Ro'yo yoxud G'ulistonga safar



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Намунали ичғу 
Қизгина чиройли патнисда ликопчаларга дид билан терилган газак, 
ҳали мен дўконда кўрганимдек чиройли шишада ичгулик келтирди. Иккита, 
шишами, биллурми, фарқига бормадим, ишқилиб, занжирча шаклида тилла 
белбоғча ҳал берилган жуда тиниқ қадаҳ ҳам бор эди. Холдор шишанинг 
оғзини бураб очиб, қадаҳларга қуйди. Биласизми, қуйганини кўряпман, 
майин қул-қул товуши ҳам келди, оқиб тушишида деразадан тушган нур ҳам 
жило берди, лекин ичимликнинг ўзини кўрмадим, қадаҳлар бўм-бўшлигича 
қолгандек, шунақа ҳам тиниқ экан. «Нима бу?», деб сўрадим холдордан. 
«Ичғу», - деди у саволимга ажабланмай. «Ичғу? - дарров англаб сўрадим: - 
Даражаси неччи?» «Эллик бир, - деди ғулий. – Бизда ичғунинг даражаси бир 
хил, ҳаммаси бир даражада. Мана, қуйғу кўрсатиб туради».
Демак, кучлироқ бўлса ҳам, бари бир, ароқ экан, дедим-да, жуда 
чарчаганим, бугунги таассуротлардан қўзиган асабга дам бериш учун 
кўтариб юбордим. Дарвоқе, холдор уриштирмади, буни хаёлига ҳам 
келтиргани йўқ. Ичғусини ичиб юбордим-у, одатдагидек, сал афтимни 
буриштираман десам, бурним жийрилди-ю, лабим буришмади, ҳеч нарса 
йўқ, тўғрироғи, таъм сезмадим, тиниқлигидан ичдимми, ё бошимни орқага 
ташлаб, ичимга бўш қадаҳдаги ҳавони бўшатдимми, билмай қолдим. Газак 
қилишга ҳам ҳожат йўқ эди. Холдорга ҳайрон қарадим, у эса пинагини 
бузмай, қадаҳларни иккинчи бор тўлдирди. Булар кайф учун шунақа тоза сув 
ичади шекилли деб, яна уриштирмай ичиб юбордим. Кейин!.. Биласизми, 
бирдан ичимга шодлик қамалиб қолиб, тошиб чиқа бошласа денг. Ҳа, бир 
олам қувончга чулғаниб кетсам! Дунё тамомила бошқача кўриниб, ҳатто 
холдор ғулий қимирлаганда занжирининг секин-секин шиқирлаши ҳам 
ёқимли эшитилиб қолса! Ичғуси шунақа зўр, асл тоза эканки, ичганда 
билинмай, кучини кейин кўрсатар экан. Э, баракалла, девордим ичимда. Ҳеч 
тортинмай, шишани қўлимга олиб, ёрлиғини ўқидим: ичғусининг исми 


93 
жисмига мос - «Қувонч», боя дўконда кўрганим. Бу палакатнинг ҳам шунақа 
тозаси бўлар экан. 
Кейин холдор менга тушунтирди. Майли, шуни ҳам сизга айтиб берай. 
Балки бунинг бадиий асарга алоқаси йўқдир, лекин ҳаммага тегишли жойи 
бор, чунки, бизда, ёмон иллат, жуда кўп одам ичади, ётиб ичмаса ҳам, менга 
ўхшаб, дўстлар билан ўтирганда, туғилиш кунлари, тўйларда тортиб 
кетаверади. Лекин биз нимани ичамиз, нимага ичамиз – ўйлаб кўрадиган вақт 
келди. Шунинг учун ҳам ғулийларнинг ичғусига тўхталиб ўтишни мулоҳаза 
учун жуда керак, деб ҳисоблайман. 
Холдор ғулийнинг айтишича, буни ўзим ҳам дўконларида кўрдим, ичғу 
уларда биздагига ўхшаб жуда бемалол экан. Тури унча кўп эмас-у, лекин 
истаганча бор. Фақат биздагидек аччиқ ва қиммат эмас. Арзонлигининг ҳам 
сабаблари бор, буни ҳали айтаман. Ичганда тез таъсир қилади, билмадим, 
нима қўшадилар, лекин хурсандчилик беради, ичган одам бир-икки пиёла 
билан тайёр бўлади, албатта, ружу қўйганлар бундан мустасно, улар тамом 
учиб қолади. Ичғу билан ҳордиқ чиқариш, умуман маишат, оддий 
одамларининг овқати кам бўлса ҳам, биздагига қараганда кўп марта арзон 
тушади.
Кейин, яна бир ибратли томони, бу ерда ҳеч ким ичғуни тўғри келган 
нарсада ичиб кетавермайди. Бизга қадаҳми, пиёлами, фарқи йўқ, алюмин 
кружка, консерва идишига ё бодрингнинг ичини ўйиб ҳам солиб, ичаверамиз. 
Fулийларда асло бундай эмас, уларнинг махсус қадаҳи бор, ҳозир холдор 
айтгандек, «қуйғу» дейдилар, «қайғу» билан адаштирманг, ўрисларнинг 
«стопка» деган майда стаканчасининг худди ўзи, юз граммни роппа-роса 
чоракларга бўлган тўртта майда тилла занжир шаклида ҳал берилган 
белбоғчалари бор. қуйғу давлат зовутларида ишлаб чиқилади ва унинг 
шакли, сифати, сиғими қатъий назоратда. Гап шундаки, қуйғу шишага-да, 
биллурга-да ўхшайдиган, лекин жуда мустаҳкам, синмайдиган аллақандай 
тиниқ материалдан тайёрланиб, нафақат қуйилган ичғу миқдорини, балки 


94 
қувватини бир даражанинг чорагигача аниқ кўрсатади. Дейлик, масалан, 
ароқнинг қуввати эллик бир даража эмас, эллигу юздан етмиш беш даража 
бўлса, қуйғуда лойқа тус олар экан. Fулийлар дўкондан ичғу олса, бизга 
ўхшаб, тозами, йўқми деб ароқ шишасини силтаб ё тагини кафтига ишқаб 
овора бўлиб юрмайди, қуйғуга қўйганлари заҳоти унинг ранги шундоқ 
сифатини кўрсатиб қўя қолади. Қуйғу, биринчидан, ароқнинг сифатини 
доимий назоратда тутиш имконини берса, иккинчи томондан, қўлбола 
ичимлик тайёрлаб сотишни тамомила йўққа чиқаради. Ҳа-я, Fулистонда 
биздагидек қўлбола ароқ савдосидан бойишга эҳтиёж, талаб ҳам йўқ. чунки 
давлатнинг барча сир-синоатлар билан юқори сифатли тайёрланган ичғу
шунчалар бемалол ва арзонки, қўлбола тайёрлашнинг харажати даромадидан 
катта тушади. Кейин, дейлик, бирон уддабурон ғулий харажатини 
камайтириш йўлини топиб, қўлбола ичғу қилди ҳам дейлик. Лекин уни ўзи 
ҳам, бошқа ғулий ҳам ича олмайди. Чунки ичғуни қуйғуда ичиш шу қадар 
мустаҳкам кўникма, шунчалар кучли одатга айланганки, ҳатто жону жонзот 
кўзидан пана овлоқда ёлғиз ўзи қолсаю ичмаса, ичмагани учун бошига ўлим 
жазоси тушса ҳам, ғулий қуйғудан бошқа нарсага қуйилган суюқликни 
оғзига олмайди. қўлбола ичғуни қуйғуга қуйганингиз заҳоти қуйғу 
хиралашиб, бедана тўрқовоғидаги йил бўйи ювилмаган сувдондек кирланиб 
қоладики, уни ҳеч бир ғулийга мажбуран ҳам ичириб бўлмайди. Бу ҳам 
ғулийга занжирини ечишдек бир гап. Ҳатто кимсасиз, овлоқ тоғу тошда якка 
ўзи эчки боқадиган чўпони ҳам ёнида ичғу бўлиб, қуйғуси йўқ ёки йўқотиб 
қўйган бўлса, бари бир, ўзи ясаган ёғоч чўмич ё бошқа идишда ичолмай, 
ташна юраверар экан. 
Хуллас, Fулистонда ичғу ишлаб чиқариш ва умуман ичкилик савдоси 
ҳамда истеъмоли содда, бекаму кўст ишлаб, яна ўзини ўзи назорат қиладиган 
ажойиб табиий бир механизмга айлантирилганки, фақат қойил қолиш 
мумкин. Буни айниқса кейинги йиллари сони тобора кўпайиб, сифати борган 
сари тушиб кетаётган турли маст қилувчи ичимликларни ичиб, боғини 
суриштиришга тили ғулдираб қоладиганларнинг ақли етмас, лекин 


95 
«компетентний» соҳа мутахассислари менинг ҳайратим боисини жуда 
тушунадилар. Масалан, алькогол ичимлик савдосидан давлатга қанча тушум 
келишини ҳамма ҳам билавермайди. Мен ҳам унча билмайман. Лекин жуда 
салмоқли! Даромаднинг филдек қисми ичкиликдан. Ароқ ишлаб 
чиқаришнинг ўзи жуда катта соҳа. Минг-минг одамлар ишлайди, минг-минг 
гектарлардан олинадиган арпаю буғдой, олмаю узум ҳосиллари уни 
тайёрлашга кетади, минг-минг мошинлар минг-минг дўконларга уни ташиб 
туради, милён-милён одамлар юзминглаб ресторану ошхоналарда, тўй-
маросимларда, ҳатто ёлғиз ҳам сабаб-бесабаб шу заҳри қотилни истеъмол 
қилиб ётади, даромади, соғлиғи, баъзан эса оиласидан айрилади. Нимага ҳеч 
ким бу кори бехайрга чек қўймайди, деган бир содда савол туғилади. 
Тўғрими? Тўғри. Аммо сира бунинг иложи йўқ. Бундай уринишлар кўп 
бўлган. чор Россияси тарихида, СССР пайтида. Энг охиргиси, эсингизда 
бўлса, Лигачёв номи билан боғлиқ. қанча ароқ-шароб заводлари ёпилди, 
қанчадан-қанча токзорлар кавлаб ташланди, олмазорлар кесилди, дўконларда 
давлат ароғи йўқолди. Натижа нима бўлди? Таъқиққа, аҳолидан ускуналар 
йиғиб олинганига қарамай, қўлбола ароқ тайёрлаш авжга минди, этил эмас, 
метил спиртдан қилинган ароқ ичиб, ҳатто бир жойда бутун бир шаҳарнинг 
қирилишига бир баҳя қолди. Одамлар алкоголга, умуман маст қиладиган 
нарсага шунчалар ружу қўйганларки, ақлга сиғмайдиган ишларни ҳам 
қиладилар. Буни қаранг, бензиннинг сассиғини искаб ҳам одам маст бўлар 
экан. Бир кружка пиво олиб, устига суварак ўлдирадиган дорини пиш 
эткизиб пуркаб, кейин ичсангиз, кун бўйи бангихаёлда кайф қилиб юрар 
экансиз. Вэй, этикмойни биласиз-а, ҳарбийда «гуталин» дейишади, шуни 
қалинроқ бўлканон бўлагига суртиб, бир муддатдан кейин устини кесиб олиб 
ташлаб, қолган ивиғини еса, шундан ҳам маст бўлар экан. Жони азизини 
ўйламай, одам боласи кайф учун ҳайвон ҳам қилолмайдиган ишни қилади-я, 
астағфируллоҳ! Ҳей, падари қусур, ажалингдан беш кун бурун ўлиб 
кетяпсан-ку, дейсиз, у бўлса сизга қараб ҳиринглайди! Маст-да, бахтиёр, 
текин кайф топганидан оғзи қулоғида…


96 
Хуллас, 
давлатнинг 
ароқ 
ишлаб 
чиқаришни 
тўхтатиш, 
ичкиликбозликка чек қўйишига қўлбола ароқ тайёрлаш, қўлбола кайф 
ихтирочилиги монелик қилади. Тўғрироғи, кейингиларини назорат остида 
тутишнинг иложи йўқ. Fулистонликлар эса ишнинг айниқса бу жиҳатини 
қойиллатганлар, яъни қўлбола ичғу тайёрлашни илдиз-пилдизи билан 
қуритиб юборганлар. 
Мен анча вақт ғулийларнинг бу кордонликларига беш кетиб юрдим. 
Шу биринчи куни холдор ғулий билан икки қуйғу ичдим, кейин ҳам чарчаган 
пайтларим, меҳмонхонада бир ўзим, банияти шифо деб отиб юрдим ҳам. 
Аммо… берилмадим, ўзимни тутиб олдим, сабаби шу биринчи икки қуйғу 
ҳам кайфимни оширди, ҳам кўзимни очди. Ичғунинг ўзи эмас, ичғу туфайли 
ғулий ўртоқ билан бўлган суҳбат. Унинг олхўри холи йилтираб қолганига 
қараб, кайфи ошди деб айтиш мумкин-у, лекин гапларининг ҳаммаси тагдор, 
маънили, коса тагидаги нимкосалари бисёр эди, шунга қараганда ҳуши
ўзида, менга кўп нарсаларни ичғу баҳонасида етказмоқчи бўлди, етказди ҳам.
Ё менга ўзича ғулийчилик қилди, яъни ғулийгарчилик, ё шу йўл билан, яъни 
кўп нарсани шама билан англатиб, ўзларига оғишдан бошқа йўл йўқлигини 
сездирмоққа уринди. Нима бўлганда ҳам, ғулийлигига, анувнақа маҳкамада 
ишлашига қарамай, яхши зот экан. Яхшилиги – шу икки қуйғу ичимлиги 
билан менга Fулистон мафкурасининг моҳиятини очди; умуман, раиятини, 
яъни ғулиётни муайян бир босим остида тутиб турадиган тизимлар учун 
ичкиликни яйпатиб-кўллатиш хос хусусият, ғулийларнинг ҳам бу сиёсатдан 
бебаҳра эмаслигини бошдан билиб қўйишим мени анча ҳушёр торттирди. 
Кейин бошқа бу ерликлардан, хизматчи қиз истисно, бундай очиқ ғулийни
учратмадим ҳисоби.
Энди унинг янада очиқ мақсадга ўтиши қолди шекилли. Лекин холдор: 
«Сизга дам. қиз сизга яна чой дамлаб, бош учингизга қўйиб қўяди, кечаси 
чанқасангиз», деди.


97 
«Кечаси… ёлғиз ётаверасизми?» деб сўради ғулия қиз чой 
келтиргандан кейин. «Ҳа, - дедим ишонгим келмай. – Кап-катта одам». «Бир 
ўзингиз қўрқманг деяпман-да», деди у яна шом қорайиб келаётган деразага 
хушҳол термилиб. 
Бир гаплар бошланади шекилли. Ухлагани ётган эдим, ичимга бир 
безовталик қамалиб, юрагим шошиб, алламаҳалгача кўз юмгани қўймади. 
Ўйлаб ётдим. Бу ёғи нима бўлар экан энди? Нима бўлмасин, имонимни 
басаломат асрашим лозим деяпман-у, имонимнинг ўзи нураб бораётгандек. 
Яқинларингдан узоқда, уларнинг сенга кўзи тушиб турмагандан кейин шу 
экан-да.


98 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish