кўришнинг пасайганлиги).
4. Боланинг ўқиш ва ёзишни ўрганишда оркада қолишининг асосий
сабабини унинг ақли заифлигидангина деб тахмин килмаслик. Агар болани
ўқишни ўрганишдаги қийинчиликларини ақли заифликдан деб тахмин
килмасдан, бошқа сабаблари тўлиқ тушунтирилса, уни ёрдамчи мактабга
юбориш
хакидаги
фикрларга шубҳа тутилади (айниқса,
боланинг
ривожланиши оркада колиши хакида бошка шикоятлар бўлмаса). Бунда
масала текширишнинг барча маълумотларини солиштириш йўли билан хал
килинади.
Болада ўқиш жараёнини текшириш учун куйидаги дастурни тавсия
этиш мумкин:
1. Боланинг ўқишга бўлган муносабати ва унинг ўқишни
ўзлаштиришдаги холатлар.
- Ўқишни ўргатиш қачон, қаерда ва ким томонидан бошланган?
- Қийинчиликлар бўлганми? Қайси босқичда? Қандай?
- Бола ўқишни яхши кўрадими?
- Ўқилаётганларни эшитишни яхши кўрадими? Бу саволларга жавоб
ота-оналар ва бола билан суҳбатда олинади.
2. Ўқишга тайёргарлик.
- Гапни такрорлаш кўникмаси.
- Гапдан сўзни ажрата олиш кўникмаси.
- Товуш тахдили (огзаки). Сўзларни бўғинларга бўлиш, биринчи
товушни ажратиш, алохлда товушларни ажратиш, сўзлардаги товушларни
тартиби бўйича такрорлаш.
- Ҳарфларни таниш, билишнинг мустаҳкамлиги. Ҳарфнинг номи.
Ҳарфнинг номи бўйича кўрсатиш. Қайси ҳарфларни билмайди? Қайсиларини
алмаштиради? Қайси ҳарфларга алмапггиради? Нечта ҳарфни ва қайсиларини
билади?
3. Ўқиш малакаси.
Ўрганилган сўзларни ўқийдими? Тўлиқ сўз бки жумлани ўқий
оладими? Ҳарфлаб, бўғинлаб, сидирғасига ўқиш.
Боғланган ўқиш
Ўқиш тезлиги. Гапдаги алохида сўларнинг маъносини тушуниш.
Do'stlaringiz bilan baham: |