Ризоева Меҳринисо Абдуазизовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Навоий давлат педагогика институти



Download 30,89 Kb.
Sana19.11.2022
Hajmi30,89 Kb.
#869026
Bog'liq
Бухорога


Афсоналарнинг тарихий асослари хусусида айрим мулоҳазалар


Ризоева Меҳринисо Абдуазизовна,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),
Навоий давлат педагогика институти,
Ўзбекистон
Аннотация
Мазкур мақолада мифларнинг афсона жанри генезисида тутган ўрни ва аҳамияти шунингдек, халқ бадиий тафаккурининг тарихи ва ривожланиш босқичларига таъсири масалалари ойдинлаштирилган.


Таянч сўзлар: тасаввур, ибтидоий, инонч, миф, синкретик, маросим, урф-одат, архаик, фольклор, эволюция, антропоморф, достон, эртак, зооморф, асотир, димиург,


Маълумки, сўз санъатининг қадимий асослари мифологик тасаввурлар ва ибтидой инончларга бориб тақалади Чунки энг қадимги даврларда яшаган одамларнинг борлиқ олам ҳақидаги тасаввурлари асосида шаклланган мифлар муайян маънода синкретик (қоришиқ) характерга эга бўлганлиги боис, ибтидоий маросимлар, урф-одатлар, ишонч-эътиқодлар билан бир қаторда архаик фольклорнинг ҳам илк куртаклари шаклланган бирламчи манба ҳисобланади. Жаҳон халқлари фольклорининг энг қадимий қатлами муайян маънода синкретик табиатга эга бўлган мифология асосига қурилганлиги кўпчилик фольклоршунослар томонидан эътироф этилган. Фольклоршунос С.С.Каташ олтой мифларининг тарихий тараққиёти ва тақдири юзасидан фикр билдирар экан, шундай ёзади: “назаримизда, миф сюжетининг кейинги даврлардаги эволюцияси қуйидагича кечган: мифдан афсонага ва сўнгра эртак ҳамда қаҳрамонлик эпосигача. Кейинчалик мифлар ўзининг тадрижий ривожи давомида антропоморф ва зооморф асотирларга бўлинган. Анимизмдан узоқлашиш эса охир-оқибатда миф ижодкорлиги анъанасининг сўнишига сабаб бўлган ”.1 Филология фанлари докторлари, профессорлар М.Жўраев ва Ш.Шомусаровларнинг ёзишича, «миф қадимги одамнинг ишонч-эътиқодлари ўй- хаёллари, диний қарашлари ва илк ижодий изланишларининг сўз воситасида ифода этилган кўринишларидан биридир. Мифни ибтидоий одам маънавий оламининг муайян эҳтиёжлари, яъни ўз дунёқарашини баён этиш зарурати юзага келтирган. Воқеликни бадиий идрок этиш анъанасининг ибтидоси сифатида қадим замонларда шаклланган мифологик тасаввурлар тизими фольклордаги эпик жанрларнинг сюжет силсиласи ва образлар таркибининг юзага келишига асос бўлган»2.Бизнингча ҳам, ўзбек мифологиясининг образлар тизими, айниқса, яратувчи қаҳрамонлар, димиурглар, қаҳрамон титанлар ҳақидаги тасаввурлар бадиий тафаккур тараққиёти давомида халқ достонларидаги эпик қаҳрамонлар, баҳодирлар образининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Ибтидоий жамоа тузумининг сўнгги даврларидаги миф ижодкорлиги ва ижрочилиги анъаналарининг ўзида афсона жанрининг келиб чиқиши учун муайян замин мавжуд эди. Бу аввало, миф ижрочилиги ёки мифологик тасаввурларнинг оммалашиш тарзи билан алоқадор ҳолатга дахлдордир. Маълумки, қадимги мифологик характердаги ахборот одамларга мифни яхши биладиган ровийлар, коҳинлар, қабила оқсоқоллари томонидан оғзаки ҳикоя қилиб бериш, маросим ва ритуалларда шомонлар ижро этган рақс ҳамда рамзий ўйинлар ва ҳунармандчилик санъати асарларида тасвирлаш орқали етказилган. Мифнинг ижро усулини белгиловчи асосий восита - сўз воситасида оммалашиш белгиси афсона жанрининг яшаш тарзини белгиловчи асосий семантик хусусият бўлиб қолаверган. Мифологик тасаввур акс этган муайян ахборотнинг оммалашиши ва авлоддан авлодга етказилиши учун сўз воситасида санъат турлари ичида ҳикоя қилиб бериш усули энг қулай ва кенг тарқалган усул эди. Шунинг учун ҳам оғзаки ижро шакли мифларнинг оммалашишини таъминловчи асосий воситаси бўлиб хизмат қилган. Бу эса инсоният тафаккури тарихининг муайян босқичларида мифнинг халқ оғзаки бадиий ижодига сингиши ва мифологиянинг бошқа санъат турларига қараганда фольклорда нисбатан кўпроқ сақланиб қолишини таъминлади. Қадимги одам дунёқараши такомиллашиб, оламни мифологик ишончлар воситасида изоҳлаш ўрнига муайян образлар воситасида бадиий идрок этиш анъанаси шакллангач, мифология жамият аъзолари томонидан борлиқни англашнинг ўзига хос шакли сифатида «инкор» этилган. Чунки инсоният тафаккури тарихининг ана шу мураккаб жараёнлар кечиши билан ўзига хослик касб этган бу даврида миф ижрочилиги ва ижодкорлиги одам тафаккурида юзага келган бадиий эҳтиёж талабларини қондира олмай қолган эди. Натижада қадимги мифларнинг асосий қисми халқ бадиий тафаккурининг дастлабки пайтда куй, сўз ва ҳаракат бирлигидан иборат қоришиқ шаклда намоён бўлган илк кўринишларига сингиб кетган. Кўплаб мифологик образлар ва қадимги тасаввурларнинг достон, эртак, афсона, қўшиқ ва бошқа фольклор жанрлари таркибида бугунги кунга қадар сақланиб қолганлиги ҳам мифологиянинг бадиий тафаккур учун манба бўлиб хизмат қилганлигини кўрсатади.Шу билан бир қаторда мифнинг «архаик жанр» сифатидаги хусусиятлари бутунича йўқ бўлиб кетган эмас. Профессор М.Жўраевнинг фикрича, «миф оламни содда англаш ифодаси сифатида инкор этилгач, унинг мазмуни муайян ўзгаришларга учраган ҳолда афсона жанрига кўчади. Бу ўзгаришлар воқеликка муносабат (дунёни мифологик англашдан бадиий идрок этишга ўтиш), миф функциясининг кенгайиши (воқеликни тушунтириш, изоҳлаш мақсадида яратилган ва баён қилинган ҳикояларда ахлоқий-эстетик қарашларнинг акс эта бориши), миф моҳиятининг янгиланиши, мифологик қаҳрамонларнинг бадиий образга айланиши, мифологик матнларнинг ритуал маросимлар билан алоқаларининг узила бориши ва воқелик тасвирининг рамзий талқинларга асосланишидан иборат эди».3 Афсона жанрининг генетик асослари бевосита миф билан боғланишининг яна бир сабаби бор: қадимги мифлар ўзининг оммалашиш тарзи, яъни асосан ҳикоявий усулда ижро этилишига кўра афсона жанрига яқин турган. Шунинг учун ҳам ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши даврида мифология одамларнинг эндигина шаклланиб бораётган эпик тафаккури ва бадиий-эстетик эҳтиёжларини қондиришга ожизлик қилиб қолганида оғзаки насрнинг янги шакли - афсона жанри юзага келар экан, ўз таркибига қадимги мифларнинг асосий сюжетлари ва моҳиятини ҳам қамраб олган. Бошқача қилиб айтганда, афсона жанр халқ орасида аввалдан маълум бўлган ва жонли ижрочилик анъанасида тугал структура тарзида шаклланган мифларнинг сюжет қурилиши, ижро усули ва ҳаётий-маиший вазифаларини ўзида мужассам этгани ҳолда айни пайтда ўзигача бўлган миф ижодкорлиги ҳамда ижрочилиги анъаналарини инкор этиш орқали шаклланган. “Афсона жанри қадимги мифнинг бевосита такрори ёки нусхаси эмас, балки янгича эпик ижод маҳсулидир. Воқеликни изоҳлаш, тушунтириш ва талқин қилишнинг янги усули маълум маънода мифологик дунёқарашнинг инкори сифатида юзага келган. Шундай экан, мифологик сюжетлар тўғридан-тўғри афсонага айланмаган, яъни афсона мифологик тасаввур усулини бутунлай инкор этгани ҳолда унинг элементларини ўзига сингдириб юборган”.4 Профессор Б.Саримсоқов ўрта аср мифларининг муҳим белгиларидан бири «ҳамма вақт афсона шаклида, яъни эстетик код орқали яшаш ва тарқалиш»5 эканлигини қайд қилар экан, мифология тарихий-фольклорий жараённинг тараққиёти давомида ўзининг ижтимоий онг шаклларидан бири сифатидаги хусусиятларини афсона жанрининг эпик шакли воситасида намоён этганлигини тасдиқлайди.Афсона жанрининг шаклланиши ва тараққиётида миф илк семантик асос, ўзак вазифасини ўтаганлигини эътироф этган фольклоршунос олим М.Жўраев ҳам ўзбек халқ афсоналарининг юзага келишига замин бўлган манбалар ҳамда тадрижий тараққиёти босқичлари “ҳаётий воқелик -> миф -> афсона” тарзида эканлигини кўрсатади.6
Афсона жанри эпик жанр намунаси сифатидаги ўз вазифасини ҳам бевосита мифдан олган, яъни бу жанр бевосита миф билан функциядошдир.Миф қадимги одамнинг олам ҳақидаги ибтидоий тасаввурлари йиғиндиси бўлганлиги учун унинг асосий функцияси кишиларга муайян ахборотни етказиш, воқеликдаги у ёки бу ҳодисанинг сабабини изоҳлаш, тушунтиришдан иборат бўлган. Ана шу функционал хосса ҳам миф ижодкорлиги таназзулга юз тутиб, унинг ўрнини бадиий ва эпик тафаккур анъанаси эгаллагач, бутунича афсона жанрининг зиммасига кўчиб ўтган. Афсоналар ҳам айтувчи, ҳам тингловчи томонидан ҳаётда бўлган воқеа баёни, ҳақиқат деб қабул қилингани боис тингловчига у ёки бу факт, маълумот ҳақидаги ахборотни етказиш мақсадини кўзда тутади. Оламнинг яратилиши, хаос ва космос ўртасидаги кураш, наботот ва ҳайвонот дунёсининг пайдо бўлиши, осмон ёритқичлари, табиат ҳодисаларининг ибтидоси ҳақида ҳикоя қилувчи мифологик афсоналар қачонлардир ибтидоий одамлар томонидан яратилган мифларнинг эстетик код орқали халқ оғзаки бадиий ижодида сақланиб қолган намуналаридир. Миф билан мифологик афсона ўртасида кўпгина ўхшашликлар, муштаракликлар мавжуд бўлишига қарамасдан, бу икки ҳодисани айнанлаштириш тўғри бўлмайди. Бизнинг назаримизда, миф ва мифологик афсоналар қуйидаги белги-хусусиятларига кўра муштарак жиҳатларга эга:

  1. Миф ва мифологик афсоналарда инсонни ўраб олган борлиқ, олам, табиат, осмон жисмлари ва инсон ҳаёти билан боғлиқ муайян тушунчалар, нарса-ҳодисалар моҳиятини ойдинлаштириш мақсади устуворлик қилади;

  2. Қадимги мифлар ҳамда мифлогик афсоналарнинг функционал йўналишида этиологизм устуворлик қилади. Чунки уларнинг ҳар иккаласида ҳам борлиқ олам ва табиатдаги муайян нарса-ҳодисалар моҳиятини изоҳлаб бериш мақсади кўзда тутилади;

  3. Ибтидоий одамнинг борлиқ олам ҳақидаги илк тасаввурларини ўзида ифода этган мифларда ҳам, халқимизнинг табиатдаги муайян нарса-ҳодисалар сабабларини тушунтиришга қаратилган мифологик афсоналарида ҳам воқелик аниқ предметлар орқали баён этилади.Бинобарин, О.М.Фрейденберг ҳам конкретлилик ва яхлитликни ибтидоий тафаккурнинг муҳим хусусиятлари сирасига киритган эди.7 Масалан, ой, қуёш ва юлдузлар тўғрисидаги миф ва мифологик афсоналарда конкрет самовий жисм хусусида сўз юритилади;

  4. Миф қадимги маросимларда турли хил рамзий ўйин ҳаракатлари ва рақслар орқали намойиш этилиши билан бир қаторда мифологик афсоналар сингари сўз воситасида ҳикоя қилиб ҳам берилган. Миф шаклида ифодаланган қадимги тасаввурлар тингловчига асосан фабулатив шаклда етказилган;

  5. Ибтидоий жамиятнинг етакчи мафкураси вазифасини бажарган мифология анимизм, тотемизм, фетишизм, магия каби қадимги дин шакллари билан алоқадор эътиқодий қарашларни ўзида жамлагани сингари, мифологик афсоналарда ҳам аниматик, тотемистик, фетишистик тасаввурларни ташувчи мотивлар, сюжетлар ва образлар сақланиб қолган.

  6. Миф ва мифологик афсонанинг муштараклигини кўрсатадиган яна бир жиҳат уларнинг ҳар иккисида ҳам «эврилиш» мотиви мавжудлигидир. Мифларда ҳам, мифологик афсоналарда ҳам одамнинг маълум нарса-ҳодисага айланиши орқали борлиқнинг муайян бир қисми вужудга келиши, пайдо бўлиши «эврилиш» мотиви сифатида баён этилади.

  7. Афсона жанри халқ оғзаки бадиий ижодининг эпик турга мансуб асарлари орасида ўзининг яратилиш тарихи, мавзу қамрови, воқеликни ифода этиш усули ва образлар тизимига кўра мифга энг яқин турган жанр ҳисобланади. Шу билан бир қаторда мифологик афсоналар қадимги мифларнинг айнан такрори эмас, инсон дунёқараши ва тафаккури тарихининг турли босқичларига хос бўлган бу икки ҳодиса ўртасида бир қатор фарқлар ҳам мавжуд ва бу фарқли белгилар қуйидагилардан иборат:

1) Миф ва афсоналар тасвирланаётган воқелик қачон рўй берганлигига қараб, яъни эпик матннинг замоний белгисига кўра ҳам фарқланади. Қадимги мифларда «оламнинг яратилиши замоннинг ва маконнинг ибтидоси сифатида тушунтирилади
2.Мифологик афсоналарда тасвирланган вақт эса айтувчи ва тингловчи яшаб турган замоннинг аниқ ифодаси бўлмасдан, ўзининг йўналишига кўра ўтмишга қаратилганлиги, яъни «ретроспективлиги» билан характерланади.
3.Миф ва афсонада ҳикоя қилинаётган воқелик айтувчи ҳамда тингловчи томонидан бўлган воқеанинг ифодаси сифатида, яъни ҳақиқат деб қабул қилинади.
Афсона жанрининг юзага келишида мифларнинг «десакраллашиши», яъни муайян эътиқодий қарашни ифода этувчи муқаддас матн сифатидаги аҳамиятини йўқотиши ва тобора бадиий-эстетик моҳият касб эта бориши ҳам муҳим ўрин тутган. Шунинг учун ҳам миф ва афсонани бир нарса деб қараш тўғри эмас, улар бири иккинчини тақазо этадиган фольклор намуналари бўлиб, яратилиши ва оммалашишига кўра тарихан турли даврлар маҳсули ҳисобланади.
Мифологик тасаввурларнинг афсона жанрида ўз ифодасини топиши «мифологик код ўрнига ижтимоий-эстетик коднинг тикланиши, мифологик табунинг ижтимоий табу сифатида қабул қилиниши, мифологик символнинг поэтик кўчимга айланиши, мифологик субъектнинг бадиий образга айланиши»дан иборат диффузион жараён8 тарзида рўй берган. Мифнинг ифода усули ва шаклларида рўй берган структуруал ўзгаришлар афсона жанрининг келиб чиқиши учун замин ҳозирлаган.
Фольклоршунос олим М.Жўраевнинг ёзишича, «кўҳна мифнинг ўзбек фольклоридаги структуруал-семантик муқобили мифологик афсоналардир».9 Бизнинг фикримизча ҳам қадимги одамларнинг мифологик тасаввурлари асосида юзага келган просюжетлар, яъни илк сюжет ўзакларининг бадиий тафаккур тараққиёти давомида қайта идрок этилиши натижасида юзага келиб, ўзида космогоник, тотемистик, анимистик, манистик қарашларни акс эттирган, яъни оламни мифологик талқин қилиш анъанасининг бадиий идрок этиш воситасида инкор қилиниши натижасида миф ижрочилиги ва ижодкорлигининг бевосита давоми, мифнинг вориси, қадимий мифларнинг эпик шаклда оммалашган кўринишлари сифатида шаклланган оғзаки насрий асарлар «мифологик афсоналар» ҳисобланади.


1 Каташ С.С. Архаические жанрм алтайского фольклора (генезис, типология, поэтика). Дисс. на соис. докт. филол. наук. - Ташкент, 1984. - С.118-119.

24 'Жўраев М., Шомусаров Ш. Ўзбек мифологияси ва араб фольклори. -Тошкент: Фан, 2001.-Б.Ю-И.

3 Жўраев М. Ўзбек халқ самовий афсоналарининг тарихий асослари: Филол. фанлари докт. дисс. автореф. - Тошкент, 1996. - Б.16.

4Жўраев М. Ўзбек халқ самовий афсоналарининг тарихий асослари. Филол. фанлари докт. дисс. - Тошкент, 1996. - Б.53.

5Саримсоқов Б. Эпик жанрлар диффузияси. - Б.142.

6Жўраев М. Ўзбек халқ самовий афсоналарининг тарихий асослари. Филол. фанлари докт. дисс. - Тошкент, 1996. - Б.53.

7Фрейденберг О.М. Миф и литература древности. - М.: Наука, 1978. - С.19.

8Саримсоқов Б. Эпик жанрлар диффузияси // Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари. - Тошкент: Фан, 1981. -Б.97-140.

9Жўраев М. Ўзбек халқ самовий афсоналарининг тарихий асослари: Филол. фанлари докт. дисс. - Тошкент, 1996. - Б.47.

Download 30,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish