Таянч иборалар: андроид, робот, электромеханик робот, интеллектуал тизимлар, ҳис қилувчи, мулоқот тизимси, антропоморф



Download 47,55 Kb.
bet1/3
Sana08.04.2022
Hajmi47,55 Kb.
#537958
  1   2   3
Bog'liq
2 5283006934553728137


2 - Мавзу. Ҳисоблаш интеллекти юқори коэффициентли машинали интеллект тизимининг асоси сифатида

  1. Андроидлар ва электромеханик роботлар.

  2. Роботлар.

  3. Интеллектуал тизимлар.

Таянч иборалар: андроид, робот, электромеханик робот, интеллектуал тизимлар, ҳис қилувчи, мулоқот тизимси, антропоморф.
1. Андроидлар ва электромеханик роботлар.
Андроид деб сунъий (механик) одамчаларга айтилади. «Андроид» сўзи лотинча «андрос» сўзидан келиб чиққан бўлиб, эркак, эр маъноларини беради. Инсон ёки бошқа тирик мавжудотларнинг ташқи кўриниши ва функционал имкониятлари бўйича механик мавжудотларни лойиҳалаш ва тайёрлаш ХВИИИ асрда бошланган. Бу давр механиканинг «олтин аср»и бўлган. Чунки ўша даврда ҳар хил кичкина (миниатюра) ва моҳирона ясалган (мураккаб) асбоблар, мусиқа қутичалари, механик одамчалар ва ажойиб «тирик» мавжудотлар ихтиро қилинган. Бу маҳсулотларнинг ижодкорлари одатда соацоз бўлганлар. Улар бу вақтга келиб ўз мутахассисликлари бўйича ҳамма нозик томонларни ўзлаштириб, ўзларининг бор билимларини андроидлар тайёрлаш (яратиш)га бағишлаганлар.
ХВИИИ-ХИХ асрларга оид йигирмага яқин андроидлар маълум. Энг машхурлари француз механиги Жак де Вокансон ва Швейцария усталари - ота-бола Пер ва Анри Дролар томонидан яратилган андроидлардир. Пер Дронинг «нусха кўчирувчи» ва Жак де Вокансоннинг «найчи» ижодлари жуда юксак маҳорат билан ишланган. Жак де Вокансоннинг «найча» си ташқи кўринишидан оддий одам сингари кўринишда бўлиб, най (флейта) ни оҳиста лабларига олиб келган ҳолда инструментнинг ҳар хил тешикларини бармоқлари билан танлаб босиб ўз репертуаридаги ўн икки оҳангдан бирини чалар эди.
Пер Дронинг «нусха кўчирувчи» си ташқи томондан столни олдида ўтирувчи олти ёшли қизчага ўхшар эди. У «ғоз перо»сини сиёҳдонга тиришқоқ ҳолда ботирар ва чиройли қилиб ҳарфлар, сўзлар ёзарди ва ҳатто итни расмини ҳам чизар эди. Бунда у бошини бир текис сарак-сарак қилар ва қўл ҳаракатига мос равишда кўз - қовоғини туширар эди. Ўша асрнинг томошабинлари инсон қўли билан яратилган бу «тирик мавжудот»ни кўриб лол қолганлар.
1774 йили Париждаги кўргазмада Пер ва Анри Дроларнинг уч андроиди: «нусха кўчирувчи», «расм чизувчи» ва «мусиқашунос»и намойиш қилинади. Кейинрок Анри Дро Испанияга кетади, у ерда унга зафар билан бирга ҳавф ҳам бор эди. Ота-бола Дроларнинг «афсункор тажрибалари»дан испан суд-полицияси кўпдан бери норози бўлиб юрган эди. Уни ушлайдилар ва қамайдилар. Анри Дронинг андроиди ҳозирги вақтда Франциянинг Невшател шаҳридаги нафис санъат музейида сақланмокда. 
ХИХ асрнинг бошига келиб андроидлар ўрнини юқори техник имкониятларга эга бўлган электромеханик роботлар эгаллади.
«Робот» термини биринчи бўлиб чех ёзувчиси Карел Чапекнинг 1920 йилда ёзган Р.У.Р. («Рассум универсал роботлари») песасида қўлланган. Бу сўз «гоот» деган чех сўзидан олинган бўлиб, одамзодга ўхшаб ҳаракат қилувчи машинани англатади. Песанинг қаҳрамонлари ташқи кўриниши бўйича одамга ўхшаган механик одамлар бўлиб, физик ва интеллектуал томондан одамдан устун эди. Қ. Чапек уларни «роботлар» деб атади. Бу сўз «андроид» атамасини сиқиб чиқариб («андроид» сўзи фақат ўтган замон механик кўғирчоқларининг аталишида сақланиб колган), дунёнинг ҳамма тилларига сингиб кетди.
Дунёда биринчи робот 1927 йилда яратилган. Бу америкалик мухандис Дж. Венсли томонидан лойиҳалаштирилган ва бутун дунё кўргазмасида намойиш қилинган «Телевокс» роботи эди. «Телевокс» робот қўллари билан ҳаракат қила олар, оёққа тура олар ва магнитофон ёрдамида бир нечта ибораларни айта олар эди. Буларнинг ҳаммасини андроидлар ҳаракатидан фарқли ўлароқ, қатъий (ўзгармас) программа бўйича эмас, балки ўзининг конструктори кўрсатмаси бўйича бажарар эди. Роботга топшириқлар ҳуштак ёрдамида киритилган. «Телевокс» оммавий тарзда намойиш қилинганидан сўнг «ишга» солиб юборилди, яъни уни Ню-Ёркдаги осмон ўпар уйлардан бирининг водопровод шоҳобчасига навбатчи вазифасига «тайинлашди». Унинг зиммасига тизимдаги сувнинг сатҳи ва насослар ишини кузатиб туриш юкланди. 
Шундан сўнг қизиқарли техник ечимларга эга бўлган электромеханик роботларнинг бир бутун авлоди пайдо бўлди. Лекин биз бу роботлар тўғрисида гапирмаймиз, чунки мақсадимиз «сунъий интеллект»нинг фан бўлиб оёқка туриш йўлини қараб чиқишдан иборат. 
Кейинчалйк микропроцессор технологиянинг ривожланиши натижасида электромеханик роботлар ўрнини электрон роботлар эгаллади. Шундай роботлардан иккитаси хусусида сўз юритамиз. Биринчи робот «Универсал» Осака шаҳрида (Япония) бутун дунё кўргазмасида намойиш қилинди. Робот радио орқали бериладиган 27 топшириқни бажарарди: у юради, боши ва қўллари ҳарақат қилади, мусиқани тушунади ва унинг оҳангига ўйнайди ва ҳоказо. Иккинчи робот «Демонстратор» («намойиш қилувчи») Украина Фанлар академияси институтларидан бирида бор. Бу роботнинг ичига сунъий олмос ишлаб чиқарувчи лаборатория қурилмаси жойлаштирилган. Робот оддий графитдан сунъий олмос ишлаб чиқариш технологиясини оммабоп қилиб тушунтириб бера олган. Маъруза пайтида роботнинг оғзига графит парчалари солинган, робот эса жағи билан уни эзган ва кўп ўтмай унинг ўзи махсус тешигидан тайёр бўлган олмос кристаллни олиб берган. Бу намойиш катта самара берган. 
Юқорида айтилган фикрларни умумлаштириб, шуни тасдиқлашимиз мумкинки, андроид ва биринчи роботлар инсоннинг ҳаракат ва таъсир қилиш соҳасидаги имкониятларини моделлаштиришда биринчи уриниш бўлган. Улар ҳозирги замон роботларининг асосчиси бўла олмади. Бунга энг оддий интеллектнинг йўқлиги сабабдир. Бу нимада ифодаланган? Бу, биринчидан, ташқи муҳит билан андроид (робот)лар ҳаракати ўртасида тескари алоқанинг йўқлиги ҳамда бу ташқи ўзгарувчан муҳитга мосланиш қобилиятининг йўқлиги билан ифодаланади. Булар маҳорат билан ясалган ўйинчоқлар эди, уларнинг ҳаракати қатъий программалаштирилган эди. Масалан, «Нусха кўчирувчи» андроид ҳамма вақт олдиндан белгиланган жумлалар тўпламидан бирини ёзарди. Агар унинг сиёҳдонида сиёҳ бўлмаса ҳам у сиёҳдонга перосини тиқишни ва қоғозга перо билан (перосида сиёҳ бўлмаса ҳам) ёзишни давом эттирар эди. «Найчи» андроид эса, агар, унинг найи ўрнига худди найга ўхшаш ўлчамда думалоқ ёғоч қўйилса ҳам ўзининг оҳангини ўйнай берарди. Биринчи роботлар андроидлардан деярли фарқланмасди. Улар ўзларига хос ҳаракатларни (ташқи муҳит таъсирида бўладиган ҳаракатларни эмас, балки топшириқ сигналлари ёрдамидаги ҳар хил кетма-кетликдаги ҳаракатларни) бажарардилар. Шундай бўлса ҳам, андроид ва электромеханик роботларни яратишга кетган уринишлар зое кетмади. Бундай ўйинчоқларни яратувчилар антропоморф(одамга хос) ҳаракатларга механик ўхшатиш имконияти тўғрисидаги масалани ижобий ҳал қилганлар. Бу ишларнинг натижалари биомеханика (одам ҳаракати назарияси) ривожланишида катта рол ўйнаган, яъни инсонлар учун протезлар яратишга имкон берган. Андроидлар қўли инсон томонидан яратилган биринчи манипуляторлар саналган. Ҳозирги пайтдаги манипуляторлар қанчалик мукаммал бўлмасин, улар билан механикларнинг «олтин асри»нинг ажойиб ижодкорлари томонидан яратилган манипуляторлар орасида генетик ўхшашликни осон кўриш мумкин. 
Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, робот-андроидларнинг ижодкорлари ҳозирги замон роботлари пайдо бўлиши учун имкон яратганлар.

Download 47,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish