ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 12
нидан тартибга солиш хўжалик механизми-
нинг ажралмас таркибий қисмига айланиб
қолган. Солиқ сиёсати ва хусусий тадбиркор-
ликка молиявий таъсир кўрсатиш давлат томо-
нидан тартибга солишнинг асосий воситаси
бўлиб хизмат қилади.
1
Корпорация фойдасидан олинадиган солиқ
ставкаси АҚШда максимум 39 фоизни ташкил
этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 7,5 фоизни
ташкил этади.
Европада саноати ривожланган йирик дав-
латлардан бири Франция ҳисобланади. Ушбу
давлатдаги мавжуд солиқларни шартли
равишда 3 та йирик қисмга ажратиш мумкин:
товар нархига киритилган эгри солиқлар ёки
истеъмол солиқлари, даромад (фойда) солиғи
ва шахсий мулк солиғи.
Франция солиқ тизими шуниси билан
қизиқарлики, айнан шу мамлакатда биринчи
бўлиб 1954 йилда француз иқтисодчиси
Морис Лоре томонидан қўшилган қиймат
солиғи (ҚҚС) ишлаб чиқилди. Франция Рес-
пуб ликаси бюджетининг асосий даромад ман-
баи эгри солиқлар бўлиб, уларнинг энг муҳими
қўшилган қиймат солиғидир. Ҳозирги кунда
Францияда 20,6 ва 5,5 фоизга тенг бўлган
қатъий ва пасайтирилган ҚҚС ставкалари қўл-
ланилади. Ўзбекистонда эса ҚҚС ставкаси 20
фоизни ташкил этади.
Пасайтирилган солиқ ставкалари қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат, дори-
дармон, тиббий жиҳозлар, китоб, юк ва
йўловчи ташиш, корхона ишчилари овқат-
ланиши, маданий тадбирлар, туризм ва
1
www.mirec.ru/upload/pdf/2015-02/komissarova-
french-tax-system.pdf 2.11.2016г.
меҳмонхона хизматларига нисбатан қўлла-
нилади. ҚҚСга нисбатан Франция қонунчилиги
бир қатор имтиёзларни беради.
Тўғри солиққа тортиш даражаси пастлиги
ва айни чоғда эгри солиққа тортиш даражаси
юқорилиги Франциянинг ўзига хос хусусияти-
дир.
Чет эл солиқ қонунчилигини ўрганувчилар
учун Япония солиқ тизими ҳам алоҳида
қизиқиш касб этади. Ривожланган мамлакат-
лар қаторидан ўрин олган Японияда ўзига хос
солиқ тизими амал қилмоқда.
Мамлакатда 3045 та шаҳар, шаҳарчалар,
районларни бирлаштирувчи 47 та префектура
бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзининг мустақил
бюджетига эга. Японияда солиқ тизими икки
даражадан иборат бўлиб, давлат ва маҳаллий
солиқлар мавжуд.
Япониянинг барча солиқ даромадларининг
64%дан ортиғини ҳукуматни молиявий
қудратини ифодаловчи федерал солиқлар
ташкил этади. Ўзбекистон солиқ тизимида эгри
солиқларнинг улуши кўпроқ бўлган ҳолда,
Япония давлатида даромаднинг кўпроқ
қисмини тўғри солиқлар, яъни корпорация-
ларнинг фойда солиғи ва жисмоний шахслар-
нинг даромад солиқлари ташкил қилади.
Корпорацияларнинг фойда солиғи Япо-
ния да миллий префектура ва муниципалитет
бюджетлар ҳисобига келиб тушади. Солиқнинг
миллий ставкаси 33,3 фоизни, префектура
солиғи миллий солиқнинг 5 фоизини, муни-
ципалитет солиғи эса 12,3 фоизини ташкил
этади. Шундай қилиб, ушбу солиқ бўйича
олинган солиқларнинг умумий ҳажми корпо-
рация фойдасининг қарийб 37 фоизини таш-
Do'stlaringiz bilan baham: |