196
1. Ўрмон хўжаликларида кесиб парваришлаш ишлари қайси
муддатларда
амалга оширилади?
2. Кесиб парваришлаш ишларига ким бошчилик қилади?
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Белов С.В. Лесоводство. М.: 1984
2. Горшенин Н.М. Лесоводство. М.: 1983.
3. Горигорьев В.П. Практикум по лесоводству. М.: 1989.
4. Жонгуразов К. Ботаника. Т.: 1978.
5. Мелехов И.С. Лесоведение. М.: 1980.
6. Мартинов А.Н. Лесоведение. М.: 2002.
7. Хоназаров А. Ўрмоншунослик. Т.: 1999.
8. Хоназаров А., Қумзуллаев Ғ. Иҳота дарахтзор ва деҳқончилик. Т.: 2002.
9. Қайимов А. Дендрология. Т.: 2007.
10. Қаландаров М. Ўрмончилик. Т.: 2007.
11. Усмонов А. Дендрология. Т.: 1974.
12.Қайимов А.Қ.,Бердиев Э.Т. Дендрология Т. 2012.
197
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАШҒУЛОТЛАРИ
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ЎЗЛАШТИРИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ
КЎРСАТМАЛАР
Кириш.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу услубий кўрсатма
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009
йил 14- августдаги 286- сонли «Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва
назорат қилиш бўйича йўриқнома» ҳамда 2009 йил 7- августдаги 276-
сонли
буйруғи билан амалга киритилган «Олий таълим муассасаларида талабалар
билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги
Низом», Тошкент давлат аграр университети бўйича 2009 йил 22- октябрдаги
«Талабалар мустақил ишларини ташкил этиш ҳақида» 1.9-2/192- сонли
буйруқ ва шунингдек, ЎзР ОЎМТВ нинг 201_ йил __- ________даги
____________- сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўрмончилик»
фанининг
ўқув дастурлари (рўйхатга олинган № БД-5410800-3.15.2 ва БД-5410800-
4.06) асосида ишлаб чиқилган.
Мазкур услубий кўрсатмалар бакалавриатнинг йўналишлари II босқич
талабаларининг «Ўрмончилик» фанидан мустақил ишларни ташкил этиш,
бажариш, уни назорат қилиш ва баҳолаш жараёнида кенг фойдаланиш учун
тавсия этилади. Талабалар мустақил ишининг ўзига
хослиги шундаки, ўкув
фаолиятининг ушбу қисми талабаларнинг мустақил фаоллиги ҳамда тегишли
фан ўқитувчисининг бевосита раҳбарлигида ташкил этилиб, у ўқув режасида
ажратилган соатлар ҳажми 5410800 – Ўрмончилик ва ўрмон мелиорацияси,
5411200 – Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш йўналишлари
бўйича амалга оширилади. Ушбу услубий кўрсатмада
мазкур фандан
талабалар бажариши лозим бўлган мустақил ишларнинг шакллари,
мавзулари ва уларнинг мазмуни, мустақил ишни амалга ошириш вазифалари,
ишни бажариш бўйича профессор-ўқитувчилар
консультациясини ташкил
этиш, уларни назорат қилиш ва баҳолаш тартиби келтирилган.
«Ўрмончилик» фани бўйича талабалар мустақил ишларини ташкил
этишнинг асосий мақсади ўрмон биологияси, унинг ташқи муҳит омилларига
муносабати ва ўрмоннинг ҳолатини яхшилаш бўйича
олиб бориладиган
тадбирлар соҳаси бўйича талабаларнинг билимларини мустақил равишда
қўшимча бойитиш, уларнинг мустақил фаоллигини ошириш ва мустақил
фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш ҳисобланиб,
унга махсус
тадбирлар тизимини қўллаш орқали эришилади. Ушбу услубий кўрсатма
фаннинг ўқув дастурида кўзда тутилган мустақил иш бўйича ўзлаштирилиши
лозим бўлган зарурий билим ва кўникмаларни талабалар томонидан вақтдан
оқилона фойдаланган ҳолда самарали ўзлаштирилишини таъминлайди.
«Ўрмончилик» фанини ўқитиш жараёнини босқичма-босқич ривожлантириш
талабаларнинг қизиқишларини, англаш фаоллигини ва мустақил ишларини
198
рағбатлантириш йўналишида бориладики, буларнинг барчаси талабаларнинг
ижодий фикрлаш, мустақил ўрганиш, кўникма ва лаёқатларини
узвий
шаклланиши таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: