7. “Дераза токчасидаги томорқа”
Бу томорқада пиёз, саримсоқ пиёз, ловия, маккажўхори, шивит, булғор
қалампири, помидор каби ўсимликлар ниҳолларини екиш ва ўстириш мумкин.
Бунда болалар ўсимликнинг ўсиши, ўсиш шароитини узоқ вақт
кузатиш
имкониятига ега бўладилар. Тадқиқий фаолият давомида кузатув кундалиги
юритиб
борилади, унда тарбиячи болалар билан ҳамкорликда кундалик
кузатув натижалари бўйича хулосаларни қайд қилиб боради. Шундай қилиб,
тажриба уйғунлашуви болага билим тажрибаси орқали эгаллашга ёрдам
беради. Aгар тадқиқодчи бола педагог ва ота-онаси томонидан қўллаб-
қувватланса, бу
боладан кузатувчан, мустақил хулоса чиқарувчи, мантиқий
фикрловчи, ҳаёти давомида атрофни ўраб турган нарсалар орасидан қизиқарли
ва ноодатийларини топувчи, ўзини ўраб турган нарсаларга нисбатан ҳайрат ва
қизиқиш билан қаровчи тадқиқотчи бола етишиб чиқади.
5.
СAНЪAТ МAРКAЗИ
Ўз
ичига расм, лой иши ва елимлаш(аппликация)ни қамраб оладиган
тасвирий фаолият мактабгача ёшдаги боланинг энг қизиқарли
фаолият тури
бўлиб ҳисобланади. У болага ўз тасвирларида атроф-олам тўғрисидаги
таассуротлари ва унга бўлган муносабатни акс эттириш имконини беради.
Шунинг
учун
гуруҳда
санъатни
ҳиссий
ифодалаш
ва
эстетик
ривожлантиришга яхши шароит яратилган бўлиши керак. Бунда санъат
маркази муҳим рол ўйнайди. Болаларда кичик саҳна кўринишларини ўйнашга
хоҳиш-истак уйғотиш учун зарур бўлган чиройли кийимлар ва бошқа ҳар хил
қўлда ясалган костюмлардан фойдаланиш мумкин.
Санъат марказининг вазифаси :
-
бадиий –тасвирий фаолият жараёнига бўлган эмоционал муносабатни ва
ёрқин ифодали образларни яратиш истагини тарбиялаш;
-
ранглар билан мустақил тажрибалар ўтказиш
истагини шакллантириш
(рангларни бир-бирига қўшиш орқали бошқа бир рангни ҳосил қилиш)
-
ижодий қобилиятларни ривожлантириш ва майда қўл моторикасини
шакллантириш (гил, лой, трафаретлар билан ишлаш)
Санъат маркази учун зарурий жиҳозлар :
-
Шамчалар, рангли бўрлар;
-
Фломастер;
-
Aкварель буёқ, гуашь;
-
Пластилин ва ясаш учун тахтачалар;
-
гил, хамир (махсус тайёрланган )
-
Чўпчалар, трафаретлар, поролон, тайёр босма шакллар;
-
Рангли ва оқ қоғоз, матолар, иплар;
-
Қайчи, молберт, кичик доскачалар;
-
ранглаш
учун китобчалар;
-
халқ амалий –безак санъати намуналари (дастур асосида мавзу
юзасидан альбомлар, кўргазмали расмлар)
-
кичик ҳайкалчалар ( Ҳамро буви ўйинчоқлари ва ҳ....)
-
қоғоздан, лойдан, пластилиндан образ ҳосил қилиш ва
тасвир чизиш
бўйича кетма-кетлик жараёни кўрсатилган карточкалар.
Do'stlaringiz bilan baham: