ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 12
маднинг солиқ тизими орқали қайта тақсим-
ланишининг юқори даражасига эришганлар.
Шу сабабли, ушбу мамлакатларда бюджет
даромадлари ўсишини асосан солиқлар тар-
кибини ўзгартириш ва шу асосда солиқлар
тушуми ошишини ЯИМ ўсиши билан тўғридан
тўғри боғлиқ бўлишини таъминлаш орқали
амалга ошириш мумкин. Иккинчидан, маҳал-
лий солиқ тўловчиларимиз учун солиқ юки
унчалик катта эмас. Чунки ҳақиқатда Ўзбекис-
тонда соф солиқ юки даражаси охирги йил-
ларда ЯИМга нисбатан 20 фоизни ташкил
этмоқда.
1
Ривожланган мамлакатлар солиқ тизимла-
рини таҳлил қилиш ва солиштириш асосида
1
Муаллиф томонидан қуйидагилар ёрдамида
тузилган: http://www.e-reading.club/chapter.
php/92147/14/Barulin_-_Nalogovyii_menedzhment.
html; Пансков В.Г. Налоговое бремя в российской
налоговой системе. // «Финансы», 1998. № 11;
Российский статистический ежегодник. М., 2005.;
www.mirec.ru/upload/pdf/2015-02/komissarova-
french-tax-system.pdf 2.11.2016г.; Каримов И.А.
2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва
диверсификация жараёнларини изчил давом этти-
риш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркор-
ликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир.
– Т.: «Ўзбекистон», 2015. -3-б.; https://soliq.uz/uz/
press_center/news/soliq-siyosati-ijtimoiy-iqtisodiy-
rivojlanishning-eng-muhim-omili/?sphrase_id=396203;
https://soliq.uz/uz/press_center/news/taraqqiyot-
mizning-huquqiy-kafolati/?sphrase_id=396269
шундай хулосага келиш мумкинки, ушбу
тизимлар турлича бўлишига қарамасдан,
уларда нафақат мамлакатларининг ички вази-
фаларини адо этишда, балки ташқи иқтисодий
даражада ҳам самарали фаолият юритишда
ўхшашликлар мавжуд.
Турли мамлакатлар солиқ тизимларининг
шаклланиш жараёни таҳлили натижалари ва
уларнинг Ўзбекистон учун аҳамияти ўрганилиб,
солиқ тизимини такомиллаштириш муаммоси
нафақат иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган
давлатларда, балки ривожланган мамлакат-
ларда ҳам мавжуд эканлиги аниқланди.
Ўзбекистон солиқ тизими эса мустақилликка
эришилгач шаклланди ва унинг такомилла-
шиш жараёни давом этмоқда.
Юқорида келтирилган маълумотлар асо-
сида қуйидагиларни таклиф этиш мумкин:
● мажбурий тўловларни инобатга олган
ҳолда солиқ юкини иқтисодиёт бўйича ўртача
15 фоизга тушириш ва солиққа тортиш меха-
низмини солиқ тўловчиларнинг турли
қатламлари учун тушунарли ҳолда шакллан-
тириб, имкон қадар соддалаштириш;
● маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллий-
лаш тириш ва рақобатбардош маҳаллий
маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга нисбатан
солиқ имтиёзлари ва преференцияларни
(имтиёзларни) қўллаш;
Do'stlaringiz bilan baham: