28
Юқоридаги анъанавий энергия манбалари турларидан кўри
-
ниб турибдики, улар биринчидан, инсоният яшаш турмуш-тар
-
зига, иккинчидан, экологик тизим ва ҳайвонот олами, ўсимлик-
лар дунёсига жиддий салбий таъсир кўрсатиши аниқланган.
шунинг учун ҳозирги пайтда анъанавий
энергия манбаларига
қўшимча энергия манбалари сифатида ноанъанавий энергия
турлари ривожлантирилмоқда. Ноанъанавий ва қайта тикланув
-
чи энергия манбалари турларига қуйидагилар киради:
1. Қуёш
энергияси;
2. шамол энергияси;
3. Биомасса, биоэнергия;
4.
Геотермал энергия;
5. Микро гидроэлектростанциялар;
6. шўрланиш энергияси;
7. Океан ва денгиз тўлқинлари энергияси;
8. Қум барханлари энергияси.
Бу энергия турларидан энг самаралиси қуёш энергетикаси ҳи
-
собланади. Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантиришда
яримўтказгичли материаллар асосидаги қуёш
элементларидан
фойдаланилади. Ҳозирги пайтда қуёш элементлари, асосан, моно
ва поликристалл кремний асосида ишлаб чиқарилмоқда. Бундан
ташқари, кўп қатламли, гетеротузилмали қуёш элементлари ҳам
мавжуд бўлиб, улар ҳозирча кўп сонда чиқарилгани йўқ. Бунга
асосий сабаб, хом-ашё материалларининг қимматлиги ҳамда
ишлаб чиқариш технологиясининг мураккаблигидир. Кремний
асосидаги қуёш элементларига нисбатан кўп қатламли қуёш эле
-
ментлари фойдали иш коэффициенти анча юқори ҳисобланади.
шундай бўлсада, Ерда кремний миқдори кўплиги сабабли ҳамда
технологиясининг ривожланганлиги
учун кремний асосидаги
қуёш элементлари кўп сонда ишлаб чиқарилади.
Юқоридаги маълумотлар таҳлилига асосланиб, қуёш энерге
-
тикасига доир фан ва техниканинг энг сўнгги маълумотларини
мактаб физика фани тўгарак машғулотларида ўрганиш бўйича
бир қанча таклиф ва тавсияларни келтиришга ҳаракат қилдик.
29
Қуёш энергиясидан электр энергияси манбаи сифатида фой
-
даланишда, асосан, қуёш элементлари ва улар асосидаги батаре
-
ялар, фотоэлектрик қурилмалар ва қуёш электростанцияларидан
фойдаланилади. Мактаб ўқувчиларига қуёш энергиясидан фой
-
даланиш ва уни ҳосил қилишнинг физикавий механизмини сод
-
да, аниқ, тушунарли тарзда етказиб беришда янги инновацион
педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш анча юқо
-
ри самара беради. Биз қуёш энергетикаси тўғрисидаги маълу
-
мотларни ўқувчиларга етказишда мактаб физика тўгараги учун
бир соатлик тўгарак машғулоти дарсининг технологик харита
-
сини тузиб чиқдик. Ушбу тузилган технологик харитани бир
нечта мактаблар физика тўгаракларида педагогик эксперимент
сифатида синаб кўрдик. Қуйида бир соатлик физика тўгараги
учун
Do'stlaringiz bilan baham: