Risola mak indd


МАКТАБ ФИЗИКА ФАНИ ТЎГАРАК



Download 254,42 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/22
Sana30.04.2022
Hajmi254,42 Kb.
#595525
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
maktab fizika talimida quyosh fotoenergetikasi elementar tushunchalari va ularni oqitish texnologiyasi

6.МАКТАБ ФИЗИКА ФАНИ ТЎГАРАК 
МАШҒУЛОТЛАРИДА ҚУЁШ ЭНЕРГЕТИКАСИГА 
ДОИР ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎРГАНИШ 
ИМКОНИЯТЛАРИ
Қайта тикланувчи энергия манбалари турлари ичида энг 
самаралиси қуёш энергияси ҳисобланади. Қуёш энергиясини 
электр энергиясига айлантириш (қуёш фотоэнергетикаси) соҳа
-
сида жаҳонда жуда катта тажриба тўпланган бўлиб, келажакда 
бу энергия туридан барча соҳаларда кенг фойдаланиш назарда 
тутилмоқда. шунинг учун бу соҳага тегишли назарий ва амалий 
маълумотларни ўрганиш, билим ва кўникмалар ҳосил қилиб бо
-
риш давр талаби ҳисобланади [1-3]. Мактаб физика курсида қуёш 
энергетикасига доир элементар тушунчалар берилади. Бироқ, 


26
ўқувчилар бу соҳа бўйича етарлича билим ва кўникма ҳосил қи
-
лишлари учун бу маълумотлар етарли эмас. шу нуқтаи назардан, 
биз, ушбу маълумотларда қуёш энергетикасига доир баъзи маълу
-
мотларни мактаб физика фани тўгарак машғулотларида ўрганиш 
имкониятлари бўйича методик тавсиялар сифатида маълумотлар 
келтирдик.
Физика фани тўгаракларида, факультатив курсларда ҳамда 
илмий-оммабоп семинар ва анжуманларда ноанъанавий ва қайта 
тикланувчи энергия манбалари физик-технологик асосларини 
чуқурроқ фундаментал қонунларга боғлаб ўрганиш мақсадга 
мувофиқдир. шу нуқтаи назардан, ушбу маълумотларда, биз, 
ноанъанавий қайта тикланувчи энергия манбалари турларидан 
бири – қуёш энергетикаси тўғрисидаги назарий ва амалий маъ
-
лумотларни ўқувчиларга етказиш масаласига тўхталиб ўтдик. 
Бунинг учун ноанъанавий энергия турларидан қуёш энерге
-
тикаси фундаментал-физикавий тушунчаларини шаклланти
-
ришнинг илмий-методик ишланмасини дарс жараёнига тадбиқ 
этиш мисолида кўриб чиқдик. 
Қуёшни улкан термоядро реакторига қиёслаш мумкин. 
Қуёшдан жуда катта миқдорда иссиқлик ва ёруғлик нурланиши 
ажралиб чиқади. Сайёрамиз Ерда қуёшдан келаётган нурланиш 
оқими турлича тақсимланади. Бутун йил давомида фасллар 
алмашиниши натижасида турли ҳудудларда бу нурланиш 
оқимлари қувватларини ҳисоблаб топиш мумкин. Олимларнинг 
ҳисоб-китобларига кўра, 1 м
2
юзага ўртача 1370 Ж энергия 
тўғри келар экан. Бундан кўринадики, қуёшни битмас-
туганмас энергия манбаи сифатида баҳолаш мумкин. Қуёш 
энергиясидан қадимдан инсоният томонидан мевалар, полиз 
экинлари ва уруғларни қуритиш, турли уй анжомларини ясаш, 
яратишда, қуёш нурида тоблаб ишлов бериш ва шунга ўхшаш 
ишларда самарали фойдаланишган. Ҳозирги пайтга келиб эса, 
қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича мисли кўрилмаган 
кашфиётлар қилинди. шундай кашфиётлардан бири қуёш 
оптик нурланиш энергиясини электр энергиясига айлантириш 


27
ҳисобланади. Бизга маълумки, электр энергияси ҳосил қилиб 
берадиган қуйидаги анъанавий энергетик станциялар мавжуд.
Иссиқлик
электростанциялари. Бу электростанцияларда 
электр энергияси ҳосил қилишда, асосан, Ер шаридаги қазилма 
бойликлар (нефть, газ, кўмир, торф, мазут)дан фойдаланилади. 
Яъни уларни ёқиш ҳисобига электр ва иссиқлик энергиялари ҳо
-
сил қилинади. Бунда атмосферага жуда катта миқдорда заҳарли 
газ миқдори ажралиб чиқади ва атмосферани ифлослайди. Бун
-
дан ташқари, Ердаги ёқилғи захиралари чекланган бўлиб, улар 
яқин 30-50 йиллар ичида тугаш арафасида турибди.

Download 254,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish