизимида у инсонга ҳақиқий билимни сохта билимдан фарқлаш имконини берувчи мантиқни биринчи ўринга қўйган. Айни шу сабабли файласуф инсон тафаккурига алоҳида эътибор берган. Айнан фалсафа инсонга борлиқнинг моҳиятини тушуниш имконини беради. Борлиқ «ягона» ва айни вақтда «кўп»дир. Борлиқнинг мазкур ҳолати эманация, яъни «ягона» муҳитдан борлиқнинг турли муҳитлари келиб чиқиши маҳсулидир. Форобий асарларида дунё бир-бирига кирувчи тўққиз гумбаз кўринишида намоён бўлади. Бу гумбазларда уларнинг Ер атрофида айланиши сабаби ҳисобланган жонлар яшайди. Гумбазлар ўз ҳаракатини дастлабки турткидан бошлаган. Форобий дунёнинг ранг-баранглигини тушунтириш учун Аристотелнинг шакл ва материя ҳақидаги таълимотидан фойдаланган. У жоннинг умрбоқийлиги ҳақидаги масалада Платон фикрига қўшилмаган, чунки унинг пайдо бўлиши ва ўлими тананинг пайдо бўлиши ва ўлими билан бир вақтда юз беради, деб ҳисоблаган. Айни шу сабабли Форобийда билиш назарияси Платондаги каби хотирлаш назарияси эмас, балки дунёни сезги ва ақл бирлиги сифатида англаб етиш назариясидир. Бунда ақлли жон нарсалар табиатини сезгилар идрокидан фойдаланиб англаб етади. Нарсаларнинг моҳияти ақл билан англаб етилади. Бунда ақл аввало мантиққа таяниши, лекин сезги аъзолари берувчи материалдан фойдаланиши лозим.
Форобий борлиқнинг биринчи сабаби ва ҳаракат манбаи сифатида Худо мавжуд деб ҳисоблаган бўлса-да, унинг фалсафаси билиш ва борлиқнинг мураккаб масалаларини ечишга интилиш билан тавсифланади. Айни шу сабабли файласуф борлиқнинг ҳолатларини, унинг шаклларини: оддий элементлар – ҳаво, олов, ер, сувни; шунингдек минераллар, ўсимликлар, ҳайвонлар, инсон ва осмон жисмларини синчиклаб ўрганади. Шу тариқа у ташқи дунёнинг объектив мавжудлигига урғу беради. Форобийнинг фалсафий қарашлари Шарқ фалсафасининг ривожланишига кучли таъсир кўрсатди.
Форобийнинг гносеологияси табиатшунослик, математика, мусиқа, тилшунослик ва бошқа фанлар соҳасидаги билимларга асосланади. У табиат инсондан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир, деб ҳисоблайди. Фаробий фикрича, объект субъектга қадар мавжуд бўлган. Сезиладиган нарсалар сезгилардан олдин пайдо бўлганидек, билиш мумкин бўлган нарсалар ҳам билишдан олдин пайдо бўлган2.
Форобий фикрича, инсон билимларни ташқи дунёдаги ҳодисаларни билиш жараёнида ўзлаштиради. Бу жараён сезиш, идрок этиш, хотира, тасаввур қилиш ва энг муҳими – мантиқий мулоҳаза юритиш, тафаккур каби усулларни қамраб олади. Бу воситалар ёрдамида инсон фанни ўрганади. Форобий «Фан ва санъатнинг ўзига хос хусусиятлари» асарида табиатни билишнинг узлуксизлигини, билиш – бу билишдан билимга, сабабни билишдан оқибатни билишга, ҳодисани билишдан моҳиятни билишга элтувчи йўл эканлигини қайд этади.
Форобий фикрича, инсон пайдо бўлганидан сўнг аввало «озиқлантирувчи куч» пайдо бўлади, унинг ёрдамида озиқланиш жараёни юз беради. Сўнгра сезги органлари пайдо бўлади, улар инсонга сезиш, тасаввур қилиш қобилият ва хотирани беради. Шундан кейингина инсон «орзу кучи» ёрдамида билим ва ҳунарларни ўзлаштиради, фойдали нарсаларни фойдасиз нарсалардан фарқлайди, ўз хулқ-атворини тартибга солади. Форобий инсоннинг барча кучлари маълум сезги органлари билан моддий сабаб орқали боғланади, бу кучларнинг бирортаси ҳам моддий сабабсиз мавжуд бўла олмайди3, деб ҳисоблайди.
Форобий инсон руҳининг бир танадан бошқа танага ўтишини қатъиян рад этади ва руҳ ҳам, тана каби субстанцияларнинг индивидуал бирлигидан иборат, деб ҳисоблайди. Унинг фикри ноизчил бўлган. Бундай ноизчиллик Аристотелнинг билиш назариясида ҳам кузатилади.
Аристотелга эргашиб Форобий ҳам айрим нарсалар бирламчи, мавжуд тушунчалар ва ғоялар – иккиламчидир ва улар ақлда муайян нарсаларнинг мавҳумлашиши натижасида пайдо бўлади, деб ҳисоблайди. Форобийнинг бу ғоялари универсалиялар ва умумий тушунчалар ҳақидаги қарашларида янада аниқроқ намоён бўлади. Универсалиялар мавжуд бўлгани учун ҳам умумий тушунчалар мавжуддир, деб ҳисоблайди буюк мутафаккир4.
Билиш босқичлари ўртасидаги фарқларни тушуниш Форобийга билиш йўллари тўғрисида мулоҳаза юритиш имконини беради. Билишнинг физиклар фойдаланувчи биринчи йўли сезишдан бошланиши лозим, чунки тана сезгига яқинроқдир. Бу ҳол сезгилар муайян нарсаларни акс эттириши билан изоҳланади. Нарсалар сезги органларида акс этгач, жисмни ва унинг юзаси, чизиқлари ва нуқталарини мавхум ўрганишга ўтиши лозим. Математиклар жисмнинг у ёки бу жиҳатларини теранроқ билиш учун фойдаланувчи билишнинг иккинчи йўли мавҳумлаштиришдан бошланиши даркор. Билишни мавхум нуқтадан бошлаган ақл муайян жисм бўйлаб ҳаракатлана бошлайди, мавхум чизиқ, юза, жисмни англайди ва сўнгра муайян жисмни тушуниб етади.
Илмий билим ва фалсафий тафаккурнинг ривожланиши билиш йўлларига бошқача назар ташлаш имконини беради, бироқ Форобий илгари сурган ғоя Гегель фалсафасида ўзининг янада баркамолроқ ифодасини топади. «Бироқ, вазифа билишдан иборат бўлгани туфайли, кузатиш билан таққослаш ҳақидаги масала ундан воз кечиш маъносида ечилгандир. Эндиликда масала фақат билиш доирасида нима биринчи бўлиши ва ундан кейин нималар англаб етилиши лозимлиги ҳақида бўлиши мумкин. Энди табиатга мувофиқ йўл эмас, балки билишга мувофиқ йўл талаб этилади. Билиш фикрнинг муайян мазмунидан кўра мавхум мазмунини англаб етиши осонроқдир»5. Бинобарин, билиш масаласи борлиқнинг қайси жиҳати билувчи субъектнинг объекти ҳисобланишидан келиб чиқиб ҳал қилинади.
Форобий ғоялари нафақат Шарқ фанининг, балки Ғарб ижтимоий-фалсафий тафаккурининг ривожида ҳам муҳим рол ўйнади.

Download 46,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish