Ривожланган мамлакатлар солиқ тизими: Қиёсий таҳлил


-жадвал. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ)га аъзо мамлакатлар ва



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana22.02.2022
Hajmi2,63 Mb.
#104602
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
rivozhlangan-mamlakatlar-soli-tizimi-iyosiy-ta-lil

1-жадвал. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ)га аъзо мамлакатлар ва 
Францияда ЯИМга нисбатан солиқ юки (фоизда)*
1
Солиқ ва бадаллар
Франция
ИҲРТ
Жисмоний шахслар даромад солиғи
(шу жумладан, ягона ижтимоий солиқ) 
8,4
8,6
Корхоналар фойда солиғи
2,6
2,9
Ижтимоий бадаллар
16,8
9,0
Иш ҳақи фондига нисбатан солиқ
1,6
0,4
Мол-мулк солиқлари
3,8
1,8
Товар ва хизматларга солиқ
10,8
10,9
Жами
45,0
34,1
*2013 йил ҳолатида
30
СОЛИҚ СИЁСАТИ / НАЛОГОВАЯ ПОЛИТИКА


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 12
кил қилади. Корпорация фойдасидан олина-
диган солиқнинг ЯИМдаги улуши қарийб 
4 фоизни ташкил этади.
1
Японияда кичик бизнес учун ушбу 
со лиқнинг имтиёзли ставкалари ҳам кўзда 
тутилган. Бу солиқ бўйича солиққа тортила-
диган база бўлиб, халқаро бухгалтерия ҳисоби 
қоидаларига асосан аниқланадиган корпора-
ция фойдаси ҳисобланади. Охирги йиллар 
давомида корпорациялар фойдаси солиғидан 
тушадиган тушумлар ҳажми, миллий бюджет 
умумий даромад ҳажмидаги барча тушумла-
рининг чорак қисмини ёки 25 фоизини ташкил 
этади. 
Япония солиқ тизимининг ўзига хос жиҳати 
яшаш учун солиқ жорий этилганлигидир. Япо-
ниянинг ҳар бир фуқароси яшаш солиғини 
(бир йилда 3200 иен) тўлаши шарт. 
Саноати ривожланган йирик давлатлардан 
бири Буюк Британияда солиқ тизими 19-аср-
даёқ шаклланган. Бироқ у ҳам танаффусларни 
бошидан кечирди. Солиқ ислоҳотлари 1965 
ҳамда 1973 йилларда амалга оширилган 
бўлиб, 1990-йилларда солиққа тортишда жид-
дий ўзгаришлар қилинди. Буюк Британия 
солиқ тизими Ўзбекистон солиқ тизими каби 
икки поғонали бўлиб, улар умумдавлат ва 
маҳаллий солиқларни ташкил этади. Умумдав-
лат солиқларининг асосини жисмоний шахс-
лардан ундириладиган даромад солиғи, кор-
1
http://topic.uz/; www.moluch.ru/archive/88/17152/; 
http://finance.cofe.ru/; 
www.dit.perm.ru/articles/
nalog/data/;www.ru.wikipedia.org/wiki/Japan;www.
otchetsdan.ru/news/kakie-nalogi-platyat-v-anglii1
порациялар фойдасидан олинадиган солиқлар, 
капитал ўсишидан олинадиган солиқлар, нефт-
дан олинадиган даромад солиқлари, мерос-
лардан олинадиган солиқлар, қўшилган қий-
мат солиғи, бож, акциз солиғи, тамға 
(герб) йи ғимлари ташкил этади. Улар солиқлар 
орқали ундириладиган бюджет тушумлари-
нинг 90 фоизини ташкил этади. Маҳаллий 
солиқлар ҳиссасига асосан мол-мулк солиғи 
тўғри келиб, ушбу солиқ тури умумий унди-
риладиган солиқлар миқдорининг 10 фоизини 
ташкил этади. Корпорация фойдасидан оли-
надиган солиқ максимум 23 фоизни ташкил 
этади. Корпорация фойдасидан олинадиган 
солиқнинг ЯИМдаги улуши 2,4 фоизни ташкил 
этади.
Буюк Британия солиқ тизимида тўғри 
со лиқлар етакчи ҳисобланади. Бюджет даро-
мадида тўғри солиқлар улуши 70%ни ташкил 
этади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 30%ни 
ташкил этади. 
Дунё солиқ амалиётида макродаражадаги 
солиқ юкини аниқлашда олинган ЯИМ ҳаж-
мига нисбатан солиқ тўловчилардан ундирил-
ган барча солиқ ва мажбурий тўловларнинг 
суммаси инобатга олинади. 
Турли мамлакатлардаги ЯИМга нисбатан 
солиқ ундириш даражаси тўғрисидаги маъ-
лумотлар 3-жадвалда келтирилган.
Ушбу маълумотлар асосида муҳим хуло-
салар чиқариш мумкин. Биринчидан, бугунги 
кунда дунёнинг иқтисодий ривожланган 
кўпчилик мамлакатлари ЯИМ ва миллий даро-

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish