Ўрмон уруғчилиги буйича қўлланма


Баргли дарахтлар уруғларини сақлаш



Download 4,08 Mb.
bet11/17
Sana26.06.2022
Hajmi4,08 Mb.
#706718
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
LAST VERSION manual for forest seeds

Баргли дарахтлар уруғларини сақлаш .

Баргли дарахтлар уруғлари сақлашга қўйишдан олдин қуритилади . Уруғлар намлиги ўрмон уруғлари лабароториясида аниқланади .


Сақлашга қўйилаётган уруғлар намлиги қўйидагича бўлиши керак : тут --- 9-10 % ,ёввойи олма --- 10-11 % , шумтол турлари --- 10-12 % , оқ акация --- 9-12% , қайрағоч --- 5-7 % , тикандарахт 10-11 % , заранг ва жўка 10-12 % , чаканда 10-14 % , жийда 10-13 % , скумпия 8-10 % , четан 9-10% .
Ёввойи олма , ёввойи нок, тут, қайин, қайрағоч ва скумпия уруғлари шиша идишларда сақланади . Уруғларнинг ҳолатини вақт-вақти билан текшириб туриш керак.
Тикандарахт, оқ акация ва ипак акация уруғларини қопларда сақлаб, вақт-вақти билан холати текшириб турилади .
Заранг, шумтол, жийда ва жўканинг уруғлари стратификация даври ёки экилгунча ёғоч идишларда ёки қоғоз қопларда сақлаш мумкин .
Оддий ёнғоқ , бодом турлари , ҳақиқий писта уруғлари териб қуритилгандан сўнг қопларга солиниб салқин жойда сақланиши керак . Агар уларни узоқ муддатга сақланиши керак бўлса холодильникда 0 градус ҳароратда сақлаш мумкин .

Эман меваларини сақлаш .

Эман уруғларини сақлаш усуллари жуда кўп , лекин бу усулларнинг катта қисми маҳаллий шароитларда қўллаб бўлмайди .


Эман уруғлари жуда тез қурийди ва намлиги қуруқ оғирликнинг 60 % дан пастга тушса уруғлар кўкарувчанлигини йўқотади .
Эман уруғларини иложи борича тезроқ , уруғ тўкилгандан кейин дарров териб олиб экиш керак . Шунда улар куз фаслининг ўзида кўкариб чиқади . Агар уларни баҳоргача сақлаш керак бўлса бир қанча усуллардан фойдаланишимиз мумкин .
Уларнинг энг осони : эман уруғлари солинган қопларни оқиб турадиган сувга баҳоргача чўктириб қўйиш керак . Шундай ҳолатда уруғлар чиримасдан , нишламасдан баҳорги экиш вақтигача сақланиши мумкин .
Иккинчи усул --- уруғларни траншея ёки чуқурларда сақлаш . Бунинг учун ёғингарчилик сувлари босмайдиган жойдан эни 1-1,5 метр , чуқурлиги 1,5 метр қилиб чуқур ёки траншея қазилади . Чуқурнинг таги ер ости сувларидан баланд бўлиши керак . Эман уруғлари фунгицид препаратлар билан ишлов берилиб , сақлашга қўйилади . Эман уруғлари 3см қалинликда ёйилиб , устидан 5 см қум ёйилади ва яна устидан эман уруғлари ва яна қум ёйилади . Шундай қилиб чуқур тўлишига 30 см қолгунча тўлдирилади . Шундан кейин чуқурнинг қолган қисми уруғлар музлаб қолмаслиги учун тупроқ билан тўлдирилади ва баҳоргача сақланади .
Учинчи усул --- уруғларни барг остида сақлашдир . Бу усулда дарахтзорда майдонча тайёрланиб , унга 15-20 см қалинликда эман ёки заранг барглари тўшалади ва устидан барглар билан кўмилади , Қор ёғгандан кейин барглар устидан 70 см қалинликда зичлашган қор билан кўмилади . Қор тез эриб кетмаслиги учун устини сомон билан ёпиб қўйиш мумкин .

Download 4,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish